Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ШҲТга аъзо давлатлар олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “ШҲТ давлатлари ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашда халқ дипломатиясининг ўрни ва имкониятлари” мавзусида илмий мақолалар танловини эълон қилади.

    Мақолани ёзиш тиллари ўзбек (лотин ёки крилл ёзувида), рус, хитой ва инглиз тилларида талаб этилади.

    Танловда иштирок этишни истаган ёшлар ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази электрон манзили info@scocenter.uz га 2022-йилнинг 29-апрелига қадар мақола тақдим этишлари мумкин.

    Энг яхши асарлар ҳакамлар ҳайъати томонидан танлаб олиниб, қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланади.

    Кўрик танловдаги мақолалар шакли ва ёзилиши талаблари ҳақидаги маълумот марказ веб-ҳаволасида мавжуд: https://scocenter.uz/adds-detail/12

    Қўшимча маълумотларни университет халқаро ҳамкорлик бўлимидан олиш мумкин: Тел: +998 66 240-28-53, irossu1420@gmail.com