Самарқанд давлат университети
генетика ва биотехнология кафедраси мудири

Рузиев Фарид Ашурович

f.ruziyev1985@gmail.com

Кафедра доценти. Генетика ва биотехнология кафедрасида фаолияти йўлга қўйилган генетик тадқиқотлар, хусусан бошоқли экинларнинг сифат белгилари ирсийланиши, молекуляр даражадаги ген таҳлиллари бўйича илмий фаолият юритиб келмоқда. “Баҳорги юмшоқ буғдой туричи дурагайларида дон сифат кўрсаткичларнинг ирсийланиши” мавзусида б.б.ф.д. PhD. ни ҳимоя қилиб, ҳозирда кейинги босқичдаги илмий тадқиқотларини олиб бормоқда. Педагогик ва илмий тадқиқотлари иши натижасида 4 та ўқув қўлланма, 10 та илмий мақола (Scopus, WoS), 40 дан ортиқ тезислар нашр эттирган.

 

  

                                                                   Генетика ва биотехнология кафедраси​ аъзолари

 

 

Махмудова Заҳро Ваҳабовна

 

Биология фанлари номзоди, профессор. 1966 йилдан буён кафедрада фаолият кўрсатиб келмоқда. “Узум генетикаси ва селекцияси” мавзуси бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. У  илмий изланишлари юзасидан кўплаб мақолалар чоп этган, 1 монография, 2 дарслик ва ўқув-услубий қўлланмалар яратган.

 

 

 

 

Исмаилов Зафар Файзуллаевич

zafarismailov55@gmail.com

 Биология фанлари номзоди, профессор. Университетда биотехнология йўналишининг асосчиси. 1983 йилда "Tn1 транспозонинг E. coli ҳужайрасида трансляциясини генетик назорат қилиш" мавзусида номзодлик ва 1996 йилда "Тупроқ бактерияларини генетик ва биокимёвий тадқиқотлари-фитоген микрофлоранинг антагонистлари" мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1997 йилдан ҳозирги кунга қадар ЎзРФА Микробиология ИТИ, 2019 йилдан Бухоро давлат университетида докторлик диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича Илмий кенгаш аъзосидир. 2001 йилда Германия, Исроил, ва АҚШ олимлари иштирокида Ўзбекистонда биотехнологияга бағишланган «Achievements of biotechnology for the future of mankind» мавзусидаги биринчи xалқаро конференция ташкилотчиси ва генетика, биотехнология ва биологияга оид долзарб муаммолар бўйича МДҲ мамлакатларида ва нуфузли жаҳон журналларида 200 дан ортиқ илмий мақолалар, битта дарслик ва ўқув қўлланмалар нашр этган.

 

https://doi.org/10.1128/JB.186.15.4986-4993.2004

https://doi.org/10.1128/aem.61.5.1720-1726.1995

https://doi.org/10.1007/s002849900037

https://doi.org/10.1016/j.postharvbio.2005.10.007

DOI: 10.7324/JABB.2021.100106

link

 

 

 

Джабборов Иброҳим Шодмонович

djabborov59@mail.ru

 

Биология фанлари доктори, профессор. Марказий Осиё юмшоқ буғдойи генофондидан селекцияда фойдаланиш соҳасида мақсадли илмий изланишларини давом эттирмоқда. 1992 йилда «Изучение популяции ржи по признаку псевдосамосовместимости» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2019 йилда "Ўзбекистон жанубий-ғарбий минтақасидан қадимий маҳаллий баҳорги юмшоқ буғдойнинг намуналари генетик ва физиологик хилма-хиллиги" мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Олимнинг 50 дан ортиқ илмий ишлари эълон қилинган.

https://doi.org/10.20546/ijcmas.2021.1007.001

 

Кан Светлана Владимировна

svetlanakan2020@gmail.com

 

Биология фанлари номзоди, доцент. 1988 йилда «Исследования различных генетических тест-систем для оценки генотоксичности сотчных вод» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Светлана Каннинг илмий ишлари асосан экология, тиббиёт, ген муҳандислиги ва биотехнология муаммоларига бағишланган. Кафедранинг илмий изланишлари ва бош илмий мавзусига бағишланган илмий-тадқиқот ишларида фаол иштирок этиб келади. Асосан болалар ва катта ёшдаги инсонларда учрайдиган онкологик касалликларнинг ташхиси билан боғлиқ илмий тадқиқот ишларида қатнашиб бугунга қадар 50 га яқин илмий мақолалар чоп этган ва кўплаб ўқув-услубий қўлланмалар яратган.

 

 

 

 

Аликулов Бегали Сайдуллаевич

balikulov87@gmail.com

Биология фанлари фанлари номзоди (PhD), доцент. Унинг яқин йиллардаги илмий фаолияти чўл ва унга яқин ҳудудлардаги аҳолининг энергия билан таъминланишини барқарорлаштириш учун муқобил энергетик манбаларни тадқиқ қилиш ҳамда галофит ўсимликлар эндофит бактерияларининг биотехнологик потенциалини аниқлашга асосланган. Олим томонидан Ўзбекистоннинг адир минтақаларида кенг тарқалган, иқтисодиёт тармоқларида мақсадли фойдаланилмайдиган айрим галофит ўсимликлар муқобил энергетик ва эндофит бактерияларнинг янги манбаси сифатидаги потенциалини баҳолаш бўйича кенг қамровли тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бегали Аликулов томонидан 1 монография, 18 илмий мақола, 30 га яқин тезислар чоп қилинган. 2 ихтиро патент муаллифи.

Бегали Аликулов «Ўзбекистон чўл яйловларидан оқилона фойдаланишнинг интеграллашган ва экологик самарали усулларини ишлаб чиқиш (Қарнобчўл мисолида)» мавзусидаги амалий ва «Галофит ўсимликлар биомассаси ва чорвачилик чиқиндиларидан биоёқилғилар олишнинг комплекс технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги инновацион лойиҳалар доирасидаги тадқиқотларда фаол иштирок этиб, лойиҳа натижалари асосида ҳаммуаллифликда чўл ҳудудлардаги аҳоли хонадонлари ва фермер хўжаликларига жорий қилиш учун “Галофит ўсимликлар биомассаси ва чорвачилик органик чиқиндиларидан биоёқилғилар олишнинг комплекс технологияси” бўйича амалий тавсиянома ишлаб чиққан ва нашр қилган.

Олим самарали илмий ишлари билан биргаликда, педагогик фаолиятда ҳам бир қатор ютуқларга эришган. Ўзининг педагогик фаолияти давомида 2 дарслик, 3 ўқув, 3 услубий қўлланмаларни чоп этган.

 

DOI: 10.7324/JABB.2021.100106

link

https://www.sumc.lt/index.php/se/article/view/1590

link

 

Душанова Гавҳар Абдукаримовна

+99891 5282525 gavhar_1969@mail.ru

Биология фанлари номзоди, доцент. 2006 йилдан бери Самарқанд давлат университети биология факультети генетика, биокимё ва физиология кафедрасида фаолият кўрсатиб келмоқда. 2018 йилдан буён Самарқанд давлат университети генетика ва биотехнология кафедраси мудири. 2006 йилда  Самарқанд шаҳар ва Жомбой туманида истиқомат қилувчи аҳоли қонида иммун тизим кўрсаткичларини   I ва II даражали тестларда ўрганган, ушбу ва иммун тизимнинг генетик бошқарилиши, иммуногенетик кўрсаткичлар гистомансублик антигенларининг  I (А, В) ва II (DR)  синфларини серологик услубларда тадқиқот ишларини ўтказиб номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.  Илмий тадқиқот ишларини ЎзФА Иммунология ва инсон геномикаси ИТИ ва РФ  Илмий маркази-Иммунология ИТИ да олиб борган.

Гавҳар Душанованинг ҳозирги кундаги илмий тадқиқот ишлари лимфопоэз ҳужайралари дифференциациясининг эпигенетик бошқарилишига бағишланган. 50 дан ортиқ илмий мақолалар, 1 монография, ва 3 та ўқув қўлланмалар муаллифи.

Гавҳар Душанованинг Scopus ва Web of Science халқаро базасига кирувчи журналларда эълон қилинган мақолалари:

 

link

link

link

link

 

Ниёзов  Улуғбек  Равшанович

ulughbekniyozov@gmail.com

Кафедра ассистенти. 2020 йилдан бери генетика ва биотехнология кафедрасида фаолият юритиб келади. “Доривор ўсимликларни микроклонал кўпайтириш технологиясини такомиллаштириш ва жорий этиш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Ферула сумбулнинг дориворлик хусусиятлари, тарқалиш ареали, биологик фаол моддалари ва микроклонал кўпайтириш хусусиятлари билан шуғулланиб келмоқда. Мавзу юзасидан 3 мақола ва 5 тезис муаллифи.

                         Генетика ва биотехнология кафедраси ҳақида

Генетика илмий мактабининг тарихи “Генетика, селекция ва дарвинизм” кафедрасининг ташкил этилишидан бошланган. Кафедра 1948 йилда ташкил этилган бўлиб, биринчи кафедра мудири С.Жалилов эди. Олим раҳбарлигидаги илмий жамоа тут ипак қурти генетикаси ва селекциясини ўрганиш соҳасида кўплаб илмий ишлар олиб боришган. Бу илмий мактаб фаолияти 1965 йилдан профессор П.Солдатов томонидан давом эттирилган. Бунда таниқли генетиклар, жумладан Новосибирскда янги ташкил этилган Фанлар академияси Цитология ва генетика институтининг ходими В. Хохловаларнинг ҳиссаси катта. Фанлар Академияси Цитология ва генетика институтида бошқа генетиклар ва илғор ўқув курслари билан алоқалар Самарқанд давлат университетида Генетика илмий жамоасининг шаклланишига ҳисса қўшди, узум радиация мутагенези бўйича цитогенетик йўналиш ва тадқиқотлар олиб борила  бошланди.

СамДУ Генетика, селекция ва дарвинизм кафедрасида П.Солдатов раҳбарлигида олимлар, жумладан,  З.Махмудова, А.Азизов, Ю.Воинов, В.Эпштейн А.Алексаньян, Р.Гайбуллаева, Н. Давиденколар  тадқиқот ишлари олиб боришди  ва диссертациялар ҳимоя қилишди. Улар атроф муҳитни ифлослантирувчи антропоген омилларнинг, жумладан, пестицидларнинг мутаген таъсирини ўрганиш соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришдилар. Бу вақтда олиб борилган илмий тадқиқот ишларининг асосий йўналиши мутацион ва модификацион ўзгарувчанлик муаммоларининг илмий асосларини яратишини қамраб олган бўлиб, бу борада олиб борилган илмий ишлар натижалари ёқланган диссертацияларда ўз ифодасини топган.

Ўтган асрнинг 80-90 йилларда кафедра қошида С.Кан, Ф.Исмаилов, И.Давронов ва бошқалар иштирокида генетик мониторинг ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича илмий йўналишларда илмий тадқиқотлар жадал олиб борилди.

1983-1986 йилларда профессор П.Солдатов раҳбарлигида илмий жамоа Экспериментал метрология институти билан биргаликда «Пахтачиликда қўлланиладиган пестицидлар ва минерал ўғитларнинг мутаген таъсирини ўрганиш» мавзусидаги хўжалик шартномаси бўйича илмий иш олиб борган.

Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

Бакалавр

• Ҳужайра биологияси

• Генетика

• Биотехнология

• Биоинформатика

• Геномика асослари

• Биотехнологияга кириш

• Агробиотехнология

• Нанобиотехнология

-Тиббиёт биотехнологияси

-БЖЖ

-БТУ

-Ген ва ҳужайра муҳандислиги

-Оқсиллар ва ферментлар мухндислиги

-Биостатистика

-Эволюцион назария

-Саноат биотехнологияси

-Цитология ва генетика асослари

-Микроб биотехнологияси

Магистратура

-Биоспецификлик асослари

-Иммунобиотехнология

-Молекуляр биотехнология

-Биоинформатика ва геномика ва асослари

-Нанобиотехнология

-Замонавий генетика асослари

-Ирсият ва ўзгарувчанлик

-Эволюцион генетика

-Биологик фаол ва доривор моддалар олиб биотехнологияси

-Оқсиллар ва ферментлар муҳандислиги

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар