“Самарқанд тамаддуни” илмий тадқиқот маркази 2021-йилда асос солинган. Жаҳоннинг бир қатор мамлакатларида шундай шаҳарлар мавжудки, улар инсоният тарихий-маданий тараққиётида муҳим ўрин тутиши ва машҳурлиги билан ном қозониб келмоқда. Ғарб ва Шарқнинг Афина, Рим, Париж, Бағдод, Дамашқ каби шаҳарлари билан бир қаторда Самарқанд ҳамиша эъзозланади ва манбаларда турли номлар билан тилга олинади. Самарқанднинг умумбашарий маданий тараққиёт тарихида тутган ўрни беқиёс бўлиб, 2001-йилда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан “Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси” сифатида жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди. 2007-йил 25-августда Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллик юбилейи нишонланди.

    2019-йилда Самарқанднинг Жаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерациясига (WТCФ) аъзо бўлиши, унинг келажакда жаҳон туризм марказига айланишидан далолат беради. Самарқанд дунё бўйича бориб кўриш мумкин бўлган 50 та шаҳардан бири ҳисобланиб, бу рўйхатга МДҲ давлатлари шаҳарларидан фақат Самарқанд муносиб кўрилган.

    Ҳозирги кунда халқаро миқёсда бу қадимги шаҳарнинг тарихи, маданияти ва ҳозирги ҳаётига қизиқиш йилдан йилга ортиб бормоқда. Самарқанднинг тарихий-маданий ривожланиш масалалари махсус лойиҳалар сифатида жаҳоннинг бир қатор етакчи илмий марказлари ЮНЕСКОнинг МОТХИ, Оксфорд, Сорбонна, Болоня, Вена, Оттава университетлари ва Россия Фанлар академияси институтларида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу нуқтайи назардан олиб қараганда ушбу шаҳарда жойлашган Самарқанд давлат университетида “Самарқанд тамаддуни” илмий-тадқиқот маркази ташкил қилиниши Самарқандшуносликда янги саҳифа очди. Самарқанд шаҳрининг ҳар бир тарихий даврини ўрганиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эгадир.

    МАРКАЗНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ

    Самарқанд тамаддуни тарихига оид илмий тадқиқларни олиб бориш ва кенгайтириш орқали ўқувчи талаба ёшлар, жамоатчилик орасида Самарқанд тарихи ҳақидаги билим кўникмаларини ошириш мақсадида соҳаги етук олимларнинг тадқиқот ва тажрибаларидан фойдаланиб, илғор ёш олимлар ҳамкорлигида дунёнинг етакчи халқаро марказлари тажрибаларига таяниб илмий тадқиқотлар олиб бориш.

    1. 2022-йил 25-майда Самарқанд шаҳридаги Ёшлар маркази ҳамда тарих факультети биноларида Москва давлат университети билан ҳамкорликда Самарқанд тамаддуни тарихи кафедраси "Марказий Осиёнинг тарихий аҳамияти ҳамда катта ва кичик карвон йўлларининг мероси" номли халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилди. (MITSAY. Марказий Осиёни ўрганиш халқаро институти берган грант асосида).

    2. 2022-йил сентябр ойида кафедра аъзоси Муҳтарам Якубова Россия Фанлар академияси гранти асосида Москвада халқаро конференцияда иштирок этди.

    3. DAADнинг Hochschuldialog mit der Islamischen Welt -  “Ислом олами билан олийгоҳлар диалоги - номли пройектида иштирок этди. 8 нафар талаба Самарқанддан. 8 нафар талаба Бухородан. 16 нафар талаба Гёттингендан. 2023 йил майда 16-22 май ҳамма Бухорода, 23-29 гача Самарқандда. 2023 йил бухоролик ва самарқандлик талабалар Гёттингенга бориб келдил. DAAD пройектига биз “Европа истиқболлари диалогда: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли лойиҳамиз билан иштирок этяпмиз. Лойиҳа икки йилга мўлжалланган бўлиб профессор-ўқитувчилар ҳам Германияга хизмат сафари билан боради. 2024 йил апрел ойида Самарқанд тамаддуни тарихи кафедраси ўқитувчиси Муҳтарам Якубова Германияга 1 ой муддатга жўнаб кетмоқда.

    4. Ҳозирги кунга қадар Туркия Мармара университети магистранти Мерве Акюз, Оксфорд университети докторанти Бенжамин Шаркейларнинг университетга ва Самарқандда илмий сафар билан келганларида уларнинг фаолиятини кафедра аъзолари ташкил қилдилар.