Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси мудири

Назаров Файзулло Махмадиярович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998944798640
  •  Электрон почта: fayzullo-samsu@mail.ru

Биография

2008-2012 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси

2012-2014 йй. - Самарқанд давлат университети магистранти

2014-2015 йй. - Самарқанд давлат университети Математик моделлаштириш кафедраси кабинет мудири

2015-2019 йй. - Самарқанд давлат универститети Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси ассистенти

2019-2021 йй. - Самарқанд давлат универститети таянч докторанти

2021-2021 йй. - Самарқанд давлат универститети Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси доценти

2021 - й.-x.в.   - Самарқанд давлат универститети Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси мудири

 

Кафедранинг ҳозирги кундаги таркиби: И.И.Жуманов (каф.мудири, проф., тех.ф.д.), О.И.Джуманов (доц, техн.ф.н.), А.Ахатов (проф. тех.ф.н), И.Тўрақулов (доц. тех.ф.н), С.Қобилов (доц. техн.ф.н), И.Б.Аминов (доцент, физ.-мат.ф.н), С.Эштемиров (доцент, физ.-мат.ф.н), А.Абдуллаев (доц. тех.ф.н), Ф.Номозов (доц. тех.ф.н), Х.Бўстонов (катта ўқит.), А.Суяров (катта ўқит.), Х.Қаршиев (асс.), М.Алиева (асс.), Н.Шарапова (асс.), З.Бекмурадов (асс.), А.Инатов (асс.), Д.Мардонов (асс.), С.Холмонов(асс.), Назаров Ф. (асс.), Сувонов Ш. (асс.), Нурмаматов М. (асс.).

Кафедрада ўқитиладиган фанлар: «Информатика», «Дастурлаш асослари», «Информатика ва ахборот технологиялари», «Ахборотни ҳимоялаш», «Алгоритм назарияси», «Wебга йўналтирилган дастурлаш», «Тизимли ва амалий дастурлаш», «Тизимли дастурлаш», «Амалий дастурлар мажмуаси», «Берилганлар базасини бошқариш», «Амалий дастурлар мажмуаси», «Дастурий маҳсулотларни яратиш».

Илмий-тадқиқот фаолиятининг устивор йўналиши: Кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий тадқиқот ишлари халқ хўжалиги соҳаларини ва таълим жараёнини ахборотлаштириш, информатиканинг замонавий масалаларини ечиш, замонавий информаци­он технологиялардан фойдаланиш  ва уларнинг дастурий воситаларни яратиш, ишлаб чиқаришга ва амалиётларда қўлланишлигига йўналтирилган.

Кафедра кўп йиллар давомида проф. И.И.Жуманов раҳбарлигида кўплаб фундаментал тадқиқотлар гранти ва хўжалик шартномаларини бажариб келмоқда. Проф И.И.Жуманов 18 фан номзоди ва 1 нафар фан доктори диссертациялари ҳимоясига илмий раҳбарлик қилди. Ҳозирги кунда 5 мустақил тадқиқотчилар докторлик диссертацияларини тайёрлашмоқда. 

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган илмий, ўқув-услубий ишлар сони: 7 та монография, 32 та ўқув қўлланма, 4 та муаммоли маърузалар курси, 28 та электрон дарслик, 33 та ўқув услубий мажмуа, 800 дан ортиқ илмий ва 300 дан ортиқ услубий мақолалар, 40 дан ортиқ илмий ишланмаларнинг тадбиқи учун маълумотнома ва далолатномалар.

Кафедрада фаолият юритаётган илмий тўгарак ва семинарлар: кафедрада 1 та илмий-муаммоли ва 1 та илмий-услубий семинар фаолият кўрсатади. Бундан ташқари иқтидорли талабаларнинг «WЕБ дастурлаш ва дизайн» тўгараги  (доц. Туракулов И.)  “Амалий информатика” тўгараги (доц.С. Қобилов) фаолият кўрсатиб келмоқда.

Кафедра аъзолари томонидан илмий ҳамкорлик олиб борилган муассасалар: ЎзМУ, ТАТУ, ТДТУ, Термез ДУ,  Киев ДУ, Новосибирск ДУ, Москва ДУ, Санкт-Петербург ДУ, Украина ФА Кибернетика институти, Минск ДУ, Қарши ДУ ва Фарғона давлат университети.

Ҳозирги кунда кафедранинг Республикамизнинг кўплаб олий ўқув юртлари, Москва, Киев, Новосибирск давлат университетлари, Чехия (Prague Development Center), Ҳитой (Chinese Academy of Science), Жанубий Корея (Maritime Information and Communication Institute) ва Ҳиндистон (CМC Limited) давлатларининг олий ўқув юртлари ва илмий муассасалари билан  илмий алоқалар йўлга қўйилган. 

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари