Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқлари учун мутахассислар тайёрлаш ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида 1999-йилдан бошлаб “Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдами доирасида “Инсон ресурсларини ривожлантириш учун стипендиялар ажратиш” (ЖДС) лойиҳасини амалга ошириш. 

    Номзодлар рўйхати тақдим қилиш  мудати: 2024 йил 13 октябр
Номзодлар: Халқаро Ҳамкорлик бўлимига тақдим этилсин
Ариза топшириш мудати:2024-йил 15-октябргача 
Талаблар:
    Фуқоролиги : Ўзбекистон 
Ёш: 2025 йил 1 апрел ҳолатига кўра 25 дан 40 гача
(1984 йил 2 апрел ва 2000 йил 1 апрел орасида туғилганлар)
Таълим даражаси: Ўзбекистон Ҳукуматидан рухсат олинган университетдан бакалавр дипломИ бўлиши керак.

    Иш тажрибаси:
    Ариза топшириш вақтида мақсадли ташкилотларда камида 2 (икки) йил тўлиқ иш тажрибасига эга бўлиши керак.

Инглиз тилини билиш даражаси:
Ёзма ва оғзаки инглиз тилини яхши билиши керак.
IELTS 5.5 / ТОЕФЛ 500-550 ёки тенг даражадаги баллга эга болганларга имтиёз берилади.( сертификат бўлиши мажбурий эмас)

    Қуйидаги ҳолатларда  ариза қабул қилинмайди.
•  Ҳозирда бошқа стипендия олган ёки олиш режалаштирилган шахслар.
•  Ҳар қандай стипендия асосида ёки ўз ҳисобидан чет элда магистр даражасини олганлар.
•  Чет элда бакалавр даражасини олганлар, уларнинг қабул қилинишига ОC аъзолари қарор қилиши мумкин.
•  Фаол рўйхатда рўйхатдан ўтган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий фуқаролик ходимлари, шунингдек, фаол рўйхатдан вақтинча чиқарилган ходимлар.
•  Вақтинча ишлаётганлар.
Номзодлар ЖДС лойиҳасининг мақсадини яхши тушуниши ва Ўзбекистонни ривожлантиришга ва Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга кучли иштиёқга эга бўлиши керак.
Аёллар томонидан берилган аризалар кўпроқ эътиборга олинади
Якуний муваффақиятли номзодлар Ўзбекистон Ҳукуматининг ЖДС қоидалари ва бошқа мажбуриятлари бўйича шартнома тақдим этишлари керак.
ЖДС стипендиялари Ўзбекистонга қайтиб, Ўзбекистонни ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида.мақсадли ташкилотларида камида 3 (уч) йил ишлашга мажбур.

Батафсил маълумот учун : http://jds-scholarship.org/country/uzbekistan
Тавсия этилган номзодлар рўйхати 2024 йил 15 октябрдан кечиктирилмаган ҳолда ЖДС лойиҳа офисига (jds.uzbekistan@jice.org) электрон почта манзилига юборилиши керак.

Қўшимча маълумот учун: 78-140-15-60/61