ЭЪЛОН!
2024 йил 14 сентябрь куни соат 1000 ва 1100 да Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/30.12.2019.FM.02.04 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг навбатдаги йиғилиши бўлади.
Кун тартиби:
1.Талабгор Аллакулиева Шахлохон Хакимбой кизининг “Конденсирланган муҳитлардаги релаксацион жараёнлар ва уларни ёруғликнинг комбинацион сочилиш спектрида намоён бўлиши” (илмий раҳбар: ф.-м.ф.д., проф. Ш.Отажонов) мавзусидаги 01.04.05-Оптика ихтисослиги бўйича физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси муҳокамаси.
2.Талабгор Амонов Ахтам Халиловичнинг “Молекуляр комплексларда водород фторид молекуласи тебраниш полосасининг шаклланиш механизмлари” (илмий раҳбарлар: ф.-м.ф.д., проф. К.Г.Тохадзе, ф.-м.ф.д., проф.А.Жумабаев) мавзусидаги 01.04.05-Оптика ихтисослиги бўйича физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси муҳокамаси.
Манзил: Самарқанд ш., Университет хиёбони 15, СамДУ, Муҳандислик физикаси институти №114-хона.