Самарқанд давлат университети давлат ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири
Садикова Ёрқиной Салижоновна

+99897 920 76 86  yorkinoy.sadikova@bk.ru

 

    Юридик фанлари номзоди. 2022 йилдан Самарқанд давлат университети юридик факультети давлат ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири. 2010 йилда “Ҳуқуқий онгни шакллантиришда демократик қадриятларнинг роли” мавзусида номзодлик диссертацияси ҳимоя қилган.

    Ёрқиной Садикова фаолияти давомида 3 та монография, 3 та услубий қўлланмалар муаллифи. Бугунга қадар Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро журналларда 80 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган. 

 Ёрқиной Садикованинг Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро нашрларда чоп этилган мақолалари:

https://www.provinciajournal.com/index.php/telematique/article/view/1061

https://lingcure.org/index.php/journal/article/view/1993

https://lingcure.org/index.php/journal/article/view/1993/811

 

                                                                                Давлат ҳуқуқий фанлар кафедраси аъзолари

 

Муқимов Зиёдулла Юсупович

Юридик фанлари доктори, профессор. Самарқанд давлат университети юридик факультетида 1976 йилдан буён фаолият юритиб келади.

1998 йилда “Ўзбекистон ҳуқуқининг асосий тарихий манбалари (VIII-XIX асрлар)” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Профессор Зиёдулла Муқимов эллик йилдан ошиқ илмий-педагогик фаолияти давомида кўплаб шогирдлар тарбиялади. 15 дан ортиқ монография, 8 ўқув қўлланмаси, 5 дарслик, 300 дан ортиқ мақолалар муаллифи. 

 

Кулдашев Муҳаммад Маҳмудович

quldoshevmuhammad8@gmail.com

Юридик фанлари номзоди, доцент. Самарқанд давлат университети давлат ҳуқуқий фанлар кафедрасида 1997 йилдан буён фаолият юритиб келади.

2005 йилда “Туркистон ўлкаси ҳуқуқи манбалари (1865-1917)” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Муҳаммад Кулдашев ўз фаолияти давомида 1 та монография, 1 ўқув қўлланма 3 та услубий қўлланма ва 50 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Шунингдек, олимнинг бугунга қадар Scopus базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

https://lingcure.org/index.php/journal/article/view/1993

https://lingcure.org/index.php/journal/article/view/1993/811

Алексанянтс Алена Арсеновна

alyona3a@mail.ru

2024-йилдан буён Самарқанд давлат университети юридик факултети давлат юридик фанлари кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

Аҳмедова Зилола Ҳамидовна

zilolaahmedova.457@gmail.com

Самарқанд давлат университети давлат ҳуқуқий фанлар кафедрасида 2023-йилдан буён фаолият юритиб келади.

 Мустақил тадқиқотчи сифатида "Ижтимоий таъминот соҳасини давлат томонидан тартибга солинишининг ҳуқуқий асослари" мавзусида докторлик диссертацияси устида илмий иш олиб бормоқда.

Зилола Аҳмедова фаолияти давомида 4 та илмий мақолалар, 1 та тезис муаллифи.

Толлибаева Малика Улмасжон қизи

malikaxonsamarqand@gmail.com

 Самарқанд давлат университети давлат ҳуқуқий фанлар кафедрасида 2023-йилдан буён фаолият юритиб келади.

Ҳозирда Судялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судялар Олий мактаби мустақил тадқиқотчиси сифатида "Иқтисодий суд ишларини юритишда адвокатни вакил сифатидаги иштирокининг назарий-амалий жиҳатлари" мавзусида докторлик диссертацияси устида илмий иш олиб бормоқда.

Малика Толлибаева фаолияти давомида  1 ўқув қўлланма, 2 услубий қўлланма ва 10 дан ортиқ илмий мақолалар, 5 та тезис муаллифи.

Давлат ҳуқуқий фанлар кафедраси ҳақида

Давлат ҳуқуқий фанлар кафедраси 2022 йилда ташкил топди. Бундан олдин “Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқий таълим” кафедраси номида фаолият олиб борган.

Кафедрада бугунги кунда “Ўзбекистон Республикасида қонунчиликни ривожлантиришда миллий манфаатларнинг устуворлигини таъминлаш” мавзуси юзасидан илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Кафедра ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар 30 дан ортиқ дарслик,  ўқув қўлланма, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма, мажмуа ва кўрсатмалар  яратилган. Шунингдек, 20 дан ортиқ монография, 500 га яқин илмий мақолалар нашр этганлар.

Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

    Бакалавр

  • Давлат ва ҳуқуқ тарихи. Рим ҳуқуқи.
  • Давлат ва ҳуқуқ назарияси.
  • Ўзбекистон Республикаси Конституциявий ҳуқуқи
  • Маъмурий ҳуқуқ
  • Ҳуқуқий кўникмалар ва методология
  • Юристнинг нутқ маданияти
  • Миллий ҳуқуқ тизими
  • Маъмурий процессуал ҳуқуқ

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар