Очиқ дарс
8 май куни Самарқанд давлат университети Математик анализ кафедраси ассистенти Азамат Баракаевнинг Муҳандислик физикаси институти физика йўналиши 1-курс талабаларига “Математик анализ” фанидан “Функциянинг Фуре қаторига ёйиш. Фуре қаторининг яқинлашувчилиги” мавзусида намунавий очиқ дарс ўтади.
Дарс 09.30 да МФИ 230 аудиторияда бошланади. Очиқ дарсга барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.