Индонезия ОТМлари бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим босқичлари учун грантлар эълон қилади...
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/63e7cd02ec1ef-63e7cd02ec1f0-63e7cd02ec1f1-63e7cd02ec1f2.png)
Ўзбекистон фуқароларига Индонезия Республикасининг 27 та илғор олий таълим муассасаларида бакалавриат, магистратура ва докторантура (гуманитар, муҳандислик, ижтимоий ва табиий фанлар, таълим соҳаларида ) таълим босқичларида таҳсил олиш учун грантлар ажратилган.
Мазкур грант дастури халқаро авиачипталар, тиббий суғурта, яшаш, ўқув материаллари , изаланиш ва мақолалар чоп этиш ҳамда битирув маросимлари билан боғлиқ харажатларни қоплайди.
Маълумот учун: Давлат хизматчилари, ОТМ ўқитувчилари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари номзодларига урғу берилади.
Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати 18.02.2023.
Қуйидаги ҳавола орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин: https://knb.kemdikbud.go.id
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси: irossu1420@gmail.com