Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.FM.02.04 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарнинг навбатдаги йиғилиши 2024 йил 6 апрель соат 11:00 да бўлиб ўтади.
Кун тартиби:
1. Рахимов Шароф Амоновичнинг 01.04.09 – Магнит ҳодисалари физикаси ихтисослиги бўйича “Парамагнит гранат ва ортоалюминат кристалларда нокрамерс нодир ер ионларининг магнитооптик ва оптик спектроскопияси” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фан доктори (DCs) диссертацияси муҳокамаси.
2. Ҳар хил масалалар.
Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15, Самарқанд давлат университети, Муҳандислик физикаси институти, 1-қават, 114-хона.