Ҳиндистоннинг “ПСТE Гроуп оф Институтес” таълим муассаси 2022/2023 – ўқув йили учун қуйидаги йўналишларда таҳсил олиш учун стипендия танловини эълон қилади: муҳандислик, журналистика ва оммавий коммуникациялар, биотехнология, туризм, мода ва дизайн, тижорат ва бошқалар.

    Ушбу дастур доирасида фақатгина ўқув жараёни учун тўловларни қоплаш назарда тутилади. Озиқ-овқат, ётоқхона, транспорт харажатлари талаба ёки юборувчи ташкилот томонидан қопланади. (Ётоқхона учун тўлов 1 нафар талаба учун 1 йилга, тахминан, 1000 АҚШ долларини ташкил қилади).

    Танловда рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати: 2022 йил 1 март

    Танлов тўғрисида тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: https://pcte.edu.in/international-students/

    Қўшимча маълумот университет халқаро ҳамкорлик бўлимидан олиш мумкин: Тел: +998 66 240-28-53,  irossu1420@gmail.com