САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ЯДРО ФИЗИКАСИ ВА АСТРОНОМИЯ ИЛМИЙ-ЎҚУВ МАРКАЗИ

    Самарқанд Давлат университетининг Ядро физикаси лабораторияcи (ЯФЛ СамДУ) 1983-йилда академик Мўминов Толиб Мусаевич ташаббуси билан қурилган. Хозирги кунда Ядро физикаси лабораторияси мудири Сафаров Асқар Нариманович фаолят олиб бормоқда. Лаборатория 15 гектар майдонда жойлашган бўлиб, биноларнинг умумий майдони 2700 квадрат метрдан ошади. 2003 йилдан бошлаб лаборатория "ноёб объект" сифатида молиялаштирилиб келинмоқда.

    Самарқанд давлат университети Ядро физикаси лабораториясининг 2021 йилдаги фаолиятининг асосий натижалари.

    1. Хорижий грантлар бўйича қуйидаги ишлар бажарилди:

    Жорий йилда МАГАТЕнинг Узб-0006 "Building Sapasity in the Peaseful Use of Nuclear csiense and Teshnologies at the National University of Uzbekistan and the Samarkand State University" лойиҳаси бўйича ишлар давом еттирилди. Лойиҳани молиялаштиришнинг умумий миқдори 260 000 еврони ташкил етади. Ушбу лойиҳа доирасида 95 000 евролик ускуналар олинди ва 25 000 еврога қўшимча жиҳозлар буюртма қилинди;

    АҚШнинг Ўзбекистондаги елчихонаси томонидан молиялаштирилган Central Asia University Partnership Program (UniSEN) дастури доирасида “Co-Developement and Cross-Pollination of Effective, Hands-On Nuclear Physics Educational Activities” лойиҳаси бўйича ишлар якунланди. Лойиҳа QS World университетлар рейтингида 1-ўринни егаллаган Massachusеts технология институти (АҚШ) билан ҳамкорликда амалга оширилди. Лойиҳа бюджети 39 136 АҚШ долларини ташкил етади.

    2.Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Ядро физикаси институти билан биргаликда қуйидаги ишлар амалга оширилди: ЎзР ФА ЯФИ ва “ЎЗГАШКЛИТИ” давлат унитар корхонаси ўртасидаги келишув доирасида Жиззах вилоятидаги АЕС қурилиши ҳудудида радиоекологик мониторинг ишлари олиб борилди. Шартнома рақами РЛТ-120-2021;

    ЎзР ФА ЯФИ ва «Безопасности контрол» МЧЖ ўртасидаги келишув доирасида Самарқанд вилоятидаги Кўмир ЕС қурилиш ҳудудида радиоекологик тадқиқотлари олиб борилди. 2021 йил 1 июндаги РЛТ-095/2021-сонли шартнома;

    ЎзР ФА ЯФИ ва «Безопасности контрол» МЧЖ ўртасидаги келишув доираcида Қорақалпоғистондаги Тебинбулоқ рудаларни бойитиш комбинати қурилиш зонасида радиоекологик тадқиқотлари олиб борилди. 2021 йил 01 июндаги РЛТ-096/2021-сонли шартнома;

    ЎзР ФА ЯФИ ва «Безопасност и контрол» МЧЖ ўртасидаги келишув доирасида Жиззах вилояти Галлаорол туманидаги Металлургия комбинати қурилиш зонасида радиоекологик тадқиқотлари олиб борилди. Шартнома рақами РЛТ-097/2021;

    Мева-сабзавотларни радиациявий дезинсексия қилиш ва тиббиёт маҳсулотларини радиатциявий стерилизация қилиш лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш бўйича ишлар олиб борилмоқда;

    Озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва ичимлик суви намуналарининг радиацион хавфсизлигини таҳлил қилиш бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда.

    3.“Бирлашган Ядро тадқиқотлар институти” (Дубна ш., Россия) билан ҳамкорликда Ядровий електроника ва паст активликдаги екологик намуналарни ўлчаш бўйича ўқув курсларини яратиш ишлари олиб борилмоқда.

