Самарқанд давлат университети педагогика ва умумий психология кафедраси кафедраси
Самарқанд давлат университети
педагогика ва умумий психология кафедраси мудири Кибриё Ҳасанова
+998 93 342 53 53 khasanova-5353@mail.ru
Кибриё Ҳасанова педагогика фанлари номзоди, профессор. Самарқанд давлат университети педагогика кафедрасида 1978 йилдан бери фаолият юритади. 2017 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети факультетлараро педагогика кафедраси мудири. 1990 йилда “Некоторые проблемы интернационального воспитания студентов в процессе изучения литературы (на материале узбекской и таджикской литературы)” мавзусида номзодлик, диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 1 монография, 1 илмий рисола, 5 ўқув ва 1 услубий қўлланма, 8 та дарслик муаллифи. Шунингдек, олима бугунга қадар SCOPUS ва WEB OF SCIENCE базасига кирувчи журналларда ва 100 дан ортиқ илмий мақолалалар эълон қилган.
Кибриё Ҳасанованинг SCOPUS ва WEB OF SCIENCE базасига кирувчи журналларда чоп этилган мақолалари:
Самарқанд давлат университети педагогика ва умумий психология кафедраси аъзолари
Киямов Нишон Садикович Педагогика фанлари доктори, профессор. СамДУ педагогика ва умумий психология кафедрасида 1991 йилдан фаолият кўрсатиб келмоқда. 1995 йилда “Мактаб мусиқа дарслари орқали ўсмирларда ватанпарварлик ва байналмилал ҳис-туйғуларини шакллантириш” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2019 йилда “Олий таълим муассасалари талабаларида мусиқий маданиятни шакллантиришнинг педагогик асосларини такомиллаштириш” мавзуси бўйича педагогика фанлари доктори (DSc) диссертациясини ҳимоя қилган. Олим илмий фаолияти давомида 2 услубий қўлланма, 2 монография 10 дан ортиқ хорижий, 80 дан зиёд республика журналларида мақолалар эълон қилинган. |
|
Улашева Дилором Шербековна СамДУ педагогика ва умумий психология кафедрасида 2019 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. “Совершенствование эффективности самостоятельной работы студентов на основе критического мышления” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Илмий фаолияти давомида 1 ўқув қўлланма,3 хорижий ва 6 республика журнал ва илмий анжуманларда мақола ва тезислар эълон қилган.
|
|
Нарзиева Заррина Абдухалимовна СамДУ педагогика ва умумий психология кафедрасида 2019 йилдан фаолият кўрсатиб келмоқда. “Мусиқа маданияти дарсларида ўқувчиларни халқ қўшиқлари воситасида ахлоқий тарбиялаш тизимини такомиллаштириш (5-7-синфлар мисолида)” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Илмий фаолияти давомида 1 ўқув қўлланма, 3 хорижий ва 8 республика журнал ва илмий анжуманларда илмий мақолалар эълон қилган.
|
|
Пулатова Муҳаббат Эгамбердиевна
СамДУ педагогика ва умумий психология кафедрасида 2017 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. “Бошланғич синф ўқитувчиларининг инновацион компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик асослари” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Илмий фаолияти давомида 8 та хорижий ва 15 та республика журнал ва илмий анжуманларда илмий мақола ва тезислар эълон қилган.
|
|
Бердикулова Насиба Эркинжоновна
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети педагогика ва умумий психология кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритмоқда. “Совершенствование инновационных и интеграционных технологий для студентов направления начального обучения ”(“Бошланғич таълим йўналиши талабаларида инновация ва интеграцион технологияларни такомиллаштириш”) мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Бердикулова Насиба Эркинжоновна 1 ўқув қўлланма, 2 хорижий ва 7 республика журналларида илмий мақолалар эълон қилган.
|
|
Жумъазода Малика Самарқанд давлат университети педагогика ва умумий психология кафедрасида 2018 йилдан буён фаолият юритмоқда. “Оммавий ахборот воситалари орқали талабаларни ижодкорлик фаолиятига йўналтиришнинг педагогик асослари” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Малика Жумъазода фаолияти давомида 1 дарслик 5 хорижий ва 7 республика журналларида илмий мақолалар эълон қилган. |
|
Жавлиева Шахноза Баходировна Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети педагогика ва умумий психология кафедрасида 2005 йилдан буён фаолият юритмоқда. “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Жавлиева Шахноза Баходировна фаолияти давомида 2 хорижий ва 12 дан ортиқ республика журналларида илмий мақолалар эълон қилган. |
|
Салахутдинова Мушарраф Исамутдиновна salaxutdinovamusharraf@samdu.uz Филология фанлари номзоди, педагогика ва умумий психология кафедраси доценти. СамДУ психология кафедрасида 1999 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2004 йилда "Султон Масуд Мирзо Шоҳий" мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Мушарраф Салахутдинова фаолияти давомида 2 монография, 9 ўқув, услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, бугунга қадар 2 Scopus базасига (2020 йил) кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
Мусинова Рухшона Юнусовна Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ педагогика ва умумий психология кафедрасида 2016 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2020 йилда “Социально-психологические особенности формирования креативной саморегуляции у будущих педагогов” мавзусида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Рухшона Мусинова фаолияти давомида 2 монография, 4 ўқув, услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, бугунга қадар 4 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
Атоева Гулшода Рабимовна 2022 йилдан психология кафедраси доценти. СамДУ педагогика ва умумий психология кафедрасида 2003 йилдан буён фаолият юритиб келади. Гулшода Атоева фаолияти давомида 1 монография, 1 дарслик, 2 ўқув, 1 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олима бугунга қадар 5 халқаро ва 10 дан ортиқ республика илмий нашрларида мақолалар эълон қилган. Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 3 мақоласи эълон қилинган. |
|
Маматова Назира Джуракуловна Кафедра ассистенти. Шароф Рашидов номидаги СамДУ педагогика ва умумий психология кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. Назира Маматова фаолияти давомида хорижий журналларда 3, республика конференциясида 1 тезис ва мақолалар эълон қилган. “Никоҳ-оила муносабатлари барқарорлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. |
|
Шукуруллаев Хамидулла Нуруллаевич shukrullayevhamidullo@samdu.uz Кафедра ассистенти. СамДУ ппедагогика ва умумий психология кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. Хамидулла Шукуруллаев фаолияти давомида, хорижий ва республика журналларида 5 дан ортиқ илмий мақолалар, хорижий, республика конференцияларида 10 дан ортиқ тезислар эълон қилган. |
|
Педагогика ва умумий психология кафедраси тарихи Педагогика ва умумий психология кафедрасикафедраси университет билан тенгдош кафедралардан бири ҳисобланади. Кафедранинг, ташкил топиш, илмий марказга айланишида академик А.Бахоуддинов, М.Ашрафий, А.Ефимов сингари олимларнинг хизматлари катта бўлган. Бу илмий мактабнинг асосий ривожланиши профессор А.Ефимов номи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу олим таълим-тарбия соҳасида етук маҳаллий, миллий кадрлар билан бойитишда жонбозлик кўрсатди. Педагогика кафедрасига кўп йил мудирлик қилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор А.Ефимов раҳбарлигида ўнлаб педагогика фанлари номзодлари тайёрланган бўлиб, улар Ўзбекистон ва қўшни хорижий давлатлар олий ўқув юртларида ишламоқдалар. Проф.А.Ефимов педагогика фанлари номзодлари, доцентлар Ф.Бозоров, С.Раҳимов, Х.Саматов, Х.Абдурахимова, А.Чориев каби 40 га яқин фан номзоди етиштириб, ўзининг илмий мактабини яратди. Жумладан, Х.Абдурахимова олимнинг бевосита раҳбарлигида “Ўзбек оилаларида интернационал тарбия” мавзусида номзодлик ишини ҳимоя қилди. Бозоров Ф. “Менделеевнинг илмий-педагогик мероси ва уни Ўзбекистоннинг олий педагогик ўқув юртларида ўрганиш”, С.Раҳимов “Абу Али ибн Синонинг педагогик қарашлари” |
|
М.Шербоев “Колхоз оиласида тарбия масалалари”, А.Ғаниев “С.Айнинийнинг педагогик қарашлари” мавзуларида номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиб, бу асосда бир қатор илмий-назарий асарлар чоп қилишди. Ефимов Афанасий Семёновични нафақат Ўзбекистон, балки Ўрта Осиё илмий–педагогик жамоатчилиги педагогика фани назариётчиларидан бир сифатида еътироф етганлар. Олим ўз вақтида олий таълимни ривожлантириш ва педагогика фанларини мувофиқлаштириш бўйича қатор кенгашларнинг аъзоси етиб сайлаган. А.С.Ефимов асос солган бу илмий маскан 1980 йилга қадар педагогика-психология кафедраси номи билан аталиб келган. Шундай экан, нафақат педагогик билим, балки психология бўйича ҳам амалга оширилган илмий фаолиятининг ривожида ҳам профессор Ефимов Афанасий Семёновичнинг хизматлари катта. |
|
Мураббийнинг шогирди С.Раҳимов ана шу йўналиш бўйича йирик тадқиқотларни амалга оширди. Е.А.Искандаров, Й.Машарипов, Е.Тўрақулов ва бошқалар шулар жумласидандир. 1988-1996 йиллар мобайнида педагогика кафедрасида Ефимов Афанасий Семёновичнинг шогирди, “Олий таълим аълочиси” доц.Ф.Бозоров етакчилик қилиб келди. Бу давр ичида М.Семёнов, Й.Ахроров, К.Ҳасанова, Г.Музафффарова, И.Илёсов, Х.Бўриев, И.Роззиқов каби олимлар ўз номзодлик ишларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. Турли даврларда кафедрага А.С.Ефимовдан сўнг Ф.Бозоров, Н.СҲодиев, М.Ашуров, Й.Ахроровлар мудирлик қилишди. Ҳозирги пайтда кафедрада 15 га яқин профессор-ўқитувчилар фаъолият кўрсатмоқда. |
|
Кафедра ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар 10 дан ортиқ дарслик, ўқув қўлланма, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма, мажмуа ва кўрсатмалар яратилган. Шунингдек, 5 дан ортиқ монография, 20 га яқин илмий оммабоп рисола, 30 дан зиёд илмий тўплам, 800 дан ортиқ илмий мақола, 200 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар нашр этилган. Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари Бакалавр
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар