Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси
Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси мудири
Бегматов Ризамат Хушвақтович
+99899 592-77-06 rbegmatov1077@mail.ru rbegmatov@samdu.uz
Кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2017 йилдан буён Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедрасида фаолият юритади. 2021 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси мудири.
Ризамат Бегматов 2020 йилда “Ярим ўтказгичли сенсорлар учун газсезгир органо-ноорганик материалларнинг темплат синтези” мавзусида кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Аналитик кимё, газлар анализи ва кимёвий сенсорлар, аналитик кимёнинг замонавий усуллари йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Шу кунга қадар 40 дан ортиқ илмий ишлари, 10 га яқин мақола, 1 услубий ва 1 ўқув қўлланмаси нашр этилган. Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 1 мақола эълон қилган.
Ризамат Бегматовнинг Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда эълон қилинган мақолалари:
Самарқанд давлат университети Аналитик кимё кафедраси аъзолари
|
Абдурахманов Эргашбой Кимё фанлари доктори, профессор. 1972 йилдан бошлаб аналитик кимё кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2005 йилда “Разработка термокаталитических методов и приборов для обнаружения токсичных и взрывоопасных газов” мавзусидаги докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Аналитик кимё, газлар анализи атроф-муҳит обектлари назорати, кимёвий сенсорлар учун газ сезгир материалларнинг зол-гел синтези ва антипирен бирикмалар синтези йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Шу кунга қадар 500 дан ортиқ илмий ишлар: Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 16 эълон қилган. 12 услубий қўлланма 2 ўқув қўлланма, 2 дарслик, 6 монография муаллифи. 5 илмий лойиҳа ва 28 илмий ихтиролар муаллифи. https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85145401567&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85145206928&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85144377561&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85117384312&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85117376501&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85090654196&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85086278838&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85086271504&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85086263839&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-23644460346&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-23644460346&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-1542788487&origin=resultslist&sort=plf-f |
Қуватов Абдулла Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1991 йилдан бошлаб аналитик кимё кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 1984 йилда “Спектроскопическое исследование взаимодействия гидроксилсодержащих молекул с акцепторами электрона в растворах” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Гидроксил тутган молекулаларнинг электрон аксепторлари билан ўзаро таъсирини спектроскопик усуллар ёрдамида ўрганиш йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Абдулла Қуватов муаллифлигида жами 40 дан зиёд илмий ишлар эълон қилган. 1 дарслик, 5 услубий қўлланма 3 ўқув қўлланмалар муаллифи. Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 1 мақоласи нашр этилган. |
|
Мурадов Кадир Кимё фанлари номзоди, аналитик кимё кафедраси катта ўқитувчиси. 1974 йилдан бошлаб СамДУ аналитик кимё кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 1986 йилда “Каталитический синтез нитрилов” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Хроматографик анализ усуллари, нефт кимёси ва нефт кимёвий синтез йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Шу кунга қадар 140 дан ортиқ илмий ишлар эълон қилган. Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 7 мақола эълон қилган. 6 услубий қўлланма, 5 ўқув қўлланма, 2 монография муаллифи. 2 муаллифлик гувохномаси, 4 патент эгаси. https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-22744436910&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-5044249480&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-2942640465&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-2542553452&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-0042532009&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-0038793891&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-0038027368&origin=resultslist&sort=plf-f |
|
Эргашев Исмоил Махамматқулович Кимё фанлари номзоди, доцент. 1978 йилдан бошлаб СамДУ аналитик кимё кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 1992 йилда “Оптимизация процесса газохроматографического разделения кислород- и азотсодержащих органических соединений на циансодержащих неподвижных фазах” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Аналитик кимё, анализнинг физик-кимёвий ва хромотографик усуллари, табиий ва синтетик материаллар анализи, ажратиш ва концентрлаш усуллари йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Шу кунга қадар 155 дан ортиқ илмий ишлари нашр этилган. Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 2 мақола эълон қилган. 10 та услубий қўлланма ва 1 та ўқув қўлланма муаллифи. https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-0038338695&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-18644368213&origin=resultslist&sort=plf-f
|
|
Муродова Зулфия Бегмуродовна
Кимё фанлари номзоди, доцент. 2007 йилдан бошлаб СамДУ аналитик кимё кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2012 йилда “Создание сенсора и газоанализатора для обнаружения паров этилового спирта” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Аналитик кимёнинг замонавий усуллари ва кимёвий сенсорларнинг ишлаш принсплари йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Шу кунга қадар 150 дан ортиқ илмий ишлари эълон қилинган. Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 3 мақоласи нашр этилган. 1 услубий, 1 ўқув қўлланма, 1 монография муаллифи. 1 илмий ихтиро эгаси. https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85145206928&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85117376501&origin=resultslist&sort=plf-f
|
|
Турсунова Гулноза Хамзаевна
Кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2014 йилдан бери Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедрасида фаолият юритади. Гулноза Турсунова 2020 йилда “Полимер гелларнинг сувли эритмаларда бўкиш жараёнининг физик-кимёвий асослари” мавзусида кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Аналитик кимё, полимер геллар, бўкиш жараёнининг физик кимёвий асослари йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Шу кунга қадар 50 дан ортиқ илмий ишлари, 2 услубий қўлланма, 1 монографияси нашр этилган.
|
|
Рузиев Эркин Абдуражабович
Кимё фанлари номзоди, доцент. 1980 йилдан бошлаб СамДУ аналитик кимё кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 1990 йилда “Электрохимический контроль содержания растворенной воды в нефтепродуктах” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Аналитик кимё, электрокимёвий анализ усуллари йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Шу кунга қадар 500 га яқин илмий мақолалар эълон қилган. Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 1 мақоласи нашр этилган. 3 дарслик, 14 ўқув қўлланма, 23 услубий қўлланма ва илмий ихтироларнинг муаллифи.
|
|
Хамраева Дилнавоз Абдурашид қизи
Аналитик кимё кафедраси ассистенти. 2019 йилдан бошлаб СамДУ аналитик кимё кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. Дилнавоз Хамраева “Оғир металл ионларини аниқловчи ион селектив электродлар яратиш” мавзусида илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқда. Аналитик кимё, электрокимёвий анализ усуллари, ион селектив электродлар яратиш йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Шу кунга қадар 15 дан ортиқ илмий ишлари эълон қилинган. Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 1, бошқа илмий нашрларда 20 га яқин илмий мақоласи нашр қилинган. |
|
Холмурзаев Фаррух Кимё фанлари бўйича, ассистент. 2024 йилдан бошлаб аналитик кимё кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. "Газлар аралашмаси таркибидаги заҳарли бирикмаларни аниқловчи кимёвий сенсор яратиш" мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилмоқда. Холмурзаев Фаррух муаллифлигида жами 32 дан зиёд илмий ишлар эълон қилган. Ссопус ва Веб оф Ссиенсе базасига кирувчи журналларда 2 мақоласи, хорижий мақолалардан 10 та ва Республика мақола ва тезислардан эса 20 та нашр этилган. |
|
Рузиев Жамшид Кимё фанлари бўйича фалсафа доктори ПҳД, ассистент. 2019 йилдан бошлаб аналитик кимё кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2024 йилда "Ишқорий ер металларининг тезкор назорати учун фосфорномолибденли ионофорлар асосида ион селектив электродлар ишлаб чиқиш ва уларни ўрганиш" мавзусидаги диссертациясини ҳимоя қилган. Ион селектив электродлар яратиш йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Рузиев Жамшид муаллифлигида жами 50 дан зиёд илмий ишлар эълон қилган. 1 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма, 3 та услубий қўлланма ҳамда хорижий ва республика миқёсида мақола ва тезислар нашр этилган. |
|
Аналитик кимё кафедраси
Кафедра 1933 йилда доцент Ю.Титованинг ташаббуси билан ташкил этилган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида кафедра тугатилган ва 1967 йилда проф. А.Атауллаев ташаббуси билан қайта тикланган. Шу кунга қадар доц. Нусрат Сафарович Зокиров, доц. Владимир Анатолевич Алексеевский, проф. Тимур Қурбонович Ҳамроқулов, проф. О.Файзуллаев, доц. А.Қуватов, доц. Э.Рузиев, проф. Э.Абдурахмановлар раҳбарлик қилган. Кафедрага 2021 йилдан бошлаб (PhD) Р.Бегматов мудирлик қилмоқда. Кафедрада 10 нафар профессор - ўқитувчи фаолият юритади. Шулардан бир нафари кимё фанлари доктори, профессор, 4 нафари кимё фанлари номзоди доцент, 1 нафари физика-математика фанлари номзоди, доцент, 2 нафари (PhD) катта ўқитувчи, ва 2 нафари ассистент. Бугунги кунда кафедранинг илмий салоҳияти 80 % ни ташкил этади. |
|
Кафедрада “Электрокимёвий таҳлил усуллари”, “Спектроскопик таҳлил усуллари”, “Хроматографик таҳлил усуллари” ва “Газлар анализи усуллари” махсус лабораториялари мавжуд. Кафедра профессор-ўқитувчилари “Атроф-муҳит ва технологик обйэктларини назорат қилиш учун усул ва асбоблар яратиш” мавзусида илмий тадқиқотлар олиб боради. Кафедра мамлакатимиз саноат корхоналари ва тиббиёт муассасалари, олий ўқув юртлари, академик лицей, коллеж ва ўрта мактаблар учун юқори малакали кимёгар-аналитиклар етиштириб бермоқда. Кафедрада профессор-ўқитувчиларининг сермаҳсул ижоди натижасида 6 дарслик, 22 ўқув қўлланма, 120 дан ортиқ ўқув–услубий қўлланмалар ва тавсиялар тайёрланиб чоп этилган. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бугунги кунда бир нечта давлат грантлари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. |
|
Кафедрада 02.00.02-Аналитик кимё ихтисослиги бўйича таянч докторантура фаолият кўрсатмоқда. Кафедрада бугунги кунда Ўз РФА С.Юнусов номидаги “Ўсимлик моддалари кимёси” институти, Умумий ва ноорганик кимё иниститути, О.Содиқов номидаги “Биоорганик кимё” институтлари ва М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Қозоғистоннинг Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университети ҳамда Евроосиё миллий университети профессор-ўқитувчилари билан ўзаро самарали ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари Бакалавр йўналиши
|
|
Магистратура йўналиши
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар