Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети раҳбарияти университет ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ПҳД.03/30.12.2019.ФМ.02.04 рақамли Илмий кенгашнинг йиғилиши 2024 йил 13-ноябр куни, соат 11-00 да бўлиб ўтади.
Кун тартиби:
1. Амонов Ахтам Халиловичнинг 01.04.05-оптика ихтисослиги бўйича “Молекуляр комплексларда водород фторид молекуласи тебраниш полосасининг шаклланиш механизмлари” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ишининг ҳимояси.
2. Турли масалалар
Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, Муҳандислик физикаси институти, 114-хона.