“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2023 йилги 1-стипендия танловларини эълон қилади!
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/64297f2b65c92-64297f2b65c93-64297f2b65c94-64297f2b65c95.png)
Хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш истагини билдирганлар диққатига!
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 500 ўринга мўлжалланган хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таҳсил олиш бўйича 2023 йилги 1-стипендия танловлари эълон қилинди.
Мазкур танловларнинг саралаш босқичлари жорий йил 1 майдан 1 июнга қадар давом этади.
Номзодлар учун барча зарур маълумотлар Жамғарманинг қуйидаги онлайн ҳужжат топшириш платформасида мавжуд: