Лаборатория мудири

Жўраев Йўлчи Тошмамадович
jorayev-1989@inbox.ru

  1974 йилда профессор Леонард Собиров ва  И.Л. Фабелинскийлар раҳбарлигида ночизиқли оптика илмий лабораторияси ташкил қилинди. Бу лабораториянинг асосий йўналиши критик нуқталар атрофида фазавий ўтишлар, лазер нурланишининг моддалар (ночизиқли қабул қилувчанликка эга бўлган моддалар) билан ўзаро таъсирини ўрганиш бўлиб, илмий ишлар РФА илмий тадқиқот институтлари ва мудофаа саноати билан биргаликда олиб борилган. Лаборатория илмий тадқиқот ишларининг асосини фазовий ўтишларнинг критик нуқтаси атрофида лазер нурининг моддалар билан (ночизиқли қабул қилувчанликка эга бўлган моддалар) ўзаро таъсирларини ўрганиш ташкил этди. Илмий текшириш ишларига талабалар, аспирантлар ва илмий изланувчилар фаол жалб этилди.

    Лабораторияда бажарилган илмий тадқиқотлар натижасида 1983 йилда “Эритма қатламланиш критик нуқталари атрофида гипертовуш ҳодисаларини спектроскопик текширувлари”  ишлари учун академик А. К. Атахўжаев, профессорлар Л.М. Сабиров ва И.Л. Фабилинскийлар Беруний номидаги давлат мукофотига сазавор бўлди. 

    Бугунги кунда лаборатория ходимлари Москва давлат техника университети, Киев миллий университети, Санкт-Петербург давлат университети, Жанубий Кореянинг Сеул Миллий университети, Одесса миллий университети, Украина ФА Ссинтилляцион материаллари институти, Украина ФА Органик кимё институти, Белоруссия ФА Атом ва молекуляр физика институти ходимлари билан илмий ишлар олиб бормоқда.

    Лабораторияда 3 нафар таянч докторантлар 1 нафар мустақил изланувчи фаолият олиб боради.

 

Лаборатория равнақига ҳисса қўшган олимлар:

Имануел Лазерович Фабилинский  раҳбарлигида 1974 йилда СамДУ физика факультетида янги илмий гуруҳ ташкил этилади ва хўжалик шартномаси ҳисобидан ночизиқли оптика илмий лабораторияси ташкил этилади ва шу соҳа бўйича мутахассис кадрлар тайёрлана бошлайди.

Акбар Қосомович Отахўжаев Ўз ФА академиги А. Беруний номли давлат мукофоти лауреати. Самарқанд оптика мактаби асосчиси.

Лабораторияда мавжуд қурилмалар:

    “Photocor complex” анализатори. Ушбу қурилма заррачалар ҳажмини, диффузия коеффициентларини ва молекуляр оғирликларини ўлчаш учун мўлжалланган. Анализатор физик-кимёвий тадқиқотлар, биокимё ва биофизика, тиббиёт ва фармацевтика, нанотехнологиялар, метрология ва саноат соҳаларида  кенг илмий-тадқиқот ва амалий масалаларни йэчишда қўлланилади.

    “Tandem Fabry-Perot Spectrometer Tfp-2 HC спектрометри. Қурилма биринчи навбатда Бриллюен спектрларини, хусусан кенг спектрал диапазондаги сочилган ёруғликни спектрал таҳлил қилишга мўлжалланган. Қурилма мослашувчанлиги туфайли Раман спектрларини ( тахминан 500 см-1) ҳам ўлчаши мумкин. Спектрометр кўплаб фундаментал масалаларни ечишда муҳим восита ҳисобланади.

 

Лабораторияда фаолият юритаётган ходимлар

Сабиров Леонард Мухаммеджанович       

leonard.sabirov@gmail.com

    Физика-математика фанлари доктори, профессор, Беруний номидаги давлат мукофоти лауреати, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби. Самарқанддаги “Ночизиқли оптика” илмий мактаби асосчиси.  Профессор Леонард Сабиров фаолияти давомида   3 халқаро, 10 республика миқёсидаги фундаментал илмий ва 3 амалий лойиҳаларни бажаришда раҳбарлик қилган. Олим раҳбарлигида ночизиқли оптика илмий лабораторияси қошида “Квант электроника” ўқув лабораторияси, 1992 йилда “Квант электроника ва радиофизика”  кафедраси ташкил қилинди. Леонард Собиров илмий раҳбарлигида 12 фан номзоди ва 2 фан доктори тайёрлаган. Олим томонидан олиб борилаётган квант электроникаси, радиофизика, фазовий ўтишларнинг молекуляр спектроскопияси ва критик ҳодисалари каби соҳалардаги илмий изланишлар натижалари асосида 8 та ўқув қўлланма,  10 ўқув-услубий қўлланма, 1 монография, 300 дан ортиқ илмий ишлар нашр этилган.

Эшкобилов Напас Бекназарович

 +99891526-44-96   enapas@samdu.uz

    Физика-математика фанлари доктори, профессор. Физиканинг оптика, лазер физикаси ва спектороскопияси соҳалари бўйича мутахассис-олим. 100 дан ортиқ илмий мақолалар (шу жумладан Scopus ва Web of Science базасида 57 та), 4 дарслик ва ўқув қўлланмалар муаллифи. Фаолияти давомида 1 халқаро, 3 республика миқёсидаги илмий фундаментал ва амалий лойиҳаларга раҳбарлик қилган. “Атом спектроскопиясига кириш”, номли дарслик, “Квант механикаси”, “Квант электроника асослари” ва “Лазерли биотиббиёт асослари” номли ўқув қўлланмалар муаллифи

Семенов Денис Иванович

denis.samarkand@gmail.com

    Физика-математика фанлари доктори (DSc), доцент. 2000 йилдан бошлаб назарий физика ва квант электроникаси кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2016 йилда “Суюқликлардаги тартиб параметри флуктуациялари динамикаси ва уларнинг оптик ва акустик ҳодисаларда намоён бўлиши” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 70 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 4 ўқув қўлланма ва 30 дан (Scopus ва Web of Science)  зиёд мақолалар муаллифи ҳисобланади.

Хайдаров Хайрилло Сафарович

x-xayrillo@samdu.uz

    Физика – математика фанлари номзоди, доцент.  2000 йилдан бошлаб назарий физика ва квант электроникаси кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2010 йилда “Сувли эритмаларнинг махсус нуқтаси яқинида нозик структураси сочилиш спектрлари” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 70 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан, 5 ўқув қўлланма, ва 30 дан (Scopus ва Web of Science)  зиёд мақолалар муаллифи ҳисобланади.

Исмаилов Фахриддин Раимович

lazer.fizika@gmail.com

    Физика – математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент 2007 йилдан бошлаб назарий физика ва квант электроникаси кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2021 йилда Электролит бўлмаган сувли эритмаларда Ландау-Плачек муносабатларини ёруғликнинг молекуляр сочилиш спектрлари орқали тадқиқ қилиш мавзусидаги PhD диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 50 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 2 ўқув-услубий қўлланма, 10 дан (Scopus ва Web of Science)  зиёд мақолалар муаллифи ҳисобланади.

“Photocor complex” анализаторидан натижа олиш жараёни

“Tandem Fabry-Perot Spectrometer Tfp-2 HC спектрометридан

 натижа олиш жараёни

Нашр этилган дарслик ва ўқув қўлланмалар