Самарқанд давлат университети магистратура босқичига 2022-2023 ўқув йили қишки қабули натижаларига кўра ўқишга тавсия этилганларга ўқув жараёни 20 февраль соат 13:00 дан тасдиқланган дарс жадваллари  асосида бошланишини маълум қиламиз.

    Ўқишга тавсия этилганлар Магистратура марказига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

    1. Магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза;

    2. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма-Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича охирги 3 йилда ўқиб тугатганлар учун) ва унинг иловаси;

    3. 3.5 - 4.5 ҳажмдаги 8 дона рангли фотосурат;

    4. Тил билиш сертификати (асл нусхаси);

    5. Паспорт асл нусхаси, (паспорт копияси 2 нусхада).

    Ҳужжатларни Магистратура марказига топширишингиз сўралади.

    Мўлжал СамДУ маърузалар биноси, Р-104-хона.

    Мурожаат учун: (66) 239-12-31

 

Самарқанд давлат университети

Магистратура маркази.