    4.Беларус Миллий фанлар академиясининг “Бирлашган енергетика ва Ядровий тадқиқотлар институти – сосни” билан ҳамкорликда табиий сувлардаги радон миқдорини тадқиқ қилиш ишлари олиб борилмоқда.

    5.Украина Гидрометеорология институти (Киев ш.) билан биргаликда хавф даражаси юқори ҳудудларда атроф-муҳит намуналарининг радиоактивлигини ўлчашнинг самарали усулларини қўллаш бўйича илмий изланишлар бошланган.

    6.МАГАТЕ грантлари ҳисобидан ташкил етилган 5 та илмий ва ўқув лабораторияларида 170 дан ортиқ талаба ва 20 нафар магистрант лаборатория машғулотлари олиб бормоқда.

    7.Ҳозирги кунда лабораториянинг 3 нафар ёш мутахассиси Хитой (Institute of Modern PhysiSs, Lanchjоu sh.), Россия (MIFI, Mоskva sh.) ва Беларус (ОIEYAI-sоsni, Minsk sh.)да аспирантурада ўқишни давом еттирмоқда.

    8.Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ионлаштирувчи нурланиш манбаларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи берувчи муддациз лицензияси олинди (13.04.2021 й. 158-Сон).

    9.Лабораториянинг 2 нафар ходими физика-математика фанлари йўналиши бўйича PhD диссертацияларини ҳимоя қилди.

    10.Лабораторияда олиб борилган тадқиқотлар асосида 9 та магистрлик диссертацияси ҳимоя қилинди.

    11.Жорий йилда МАГАТЕ гранти ҳисобидан лабораториянинг 2 нафар ходими Россия (ОIYAI, Dubna sh.), Украинада (Ukrgidrоmеt, Kiеv sh.) 2 ойлик тренингдан ўтди, шунингдек, 1 нафар ходим Хорватияга (Rudеr Bоshkоvich instituti, Zagrеb sh.) 2 ҳафталик илмий сафар уюштирди. Бундан ташқари 2022-йилнинг Январ-май ойларида Яна 1 нафар ходим Массачусец технология институтида (MIT, Kеmbrij, MA, AQSH) 4 ойлик амалиёт ўтайди.

    12.Жорий йилда илмий журналларда 6 та мақола чоп етилган, шундан 3 та мақола SСОPUS маълумотлар базасида индексланган журналларда. Шу билан бирга халқаро ва республика конференциялари материалларида 9 та мақола ва тезислар чоп етилган. Бундан ташқари 4 та мақола илмий журналларда чоп етишга юборилган.

Лаборатория бинолари ва инфратузилмасини 2020-йилда 6,1 миллиард сўм миқдорида реконструкция ишлари якунланди.

1 – расм. СамДУ Ядро физикаси лабораториясининг умумий кўриниши

2 – расм. СамДУ Ядро физикаси лабораториясининг бош биноси.

3 – расм. Ер ости тезлатгичлар зали.

4 – расм. Тадқиқотлар ўказишга мўлжалланган 300 метрлик ер ости канали.

(МИТ профессори Майк Шорт ташрифи, 2021 йил август ойи)

    Ўзбекистонда биринчи атом електр стансияцининг қурилиши муносабати билан СамДУ ЯФЛ фаолиятининг енг муҳим йўналиши ядро физикаси соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.07.2019 йилдаги “2019 - 2029-йилларда Ўзбекистон Республикада атом енергетикасини ривожлантириш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4165-Сон, 16.10.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Ядро-енергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4492-сон қарорлари ва Ўзбекистон Республикасининг 09.09.2019 йилдаги “Атом енергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги ЎРҚ-565-сонли қонунида атом енергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш вазифалари белгиланган. Мазкур ҳужжатларда Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд университети олдига Ядро физикаси йўналиши бўйича таълим стандартларини жаҳоннинг илғор университетлари амалиётига мос равишда такомиллаштириш вазифаси қўйилган.

    Юқоридаги вазифаларни бажариш мақсадида СамДУ ЯФЛда умумий қиймати 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий грантлар жалб етилган ҳолда илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш сезиларли даражада яхшиланди ҳамда қуйидаги 5 та илмий ва ўқув лабораториялари ташкил етилди:

1.Атом физикаси лабораторияси.

2.Ядро физикаси лабораторияси.

3.Ядро реакторлари физикаси лабораторияси.

4.Ядро електроникаси лабораторияси.

5.Дозиметрия ва радиоекология лабораторияси.

    Ушбу лабораторияларда ҳар йили 170 нафардан ортиқ талаба ва 20 нафар магистрантлар лаборатория амалиёти бажарадилар. Шу билан бирга магистрантлар, докторант ва тадқиқотчилар илмий изланишларини олиб борадилар.

6 – расм. Ядро електроникаси лабораторияси 

7 – расм. Атом физикаси лабораторияси

    Сўнгги йилларда лаборатория ходимлари хорижий илмий марказларда, хусусан Триест (Италия), Суррей ва Ливерпул (Буюк Британия), Юваскула (Финляндия), Загреб (Хорватия) университетилари, Зайберсдорф (Австрия) шаҳридаги МАГАТЕ лабораторияси, Ломоносов номидаги Москва давлат университети, ОИЯИ (Дубна, Россия), Доунрей (Шотландия) марказларда ўз малакаларини ошириб келган. Жорий йилда МАГАТЕ гранти ҳисобидан лабораториянинг 2 нафар ходими Россия (ОИЯИ, Дубна), Украина (Укргидромет, Киев)да 2 ойлик тренингдан ўтди, шунингдек, 1 нафар ходим Хорватия (Рудер Бошкович институти, Загреб)га 2 ҳафталик илмий сафар уюштирди.

    Самарқанд Давлат университети Ядро физикаси лабораторияси Академик Мўминов Толиб Мусаевич илмий раҳбарлигида ўз фаолиятини олиб боради. Лабораторияда 6 нафар фан номзоди доимий штат бирлигида фаолият кўрсатади. Жорий йилда ЯФЛ базасида СамДУ “Ядро физикаси” кафедрасининг 3 нафар докторанти, 2 нафар тадқиқотчиси, 19 нафар магистранти ва 15 нафар талаба илмий тадқиқот ишларини олиб борди.

    Айни пайтда СамДУ ЯФЛ жамоаси олдида 35 йилдан буён ишлаган жисмоний ва маънавий ескирган тезлаткичларни алмаштириш вазифаси турибди. Талаб қилинадиган сармоя 3 миллион АҚШ долларидан ошади. Ушбу масалага университет ректори проф. Р.И.Халмурадов, Ўзбекистон РеспубликаСи Фанлар академияси президенти Б.С.Йўлдошев ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳам жиддий еътибор қаратишмоқда.

САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ЙАДРО ФИЗИКАСИ ВА АСТРОНОМИЙА ИЛМИЙ-ЎҚУВ МАРКАЗИ

    Фан ва таълимни янада ривожлантириш, Самарқанд минтақасида астрономия соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш, ҳамда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Ўз ФА Астрономия институти ҳамда Самарқанд давлат университетининг СамДУ қошида “Астрономия ўқув-илмий маркази” ташкил етиш ҳақидаги (2004 йил 1-матр) қўшма қарори ва ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида СамДУ нинг 2004 йил 29-мартдаги №50-иж қарорига мувофиқ СамДУ қошида “Астрономия ўқув-илмий маркази” (АЎИМ) ташкил етилган.

    АЎИМ да оптик кўзгуси диаметри 0,48м бўлган “Грубб-Парсонс” телескопи мавжуд, телескопга замонавий ЗАҚ (Зарядли Алоқа Қурилмаси) камераси ҳам ўрнатилган бўлиб, у коинотнинг енг узоқ объектларини ҳам сифатли тасвирга олиш имкониятига ега.

    СамДУ Физика факултети астрономия йўналишининг бакалавр ҳамда магистрантлари АЎИМ да турли мавзулардаги Битирув-малакавий ишлари ва магистрлик диссертация ишларини бажаришмоқда, ҳамда таянч доктаратлар ҳам диссертация иши бўйича кузатувлар олиб боришмоқда.

    АЎИМ ходимлари томонидан, кузатиш ишлари асосан Майданак баландтоғ обсерваториясида амалга оширилаётган “Блазар телескоплари йиллар оша” деб номланган Халқаро дастурга мувофиқ, бизнинг сайёрамизга нисбатан 280 Мпк масофада жойлашган БЛ-Лаc объектларини кузатиш ишлари ҳам давом еттирилмоқда.

    2007 йили АЎИМ ходимлари томонидан ГСC 2007:761 рақамли ~ 6.5 соатлик айланиш даврига ега бўлган қўшалоқ ўзгарувчан юлдуз кашф етилди ва халқаро каталогга киритилди. (Бу юлдузнинг ёрқинлик дифференсиал егри чизиғи δ = 0,05 юлдуз қиймати аниқлик даражасида топилди). Шунингдек, ушбу марказда 2007-2011 йиллар давомида “Блазар объектларнинг ёрқинлиги ўзгаришларини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал грант лойиҳа муваффақиятли бажарилди. 2017-2020 йилларга мўлжалланган “ВА-ФА-Ф2-006 Самарқанд ва Майданак обсерваторияларида астрофизик обектларнинг ўзгарувчанлигини ўрганиш” мавзусидаги фундаментал грант лойиҳа ҳам муваффақиятли бажарилди.

    Ҳозирда астрономия йўналишидаги таянч доктарантлар илмий мавзулари бўйича кузатувлар олиб бормоқда.

 

Самарқанд ўқув-илмий обсерваторияси павилиони ва “Грубб-Парсонс” телескопи

Астрономия ўқув-илмий маркази (АЎИМ)нинг “Календар иш режаси”га мувофиқ қуйдаги ишлар амалга оширилади:

    АЎИМ “Грабб-Парсонс” телескопи доимий равишта профилактика қилиниб турилади. Телескоп январ, март, июн, ноябр ойлари давомида қайта юстировка қилинади. ЗАҚ камера (ҳаво совуқ пайтларда) телескопдан ечиб олинади ва хона ҳарорати шароитида сақланади. Ҳаво очиқ пайтларда еса ЗАҚ камера телескопга қайта ўрнатилади ва телескоп юстировка қилинади. ЗАҚ камеранинг турли ранг филтрлари очилиб, чанглардан тозаланиб ишчи холатига келтирилиб турилади.

    Шу вақтлар оралиғида телескопнинг гумбазига тегишли механизмлар ёғланиб, шикастланишдан сақланилади ҳамда механик бошқарув ва автоматик бошқарув пултлари орқали ҳаракати текширилади. Телескопнинг соат механизми ечиб олиниб, профилактик тозаланди ва қайта ўрнатилади. Ўта нозик йўналтирувчи пултларнинг ишчи холати доимий назоратда боʻлади.

    Телескопнинг тўғри чиқиши ва оғиш йўналишлари бўйича ишчи ҳолатлар доимий назорат қилиниб борилади.

    ЎзР ФА Астрономия институти ва институтга қарашли Майданак балантоғ обсерваторияси астроном мутахассислари билан ҳамкорликда кузатишлар учун обектлар танланади.

    АЎИМ да ҳаво очиқ вақтлари кузатув ишлари олиб борилади. Олинган кузатув маълумотлари таҳлил қилиниб конференсия ва журналларга юборилади.

    СамДУ физика факултети астрономия йўналишидаги бакалавр талабаларига ёзги малакавий амалиёти мобайнида АЎИМ кузатувлари билан таништирилади ва телескопнинг ишлаш принсипини, кузатув маълумотларини таҳлил қилиш ўргатилади.