Web of Science илмий-техник маълумотлар базасидан фойдаланиш имконияти яратилди…
Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари, тадқиқодчи ва докторантларининг илмий-тадқиқот фаолиятини самадорлигини ошириш, халқаро илмий-техник базалардан фойдаланиш мақсадида Clarivate компаниясининг Web of Science илмий-техник маълумотлар базасидан фойдаланиш имконияти яратилди.
Мазкур илмий платформа дунёдаги энг йирик маълумотлар базаси ҳисобланиб, тадқиқотчиларга турли фан йўналишлари бўйича хилма-хил қимматли маълумотларни тақдим этади. Шунингдек, ушбу платформа дунёнинг энг нуфузли илмий журналларида илмий-тадқиқот натижаларини нашр этишга хизмат қилади.
Платформадан фойдаланиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади: https://www.webofscience.com/wos/woscc/basic-search
Қўшимча маълумот учун СамДУ Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.