Франсияда магистратура босқичи учун грант стипендия дастури
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/63e275e44a595-63e275e44a596-63e275e44a597-63e275e44a598.jpg)
Магистратура босқичида ўқишни давом эттиришни хоҳловчи талабалар Франсиядаги ўқишларини молиялаштириш учун “France Excellence” грантига (собиқ БГФ) ариза топширишлари мумкин.
"France Excellence" гранти дастури 2023-2024 ўқув йили учун тақдим этилади.
Грант учун талаблар:
- - Университетнинг аниқ ва табиий фанлар йўналишида 4-босқич битирувчилари ёки университетни ушбу йўналишларини тамомлаганлик ҳақида дипломга эга бўлиши;
- - Б2 даражадаги инглиз (IELTS, TOEFL, TOEIC) ёки француз тилида (DELF/DALF, TCF) тил сертификатига эга бўлиш (француз тили сертификати бор талабаларга имтиёз берилади);
- - Ўқиш давомида аъло баҳога эга бўлиш;
- - Ёш чегараси 28 ёшгача;
Ариза топшириш муддати - 25.03.2023 (23:59) гача.
Батафсил маълумот учун ҳавола: https://uz.ambafrance.org/La-campagne-de-bourse-France-Excellence-est-ouverte
Қўшимча маълумот учун университетнинг халқаро алоқалар бошқармасига мурожаат этишингиз мумкин: zarifa.eshmurodova@gmail.com