Диссертация ҳимояси
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03 рақамли Илмий кенгаш (Бир марталик илмий кенгаш) йиғилиши 2024 йил 20 август куни соат 11:00 да бўлиб ўтади.
Кун тартиби:
1. Ҳо Лим Сонгнинг 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари) ихтисослиги бўйича “Ҳозирги ўзбек ва уйғур тилларининг қиёсий-типологик таҳлили (фонетик ва график тизим асосида)” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси.
2. Ҳар хил масалалар.
Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети бош ўқув биноси 1-қават, 105-хона.