Самарқанд давлат университети

фалсафа ва миллий ғоя кафедраси мудири 

Самадов Актамкул Рафикович

 +99890 2128067  aktam78@mail.ru

Фалсафа фанлари доктори (DSc). 2002  йилдан бери Самарқанд давлат университети фалсафа кафедрасида фаолият юритади. 2022  йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети фалсафа ва миллий ғоя кафедраси мудири.

Актамкул Самадов 2022  йилда “Шахс эстетик идеалининг шаклланиш ва ривожланиш муаммолари” мавзусида фалсафа фанлари доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган. Фаолияти давомида 2 монография, 6 ўқув қўлланма ва 100 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи саналади. Шунингдек, SCOPUS базасига кирувчи журналларда 1, бошқа халқаро журналларда 15 дан ортиқ мақолалари нашр этилган. 

Link

 

Фалсафа ва миллий ғоя кафедраси аъзолари

 

Мухторов Мухсин Жабборович

muxsinmuxtorov@samdu.uz

 

Фалсафа фанлари номзоди номзоди, доцент. 2020 йилдан бошлаб фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2012 йилда “Миллийлик ва байналмилаллик социалистик турмуш тарзида” мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Мухсин Мухторов муаллифлигида жами 60 га яқин илмий ишлар нашр этилган. Жумладан, 4 та услубий қўлланма, 4 монография, 50 дан зиёд илмий мақолалари мавжуд.

 

Жўраев Луқмон Нарзуллаевич

jorayevluqmon@samdu.uz

 

Фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент. 1992 йилдан бошлаб СамДУ фалсафа кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2021 йилда “Замонавий Ўзбекистон жамиятида ёшлар иқтисодий маданиятини трансформациялашуви – социомаданий феномен сифатида” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Луқмон Жўраев томонидан 1 дарслик, 2 монография, ўқув, ўқув – услубий қўлланмалар, 120 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар нашр қилинган.

 

 

Султанова Гулноза Сабировна

sultonovagulnoza@samdu.uz

 

Фалсафа фанлари доктори (DSc). 2017 йилдан бери Самарқанд давлат университети фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритади.

Гулноза Сабировна 2021 йилда “Когнитив конструктивизм тафаккур тарзи креативлигининг интеллектуал асоси сифатида” мавзусида фалсафа фанлари доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган. Фаолияти давомида 5 монография, 5 ўқув қўлланма ва 120 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи саналади.

Эргашева Махбуба Хотамбековна

mahbubaergasheva@samdu.uz

 

Фалсафа фанлари доктори, доцент. 2010 йилдан бошлаб фалсафа кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2017 йилда “Авестодаги фалсафий ғояларга синергетик ёндашув (онтологик ва гносеологик таҳлил)” мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича докторлик (PhD) диссертациясини, 2022 йилда “Таълимнинг синергетик қонуниятлари: назарий-методологик таҳлил” мавзусидаги докторлик (DSc) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Шу кунга қадар 90 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 1 ўқув қўлланма, 4 монография, 1 услубий қўлланма, 80 дан зиёд мақолалар муаллифи ҳисобланади.

Крюков Алексей Николаевич

akrum@ya.ru

Фалсафа фанлари доктори (DSc). 2022 йилдан бошлаб фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритиб келаяпти. 2003 йилда “Проблема интерсубъективности у Гуссерля и Сартра” мавзусида диссертациясини ҳимоя қилган. Шу кунга қадар 50 дан зиёд илмий ишларини нашр этирган, Web of Science базасидаги журналларда 2 мақола, 2 монография, шунингдек, илмий мақолалар нашр этган. 

spbu.academia.edu/AlexeiKrioukov

https://orcid.org/0000-0002-6708-3598

https://dspace.spbu.ru/handle/11701/8778

https://doi.org/10.21638/2226-5260-2017-6-2-329-357

DOI : 10.21638/2226-5260-2017-6-2-320-328

DOI : 10.18199/2226-5260-2015-4-2-54-62

 

Жонибек Таникулов

Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2024-йилдан бошлаб фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2023-йилда "Жамоатчилик фикрини шакллантиришда медиа ахборот тизимнинг фунционал интеграциялашуви" мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.   Таниқулов Жонибек Аширкулович муаллифлигида жами 50 га яқин илмий ишлар нашр этилган. Жумладан. 1 услубий қўлланма, 1 монография нашр этган.

Сатторов Мусурмон Достонович 

sattorovmusurmonqul1@gmail.com

Фалсафа фанлари номзоди номзоди, доцент. 2024-йилдан бошлаб фалсафа ва миллий ғоя кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2023-йилда “Ёшлар онгида табиатга эстетик муносабатни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий масалалари” мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Сатторов Мусурмон Достонович муаллифлигида жами 20 га яқин илмий ишлар нашр этилган. Жумладан, 2 монография, 1- ўқув қўлланмалари 25 зиёд илмий мақолалари мавжуд.

 Фалсафа ва миллий ғоя кафедраси тарихидан

 

Фалсафа ва миллий ғоя кафедраси Самарқанд давлат университетининг илк кафедраларидан биридир.

Фалсафа кафедраси тарихи Ўзбекистон давлат университети ташкил топиши билан боғлиқ. Мазкур кафедрага 1928-1932 йиллар С.Красноусов раҳбарлик қилган. Кейинчалик кафедра мудири сифатида файласуф олим, академик Иброҳим Мўминов фаолият олиб борган. Шунингдек фалсафа кафедрасига қуйидаги олимлар ҳам раҳбарлик қилиб келган:

1. проф.О.Э.Эргашев (1988-1993)

2. проф. Ж.Яхшиликов (1993-2015)

3. проф. Ш.Негматова (2015-2016)

4. проф. Ж.Яхшиликов (2016-2020)

5. проф. С.Каримов (2020-2022)

    2022 йилдан бугунги кунгача фалсафа фанлари доктори, доцент А.Р.Самадов кафедра мудири сифатида фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда кафедрада 20 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб боради.  

Халқаро ҳамкорлик: Кафедра ташкил этилган кундан бошлаб унинг аъзолари чет давлатлар олийгоҳларига мунтазам равишда илмий сафарларда бўлиб келмоқда. Бу анъана ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. 

2019 йилда кафедра ўқитувчиларидан Ш.Негматова, Г.Султанова, Ш.Кубаева (Хитой), 2020 йилда А.Айматов, Л.Турсунов (Ҳиндистон), 2022 йилда Ш.Негматова (Туркия), 2023 йил январ ойида Г.Султановалар (Эрон) хорижий давлатларда конференция, илмий анжуманларда иштирок этишган, стажировкадан ўтиб келишган. Шу билан биргаликда, Россия Федерацияси Санкт Петербург Давлат университети профессори Крюков Алексей Николаевич 2022-2023-ўқув  йилидан бошлаб “Фалсафа ва миллий ғоя” кафедрасига ишга қабул қилинган.

Самарқанд давлат университети фалсафа ва миллий ғоя кафедраси олимлари “Ўзбекистонда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашнинг фалсафий асослари” мавзусида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.

    Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

    Бакалавр ва магистратура

  • Фалсафа
  • Диншунослик
  • Фалсафага кириш
  • Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси
  • Фалсафа тарихи
  • Мантиқ тарихи ва назарияси
  • Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси
  • Маънавият фалсафаси
  • Дин фалсафаси
  • Танлов фан: Қадриятлар фалсафаси
  • Танлов фан: Ғоялар фалсафаси
  • Танлов фан: Глобаллашув асослари
  • Танлов фан: Ўзбек фалсафаси
  • Этномаданият
  • Оила маънавияти
  • Маънавиятшунослик
  • Ижтимоий фалсафа
  • Мантиқ тарихи ва назарияси (Танлов фан)
  • Ғоялар фалсафаси (Танлов фан)
  • Маънавият асослари
  • Қадриятлар фалсафаси Танлов Фан
  • Мантиқ тарихи ва назарияси Танлов Фан
  • Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси
  • Маънавиятнинг эстетик асослари
  • Тасаввуф фалсафаси
  • Глобаллашув ва маънавият
  • Шахс маънавиятини шакллантириш мезонлари ва омиллари
  • Маънавиятнинг илмий методологияси
  • Шарқ ва Ғарб маънавияти
  • Маънавият ва дин
  • Ислом дини маънавияти
  • Шарқ ва Ғарб маънавияти
  • Ахлоқшунослик ва эстетика тарихи
  • Этика ва эстетика назарияси
  • Амалий этика ва эстетика
  • Визуал эстетика ва дизайн
  • Соғлом рақобат ва ахлоқий принциплар
  • Инсон фалсафаси
  • Илмий тадқиқот методологияси

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар