2022/2023 ўқув йилида магистратура, докторантура ва умумий тиббиёт / резидентурада таҳсил олиш учун Озарбайжон ҳукумати стипендия танловини эълон қилади
Озарбайжон ҳукумати 2022/2023-ўқув йилида магистратура, докторантура ва умумий тиббиёт / резидентурада таҳсил олиш учун стипендия танловини эълон қилди. Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали мустақил равишда талабномани тўлдириши ва барча ўқишга кириш талабларидан онлайн тарзда ўтиши керак: https://aida.mfa.gov.az/en/education/221/
Танловда ғолиб бўлган номзодлар қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
- ўқиш тўловидан озод этилади;
- Авиачипта олиб берилади;
- овқатланиш, турар жой ва коммунал хизматлар учун ойлик стипендия (470 УСД);
- тиббий суғурта, виза ва рўйхатдан ўтиш харажатлари қопланади.
Ҳужжат топширишнинг охирги муддати: 2022 йил 15 мартгача.
Қўшимча маълумот университет халқаро ҳамкорлик бўлимидан олиш мумкин: Тел: +998 66 240-28-53, irossu1420@gmail.com