АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР
Олий таълимдан кейинги таълим − докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб боришни назарда тутадиган таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлайдиган таълим тури.
Олий таълимдан кейинги таълим институти − илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчилик шаклларидаги олий таълимдан кейинги таълимни амалга ошириш тизими.
Стажёр-тадқиқотчилик − ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли.
Таянч докторантура − фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.
Докторантура − фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.
Мустақил изланувчилик − фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.
Стажёр-тадқиқотчи − илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига стажёр-тадқиқотчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс.
Докторант − илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига таянч докторантура ёки докторантурага белгиланган тартибда қабул қилинган шахс.
Мустақил изланувчи − илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида мустақил изланувчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс.
Изланувчи − фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс.
Мақсадли докторантура − бир олий таълим ёки илмий муассаса учун етишмаётган илмий даражали кадрларни бошқа муассасада шартнома асосида тайёрлаш.
Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда − Ягона электрон тизим) − олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш, стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режалари бажарилиши бўйича ҳисоботларни шакллантириш бўйича ҳужжатларнинг электрон алмашинувини ташкил этишга мўлжалланган ахборот тизими.
Ягона электрон тизим − https://phd.mininnovation.uz