Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2023 йил 25-октябр куни соат 10:00 ва 14:00да бўлиб ўтади.

    Кун тартиби:

    1. Ражапова Эътибор Бекбергановнанинг  “Янги Ўзбекистон ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришда ёшлар тадбиркорлигининг ўрни” мавзусидаги  09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси иши ҳимояси.

    2.  Юсупов Муродали Суннатовичнинг “Қишлоқ аҳолисининг тиббий маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий масалалари” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси иши ҳимояси.

    3. Ҳар хил масалалар.

    Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15. Самарқанд давлат университети Тарих факультети, 1-қават, 105-хона