«National Scholarship Program» - Словакия ҳукумати талабалар, тадқиқотчилар ва университет ўқитувчиларига Словакия университетларида таҳсил олиш ва стажировка ўташ учун Миллий стипендия дастури бўйича танлов эълон қилди.

    «National Scholarship Program» Словакияда яшаш харажатларини қуйидаги номзодлар учун қоплайди:  

    Словакия университетларида магистратура дастури бўйича таҳсил оладиган талабалар учун (1-2-семестр ёки 1-3 семестр);

    Словакия университетларида тадқиқот ташкилотларида тадқиқот олиб борадиган докторантлар учун;

    Словакия университетларида ёки бошқа тегишли тадқиқот ташкилотида стажировка ўтадиган университет ўқитувчилари учун (1 ойдан 10 ойгача).

    Ариза топшириш:

    Аризалар www.scholarships.sk  сайтида онлайн тарзда топширилади. Грантлар учун аризалар муддатидан кечиктирмай онлайн тарзда топширилиши керак.

    Ариза ва керакли ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумотни дастур веб-сайтида топишингиз мумкин.

    Аризалар топшириш муддати:

    2023 йил 30 апрель соат 16:00 гача

    2023 йил 31 октябрь соат 16:00 гача - жорий ўқув йилининг ёзги семестридаги амалиёт.

    Дастур ҳақида тўлиқ маълумотни ушбу ҳаволада www.scholarships.sk ёки Самарқанд давлат университетининг халқаро ҳамкорлик бўлимида олишингиз мумкин.