Самарқанд давлат университети

ботаника кафедраси мудири

Жалов Холмурод Ҳакимович

zhalov_kholmurod@rambler.ru

 

Биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ Ботаника кафедрасида 2008 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Зарафшон дарёси ўрта оқими ҳавзаси йўсинтоифалари” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини 2018 йилда ҳимоя қилган.

Холмурод Жалов фаолияти давомида 2 монография, 2 дарслик, 2 ўқув қўлланма, 7 ўқув услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 1 Scopus ва 3 та Web of Science базасига кирувчи журналларда, шу билан биргаликда маҳаллий ва хорижий журналларда 20 дан зиёд мақолалар эълон қилган.

 

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85128663478&origin

link

https://scholar.google.com/citations

 

Ботаника кафедраси аъзолари

 

Хайдаров Хислат Қудратович

+998946896438 haydarov@rambler.ru

    Хислат Хайдаров биология фанлари доктори, профессор. “Зарафшон водийсида тарқалган жийда (Elaeagnus L.) турларининг биологик хусусиятлари ва меваларининг полиморфлиги” мавзусида номзодлик, 2018 йилда “Ўзбекистон флорасида Elaegnaceae Juss. оиласи” мавусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

    Илмий фаолияти давомида 300 яқин илмий ишлар эълон қилинган бўлиб шундан 2 монография, 2 дарслик, 5  қўлланма, 26 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 60 дан ортиқ Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда ҳамда бошқа нашрларда 200 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган. Ҳозирги кунда ўсимликлар морфологияси, систематикаси, интродукцияси, экологияси, дориворлик ҳамда дендрология ва палеонология соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.

 

https://rb.gy/kjbe6p

https://rb.gy/vf290f

https://rb.gy/wfu66b

https://rb.gy/brucqg

https://rb.gy/fdymnt

https://urlis.net/3h6af4ia

https://urlis.net/doh0nbjs

https://urlis.net/w9e3knqt

https://urlis.net/fvq9hhq4

Умурзакова Зебинисо Искандаровна

umurzakova@mail.ru

Биология фанлари номзоди, доцент. СамДУ Ботаника кафедрасида 1981 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2003 йилда “Биологические особенности и интродукция топинамбура (Nelianthus tuberosus L.) на лугово - болотных почвах Самаркандской области” мавзусида биология фанлари номзоди илмий даражасини олган.

Зебинисо Умурзакова илмий фаолияти давомида 140 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Шунингдек, 2 дарслик, 1 монография, 7 ўқув қўлланма, 25 услубий қўлланма ва тавсиялар муаллифи. Бугунга қадар 5 дан ортиқ мақоласи Sсopus ва WOS базасидаги журналларда эълон қилинган.

https://scholar.google.com/citations?view_op=list_works&hl=ru&hl=ru&user=6SWCqqYAAAAJ

 

Исломов Бўстон Султанович

islamovb@rambler.ru 

Биология фанлари номзоди, доцент. СамДУ Ботаника кафедрасида 2018 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1995 йилда “Биоэкологические особенности и введение в культуру некоторых перспективных видов рода кузиния (Cousinia Cass.)” мавзусида номзодлик диссертациясини  ҳимоя қилган. Бўстон Исломов фаолияти давомида 139 илмий ишлар муаллифи бўлиб, шулардан 3 дарслик (ҳаммуаллифликда), 3 монография ҳамда 11 ўқув услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим АҚШ, Ҳиндистон, Сингапур ва Россия Федерациясининг юқори рейтингга эга бўлган нуфузли журналларида 15 мақолани чоп этган. Бундан ташқари халқаро ва республика конференцияларида 120 га яқин мақола ва тезислар чоп этган.

https://scholar.google.com/citations

Номозова Зебуннисо Бахроновна

znomozova@mail.ru

 

Биология фанлари номзоди, доцент. СамДУ Ботаника кафедрасида 1999 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2011 йилда “Самарқанд вилоятининг турли шароитларида интродукция қилинаётган Cynara scolymus L. нинг биоэкологик хусусиятлари” мавзусида биология фанлари номзоди илмий даражасини олган.

Зебуннисо Номозова илмий фаолияти давомида 120 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Шунингдек, 7 ўқув қўлланма, 5 услубий қўл услубий кўрсатма ва тавсиялар, бугунга қадар 5 дан ортиқ Scopus ва WOS базасидаги журналларда эълон қилинган.

https://scholar.google.com/citations?user=iSBYWhwAAAAJ&hl=ru&oi=ao

Мукумов Илхом Ўктамович

mukumov@gmail.com 


Биология фанлари номзоди, доцент. СамДУ Ботаника кафедрасида 2017 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1993 йилда “Биологик фаол бирикмалар сақловчи айрим Ferula L. турларининг табиий захиралари” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 
Илхом Мукумов фаолияти давомида 1 дарслик, 5 ўқув, услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим АҚШ ва Россия Федерациясининг юқори рейтингга эга бўлган нуфузли журналларида 3 мақола чоп этган. Бундан ташқари халқаро ва республика конференцияларида 145 га яқин мақола ва тезислар чоп этган.

https://scholar.google.com/citations

Муртоза Абдивалиевич Ҳасанов

xasanovm77@mail.ru

 

Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ ботаника кафедрасида 2002 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2019 йилда “Картошканинг ҳосилдор, вирусларга чидамли янги навларини яратиш” мавзусида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган.

Муртоза Ҳасанов илмий фаолияти давомида 110 дан ортиқ илмий ишлар эълон қилган. Шунингдек, 2 дарслик, 2 ўқув қўлланма, 3 услубий қўлланма ва тавсиялар муаллифи. Бугунга қадар 10 дан ортиқ мақолалари хорижий журналларда эълон қилинган.

https://www.researchgate.net/profile/Murtoza-Hasanov

Ахмедов Акбар Киличбаевич

lagochilusbunge@gmail.com

 

Биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ ботаника кафедрасида 2007 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2018 йилда “Ўзбекистон флорасининг Lagochilus Bunge (Lamiaceae Lindl.) туркуми камёб ва эндем турларининг онтогенетик структураси ва сенопопуляциялари ҳолати” мавзусида биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган.

Акбар Ахмедов илмий фаолияти давомида 30 дан ортиқ илмий ишлар, 1 монография, 1 ўқув қўлланма, 1 услубий қўлланма ва тавсиялар муаллифи. 10 дан ортиқ Scopus ва WOS базасидаги журналларда мақолалар нашр эттирган.

https://apcz.umk.pl/EQ/article/view/EQ.2014.004

https://www.mdpi.com/1420-3049/26/6/1755

https://urlis.net/eao5ujas

https://urlis.net/88rvmxon

https://urlis.net/eha84p8g

CV- Curriculum vitae.

https://urlis.net/enwbz99h

https://sciendo.com/article/10.2478/eko-2022-0033

https://www.researchgate.net/profile/Akbar-Akhmedov

https://urlis.net/xhbjvyxv

 

 

 

Зебохон Актамовна Расулова

 

Катта ўқитувчи. СамДУ Ботаника кафедрасида 2008 йилдан буён фаолият юритиб келади. Зебохон Расулова илмий фаолияти давомида 40 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Шунингдек, 2 ўқув қўлланма, 4 услубий қўлланма ва тавсиялар эълон қилган. Бугунга қадар 3 дан ортиқ мақолалар хорижий журналларда эълон қилинган.

Нуруллаева Нодира Сайфуллаевна

nodira.nurullayeva90@mail.ru

 

Биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). СамДУ Ботаника кафедрасида 2019 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Жинғил (Lycium L.) туркум турларининг морфобиологияси ва фойдаланиш истиқболлари” мавзусида биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган.

Нодира Нуруллаева фаолияти давомида 25 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Шунингдек, олима бугунга қадар 3 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

https://scholar.google.com.py/citations?user=LozwKgsAAAAJ&hl=ru&oi=ao

Ботаника кафедраси ҳақида

 

Ботаника кафедраси тарихий классик кафедралардан бўлиб, 1927 йилда Ўзбекистон давлат университети (ҳозирги Самарқанд давлат университети) ташкил этилган пайтдан бошлаб фаолият кўрсатиб келган. Ботаника кафедрасида флористика, хомашёшунослик, доривор ўсимликларни ўстириш технологияси ва интродукцияси йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб борилади. Кафедранинг илмий стратегияси яратилиш заминида акад. Қ.Зокиров, акад. Ж.Саидов, проф. Н.Меркулович, проф. М.Попов, проф. Е.Проскоряков, проф. Ж.Қобулов, проф. М.Икромовва Н.Амирханов, О.Мусинова, Х.Нормуродов олимларнинг ҳиссаси бениҳоят катта.

Ҳозирги кунда ботаника кафедрасида 11 та профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Шулардан 1 та фан доктори, профессор, 9 нафар фан номзодлари, доцентлар ва катта ўқитувчилар.
Кафедра қошида оранжерия мавжуд бўлиб, 1970-1971 йилларда қурилган. Унда 250 турдаги хилма-хил тропик ва субтропик манзарали ўсимликлар навларининг коллекцияси тўпланган. Шунингдек, оранжерияда “Гулчилик” тўгараги мавжуд бўлиб, унда талабалар илмий-тадқиқот ишларини олиб боришади. 2022 йилда оранжерия қайта реконструкция этилди.

Кафедра қошида олтин фонд Гербарий коллекцияси ҳам мавжуд. Ушбу гербарийлар тўплами миқдори ва аҳамияти жиҳатидан ЎзР ФА қошидаги Ботаника институтининг гербарий фондидан кейин республикамизда иккинчи ўринда туради. Гербарийлар кафедра тарихи билан боғлиқ бўлиб, 1900 йиллардан асосан Зарафшон водийси ва Ўрта Осиё ҳудудидан кафедра олимлари – устозлар томонидан йиғилган. Ҳозирда, гербарий маълумотларининг информацион компьютер базасида рақамли электрон каталогини яратиш устида ишлар олиб борилмоқда.
1927-2020 йиллар давомида ботаника кафедрасида 2 академик, 16  фан доктори, 42  фан номзоди етишиб чиққан. Кафедра олимлари томонидан 12 та дарслик, 42 та монография 100 дан ортиқ ўқув ва услубий қўлланмалар яратилган. 2017-2022 йилларга келиб тарихий гербарий коллекцияга катта эътибор қаратилди. Биология факультетининг бир неча ўқув хоналарида сақланаётган ушбу нодир хазина учун алоҳида бино ташкил этилди. СамДУнинг «Гербарий – Ботаника тадқиқотлар илмий лабораторияси» деб номланди. Бундан ташқари лаборатория қошида «Палинология», «Микология», «Бриология ва лихенология» номли лабораториялар ташкил этилди. Ушбу лабораториялар Ўзбекистон Республикасида биринчи бор ташкил этилиши билан ва кўплаб хорижлик олимларни қизиқтириши билан ажралиб турди. 2021 йилда СамДУ гербарийси тарихий нодир объект сифатида АҚШда ташкил этилган халқаро гербарийлар платформасида 3100 та рўйхатидан жой олди ва унга “Herba SAMDU” деб ном берилди. Ҳозирги вақтда гербарий коллекциялари учун янги типдаги шкафлар ва гербарий хонасига барча керакли жиҳозлар билан таъминланиш ишлари олиб борилди. Ҳурматли ректоримиз шарофати билан ёруғ, шинам, замонавий жиҳозланган лабораторияларда магистратура дарслари, стажёр тадқиқотчи ва докторантларнинг илмий изланишлари олиб борилмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари
Бакалавр
• Ботаника (Ўсимликлар анатомияси ва морфологияси)
• Ботаника (Тубан ўсимликлар систематикаси)
• Ботаника (Юксак ўсимликлар систематикаси)
• Т/ф Ботаника тадқиқот усуллари
• Биология ўқитиш услубияти
• ЎзР Қизил китобига мансуб ноёб доривор ўсимликлар
• Т/ф Маҳаллий ўсимликлар
• Биология асослари. Ботаника 
• Ботаника ва ўсимликлар физиологияси
Магистратура
• Дендрология
• Ўсимликлар интродукцияси
• Бриология ва лихенология
• Биохилми-хиллик
• Палинология
• Ўсимликлар географияси

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар