PhD.03/30.12.2019.K.02.05 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши
Ахмедов Бахтиёр Боходир ўғлининг диссертация иши ҳимояси
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги фалсафа доктори илмий даражасини берувчи PhD.03/30.12.2019.K.02.05 рақамли Илмий кенгаш қошидаги бир марталик Илмий кенгашнинг навбатдаги анъанавий йиғилиши 2024 йил 30-октябр куни соат 1000 да бўлиб ўтади.
Кун тартиби:
1. Ахмедов Бахтиёр Боходир ўғлининг 02.00.02-Аналитик кимё, 02.00.13-Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисосликлари бўйича “Рух, мис, ацетамиприд асосидаги инсектицид хоссасига эга бўлган физиологик фаол моддаларнинг тезкор назорат усуллари ва олиниш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ишининг ҳимояси.
2. Турли масалалар
Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, Биокимё институти, Кимё биноси, 220-хона.