Жўрақулова Дилбар Хайруллаевнанинг 11.00.01–Табиий география ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган «Антропоген ландшафтлар шаклланишини тарихий-генетик даврлаштириш (Сурхондарё ҳавзаси мисолида)» мавзусидаги диссертациясининг ҳимояси Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2021.Гр.02.07  рақамли илмий кенгашнинг 2023-йил 15-сентябр куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.

    Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Муқимий кўчаси, 45-уй, Самарқанд давлат университети сиртқи бўлими биноси 222-хона.

    Тел.: (95) 410-20-10,  факс: (0366) 239-19-36