Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети “Мэханика лабораторияси” илмий лабораторияси 2023 йилда университет ректори проф.Р.И.Халмурадов раҳбарлигида Муҳандислик физикаси институти директори дотс. А.Ш. Ярмухамедов, профессори Х.Х Худайназаров ташаббуси билан ташкил этилган.

    “ Механика лабораторияси” илмий лабораториясининг мақсади: илмий-тадқиқот ишалрини ривожлантириш борасида Назарий механика, Тебранишлар назарияси, Материаллар қаршлиги, Суюқлик ва газлар механикаси, Деформацияланувчи қаттиқ жисм механикаси соҳасига тегишли муаммоли илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, олинган натижаларни амалиётга жорий этиш, давлат илмий-техник дастурлари ва иқтисодиёт тармоқларининг мақсадли ривожлантиришдан иборат.

МЕХАНИКА  ЛАБОРАТОРИЯСИ ТУЗИЛИШИ

МАТЕРИАЛЛАР ҚАРШИЛИГИ ИЛМИЙ ЛАБОРАТОРИЯСИ                                                                

СУЮҚЛИК ВА ГАЗЛАР МЕХАНИКАСИ ИЛМИЙ ЛАБОРАТОРИЯСИ

ДЕФОРМАЦИЯЛАНУВЧИ ҚАТТИҚ ЖИСМ МЕХАНИКАСИ ИЛМИЙ ЛАБОРАТОРИЯСИ

 Механика лабораторияда иқтидорли талабалар, магистрантлар, таянч докторантлар, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчилар, шунингдек шу соҳада илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган тадқиқотчилар фаолият олиб бормоқда.

Ҳозирги вақтда лабораторияга илмий тадқиқот ишларини олиб бориш учун хориждан жумладан: Германия, Чехия, Хитой, Россия ва бошқа етакчи давлатлардан замановаий лаборатория жиҳозлари олиб келинди. Бу асбоб-ускуналар Илмий салоҳиятни ва мақолаларни сифатини ошириш мақсадида қўлланилади.

ТМ 110 – СТАТИКА

Статика асослари учун (ТМ 110) лаборатория ускуналари тўплами

ёрдамида, Назарий механика фанининг статика бўлимидаги кўплаб масалаларни ва уларнинг ечимларини аниқ текширишга имкон беради.. 

ТМ155 – Унверсал тебраниш ускунаси

ТМ 150.20 ускуналари ТМ 155 ускунасига ўрнатилади ва буралма тебранишлар бўйича тажрибалар ўтказилади.

ФЛ 160 – ҚИЙШИҚ ЭГИЛИШ

Балкалар кесимининг геометрик тавсифларини белгилаш; ясси кесимлар гипетезасини текшириш (Бернулли); икки таврли, бурчакли, швеллерли кесим балкаларининг ясси кўндаланг егилиши; бурчакли кесишув балкаларининг қийшиқ егилиши; кесим нейтрал ўқиинг ҳолатини белгилаш; швеллерли кесим балкасидаги егилиш марказини аниқлаш;  ҳисоб ва ўлчанган параметрларни таққослаш

СЕ 110.16 – ПАРАБОЛИК АРКА

Қурилма омборлар, кўприклар, фермалар ва шу кабилардаги юкланган параболик аркаларни экспериментал усул билан текширишга ва қуйидагиларни топишга имкон беради:  юк кўтара олиш қобилиятини ҳисоблаш ва ўлчаш; деформацияларни исоблаш ва ўлчаш;  тўпланган куч ёки чизиқли юкланишнинг таъсири..

WП500 - БУРАЛИШ

Талабалар қуйидагиларни ўрганади: буралишдаги мустаҳкамлик;  буралишдаги кучланиш; силжиш модули; буралиш бурчаги; эластик ва пластик деформация; буровчи моментни ўлчаш усуллари..

WП 950 – ТЕКИС ЭГИЛИШ

Ускуна егилувчи тўғри балкаларнинг.деформациясига доир бир қанча тажрибалар ўтказишга имкон беради. Тажрибалада қуйидагилар қаралади -Турли чегаравий шартларда эластик эгилиш

-Турли кучлар таъсирида еластик егилиш -Максвелл-Бетти қонунини намойиш этиш Статик аниқмас системаларда таянч реакцияларианиқлаш орқали илмий тадқиқот ишлари ўтказилади

ФЛ130 – ЮПҚА ДЕВОРЛИ СИЛИНДРИДА ДЕФОРМАЦИЯ ВА КУЧЛАНИШ

Тажриба ускунаси ёрдамида “юпқа деворли силиндрда кучланиш ва деформация таҳлил қилиш" ўрганилади. Ички босим остида юпқа деворли силиндрда текис кучланиш ҳолатини кўрсатилади

WП121 - УСТУВОРЛИК

Балкаларнинг ўқ бўйлаб қўйилган куч таъсирида егилиши муҳандислик соҳасида муҳим аҳамиятга ега • Қурилиш ва металл конструкцияларидаги устунлар ва таянчлар; гидравлик силиндрлардаги поршен штоклари; кўтариш тишли ғилдирагида кўтариш винтлари; машинасозликдаги шатун ва турткичлар

WП140 – МЎРТЛИК

Ушбу қурилма ёрдамида мўртлиги, мустаҳкамлиги синовлари ўтказиш мумкин  шу жумладан, кучланиш юкланиш даврий миқдори диаграммасини тузиш мумкин.

П50 УНВЕРСАЛ СИНОВ УСКУНАСИ

Бу лаборатория ускунаси ёрдамида материалларнинг чўзилиш, сиқилиш ва эгилишга доир механик параметрларини аниқлаш ва мустаҳликка синаш мумкин.

 

Ҳ007Н Электромеханик синов машинаси

Ҳ007Н универсал синов машинаси ёрдамида Материалшунослик ва материаллар қаршилиги фанларидан материалларнинг еластик пластик деформацияларини аниқлаш чўзилиш ва сиқилишга текшириш мумкин

CМТ-300  Электромеханик синов машинаси

CМТ-300 универсал синов машинаси ёрдамида Материалшунослик ва материаллар қаршилиги фанларидан материалларнинг еластик пластик деформацияларини аниқлаш чўзилиш ва сиқилишга текшириш мумкин

ҲМ 115 - ГИДРОСТАТИКА

Суюқликнинг юқорига кўтариш кучи (Архимед кучи)ни аниқлаш; Турли суюқликлар ва турли ҳароратдаги суюқликлар зичлигини аниқлаш; Сувнинг гидростатик босимини ўлчаш; Текис ва егри чизиқли юзаларга суюқлик босим марказини аниқлаш; Туташ идишдаги гидростатик босим (туташ найчалар). Туташ идишлар қонуни билан танишиш; Бойл-Мариотт қонуни билан танишиш;

Қувурдаги оқимнинг динамик ва статик босимини текшириш; Суюқликлар сирт таранглиги кучини аниқлаш.

ҲРС-150 Роквелл методи бўйича қаттиқликни ўлчаш ускунаси

Материалшунослик фани учун (Касон-ҲРC-150) лаборатория ускунаси ёрдамида материалларнинг қаттиқлигини ҳисоблаш мумкин. Янги намуналар учун ҳисоб натижаларини аниқлаш мумкин.

ҲБC-3000ЕТ қаттиқликни ўлчаш ускунаси

Материалшунослик фани учун (Касон-ҲБC-3000ЕТ) лаборатория ускунаси ёрдамида материалларнинг қаттиқлигини ҳисоблаш мумкин. Янги намуналар учун ҳисоб натижаларини аниқлаш мумкин

ҲБC-120ЗТГ Виккерс методи бўйича қаттиқликни ўлчаш ускунаси

Материалшунослик фани  учун (Касон-ҲБC-120ЗТГ) лаборатория ускунаси ёрдамида материалларнинг қаттиқлигини ҳисоблаш мумкин. Янги намуналар учун ҳисоб натижаларини аниқлаш мумкин.

ЖБС-300C-Зарба синов машинаси

ЖБC-300C зарба синов машинаси ёрдамида жисмларни мўртликка текширишимиз мумкин. Бу машина ёрдамида металлар, метал қотишмалар ва композит материалларнинг мўртлигини ҳисоблаш мумкин. Янги намуналарни ГОСТ стандартлар бўйича текшириб бериш мумкин

Лабораторияда олиб борилган тадқиқот натижаларининг нашр этилиши

Нашр қилинган ўқув қўлланмалар

1. Х.Худойназаров, О.Абдуллаев, Х.Буранов Мэханиканинг математик асослари. Маъруза ва амалий машғулотлар учун. Ўқув қўлланма. – Самарқанд: СамДУ нашри, 2023. – 168 б.

Нашрга тайёрланаётган ўқув қўлланмалар

1. О.Абдуллаев, Ў.Нишонов, З.Худайбердиев, Ш.Омонов Назарий механика фанида Мапле дастуридан фойдаланиш. Маъруза ва амалий машғулотлар учун. Ўқув қўлланма. – Самарқанд: СамДУ нашри, 2023. – 186 б.

Хорижий мақолалар

1. Khalmuradov, R., Khudoynazarov, K., Isabekov, K. Experimental study of vibrations of cross-rod spatial structures // E3S Web of Conferences, 2023, 365, 02006 doi: https://doi.org/10.1051/e3sconf/202336502006

2. Khalmuradov, R., Khudoynazarov, K., Omonov, SH. Calculation of parameters of anchor-sprayed concrete support vertical mining operations // E3S Web of Conferences, 2023, 365, 02020 doi: https://doi.org/10.1051/e3sconf/202336502020

3. Khudoynazarov, K., Gadayev, A., Akhatov, KH. Torsional vibrations of a rotating viskoelastic rod // E3S Web of Conferences, 2023, 365, 02016 doi: https://doi.org/10.1051/e3sconf/202336502016

4. Mirsaidov M.M., Dusmatov O.M., Khodjabekov M.U. Dynamics of the rod protected from vibration under kinematic excitations // AIP CONF. PROC. 2612, 030005 (2023) https://doi.org/10.1063/5.0113225

5. Mirsaidov M.M., Dusmatov O.M., Khodjabekov M.U. Stability of nonlinear vibrations of elastic plate and dynamic absorber in random excitations // E3S Web of Conferences 410, 03014 (2023) https://doi.org/10.1051/e3sconf/202341003014

6. Mirsaidov M.M., Dusmatov O.M., Khodjabekov M.U.  Mode shapes of hysteresis type elastic dissipative characteristic plate protected from vibrations // Lecture Notes in Civil Engineering 282, (2023), pp. 127-140, https://doi.org/10.1007/978-3-031-10853-2_12

7. Dusmatov O.M., Urunboev, E., Mamatkabulov A. Rectilinear car motions taking into account the elasticity and deformability of tires // E3S Web of Conf. Volume 389, 2023 https://doi.org/10.1051/e3sconf/202338901024

8. Khudoynazarov, Khayrulla, “A mathematical model of physically nonlinear torsional vibrations of a circular elastic rod”, Tomsk State University Journal of Mathematics and Mechanics, 2023, vol. 84. 152-166. doi:10.17223/19988621/84/12

Лаборатория ходимлари

Буранов Худоёр Махмадиярович
Физика-математика фанлари номзоди, доцент

Холиқов Дилшод Шукуриллаевич
Физика-математика фанлари номзоди, 
PhD доцент

Абдураззаков Жамшид Норбўтаевич
Физика-математика фанлари номзоди, 
PhD доцент

Усмонов Рустам Ғайратжон ўғли
ўқитувчи

Қўшоқов Самандар Одилович
Амалий механика илмий татқиқот лабораторияси мудири

Умаров Шахзод Неъмат ўғли
Материаллар қаршилиги  механикаси лабораторияси ходими.

Усмонов Олим Мухтор ўғли
 Суюқлик ва газлар механикаси лабораторияси ходими.

Ўмирзоқов Шоҳжаҳон Аҳмад ўғли 
Деформацияланувчи қаттиқ жисм  механикаси лабораторияси ходими.