СТАЖЁР-ТАДҚИҚОТЧИЛИК ВА ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА
Стажёр-тадқиқотчиликка кирувчи шахслар магистр даражаси ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун), ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича 1997 йилгача) тўғрисидаги дипломга эга бўлиши лозим.
Таянч докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:
− магистр даражасига ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар;
− фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар.
Стажёр-тадқиқотчилик ва таянч докторантурада ўқишга талабгорлар илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- ариза;
- қисқача биографик маълумотнома;
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари;
- хорижий тиллардан миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, бунда филология йўналишлари бўйича камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлар бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
Ҳужжат топшириш: https://phd.mininnovation.uz