Очиқ дарс
Муҳандислик физикаси институти Назарий ва амалий механика кафедраси доценти Абдураззоқов Жамшид Норбўтаевич Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш йўналиши 208-гуруҳ талабаларига “Текисликда ихтиёрий жойлашган кучлар системасининг мувозанати” мавзусида очиқ дарс ўтади.
Дарс 2023-йил 21-декабр куни, соат 8:30 да Механика лаборатория биноси 002-хонада бошланади. Дарсга барча қизиқувчилар таклиф этилади.