Мазкур лойиҳа Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда халқаро экспертлар томонидан олий таълим муассасалари, ассоцациялар, банклар ва йирик компаниялар учун ўтказилмоқда.

    Иштирок этишни хохловчилар жорий йилнинг 7-ноябр кунига қадар ҳакатон веб-саҳифасида мавжуд бўлган шаклдан фойдаланиб,  онлайн рўйхатдан ўтишлари керак.

    Рўйхатдан ўтиш учун - https://techgenius.uz/ .

    Шунингдек, хакатонларни ташкил этиш, бизнес-инкубаторлар ва стартап-акселераторларни ишга тушириш бўйича ишлаб чиқилган қўлланма ва услубий материаллар лойиҳалари тақдимоти 8-ноябрь куни бўлиб ўтади.