10-14 декабрь кунлари Самарқанд, Тошкент ва Олмалиқ шаҳарларида Квант ҳафталиги ўтказилади.

    Анжуманда маърузачилар сифатида Самарқанд квант маркази илмий раҳбари, АҚШ нинг Далласдаги Техас университети профессори Анвар Зоҳидов ва Россия квант маркази ҳаммуассиси Руслан Юсуповлар иштирок этадилар.

    Тадбир доирасида 10 декабрь куни Самарқанд давлат университетида, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги айрим мактаблардан таклиф этилган мутахассислардан дарслар, тренинглар ва маҳорат дарслари ўтказилиб, уларда квант физикаси, квант технологиялари ва квант компьютерларининг кўплаб мураккаб тушунчалари содда тилда тушунтирилади.

    Хоҳловчилар тадбирда иштирок этишлари мумкин!

    Анжуманнинг очилиши 10 декабрь куни Самарқанд давлат университети фаоллар залида соат 10:00 да бошланади.

Дастур