DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2024 йил 2 ноябр куни соат 9:00, 12:00 ва 14:00да бўлиб ўтади.
Кун тартиби:
1 Абдумажидова Ҳамиданинг “Жамият ривожланишида мамлакатлар модернизациялашувининг ижтимоий-сиёсий муносабатлар фаоллашувига таъсири (Марказий Осиё мамлакатлари мисолида ижтимоий-фалсафий таҳлил)” мавзусидаги 09.00.04 Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси иши ҳимояси.
2. Мухаммадиярова Ақмарал Жанабаевнанинг “Экологик хавфсизликни таҳлил қилишнинг фалсафий-методологик асослари” мавзусида 09.00.01 - Онтология, гносеология ва мантиқ ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси иши ҳимояси.
3. Юсупова Феруза Зойировнанинг “Ёшларда ахлоқий тафаккурни ривожлантиришда идеалнинг конструктив аҳамияти” мавзусидаги 09.00.02 Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Этика) ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси иши ҳимояси.
4. Ҳар хил масалалар.
Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15. Самарқанд давлат университети Тарих факултети, 1 қават, 105 хона.