Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 ноябрдаги 675-сон қарорига мувофиқ, иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш белгиланган.

    Шунга мувофиқ, иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) ҳамда психология: амалий психология йўналишларига ҳужжат топширган фуқароларни Самарқанд давлат университетига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш бўйича суҳбат жараёни 2023 йил 14 сентябрь куни СамДУ Муҳандислик физикаси институтида бўлиб ўтади.

    Талабгорлар суҳбатга соат 08:30 гача етиб келишлари сўралади.

 

Шароф Рашидов номидаги

Самарқанд давлат университети

Қабул комиссияси.