Самарқанд давлат университети ҳузуридаги Туркология илмий-тадқиқот институти Турк тили марказида ўқишга таклиф қилади...
Турк тили маркази A1, A2; B1, B2; C1, C2 даражали хорижий тил сертификатларини олиш учун тингловчиларни ўқишга қабул қилади.
Ўқиш шартнома асосида кундузги таълим шаклида бўлиб, уч ойдан 10 ойгача давом этади...
Марказда ўқиш ҳафтасига 3 кун, дарслар 2 соатдан олиб борилади. Тингловчилар ҳар икки ойда суҳбат ва тест синовларидан ўтказилади. Ўқув жараёни якунида марказ томонидан ҳар бир тингловчига ўқув курсини тугатганлик тўғрисида тегишли сертификат берилади.
Тингловчилар учун белгиланган аудитория, лаборатория ва кутубхонадан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Ушбу марказда ўқиш учун пасспорт, ID ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома, 6 дона 3х4 расм тақдим этишингиз сўралади.
Манзил: Самарқанд шаҳри, университет хиёбони 15 уй (9 қаватли бинонинг 6-қавати, 603-хона).
Мурожаат учун телефонлар: +99885483777, +998990138727, +998977999676, +998993360394, +998931330394