Очиқ дарс
20 декабрь куни СамДУ Муҳандислик физикаси институти Назарий ва амалий механика кафедраси доценти Зокир Худайбердиев Механика ва математик моделлаштириш таълим йўналиши 3-курс (306-гуруҳ) талабаларига "Туташ муҳитлар механикаси" фанидан “Сферик координаталар системасида асосий тенгламалар ва муносабатлар” мавзусида очиқ дарс ўтади.
Мазкур дарс МФИ 231-хонасида 11:30 да бошланади. Очиқ дарсга барча қизиқувчиларни таклиф қиламиз.