Инглиз тили кафедраси аъзолари

 

Атаева Гулбахор Мирсафаевна

atayeva.gulbaxor@samdu.uz

Филология фанлари номзоди, доцент. СамДУ инглиз тили кафедрасида 1980 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1990 йилда "Междоменные единицы в фразеологии" мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Гулбахор Атаева фаолияти давомида 10 ўқув, услубий қўлланма ва 50 дан ортиқ мақолалар муаллифи. Бугунга қадар 1 мақоласи Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналда эълон қилинган. 

 

Исакова Нодира Аззамовна

isakovanodira4@gmail.com

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2005 йилдан буён Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедрасида турли лавозимларда ишлаб келмоқда. 2021 йилда “Мустақиллик йилларида ўзбек тилига кириб келган хорижий сўзларнинг таркибий-мазмуний таҳлили (“Халқ сўзи” газетаси материаллари асосида)” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган.

Фаолияти давомида 1 монография, 1 ўқув қўлланма ва 10 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олима бугунги қадар 12 дан ортиқ  Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда ҳамда бошқа нашрларда 30 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган. 

https://scholar.google.com/citations?user=IFrI5msAAAAJ&hl=en

Рузиева Ситора Асроровна

 alidamdiy@mail.ru

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD), доцент. 2014  йилдан бери Самарқанд давлат университети инглиз тили  кафедрасида катта ўқитувчи, доцент лавозимларида ишлаб келади. 2020  йилда “КОНЦЕПТ «СЕМЬЯ» И ЕГО ОТРАЖЕНИЕ В АНГЛИЙСКОЙ И УЗБЕКСКОЙ ЯЗЫКОВЫХ КУЛЬТУРАХ”  мавзусида (PhD) филология фанлари фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган.  1 ўқув қўлланма ва 6  услубий қўлланмалар муаллифи. Бугунга қадар Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда 1 ҳамда бошқа нашрларда 40  дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган.

DOI: 10.5281/zenodo.7554332

Уразкулова Азиза Анқаевна

urazkulovaaziza5@gmail.com

Инглиз тили кафедраси катта ўқитувчиси. 1998 йилдан буён Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедрасида турли лавозимларда ишлаб келмоқда.

Азиза Уразкулова фаолияти давомида 3 услубий қўлланма муаллифи. Шунингдек,  бугунги қадар 2   нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда ҳамда 30 дан ортиқ бошқа нашрларда илмий мақолалар эълон қилган.

Рофеева Шоҳида Давроновна

Инглиз тили кафедраси ўқитувчиси. 2019 йилдан буён Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедрасида турли лавозимларда ишлаб келмоқда. 15 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Фаолияти давомида 7 нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

Тохирова Сарвиноз Хусеновна

tkhirovasarvinoz29@gmail.com

СамДУ инглиз тили кафедрасида 2018 йилдан буён ишлаб келади. Мустақил тадқиқотчи сифатида ушбу мавзуда “Садриддин Айний автобиографик асарларининг Европадаги тадқиқи” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради.

Сарвиноз Тохирова фаолияти давомида 1 ўқув-услубий қўлланмалар, 12 илмий мақолалар ва 3 Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

Кадирова Феруза Рустамовна

firuza.kadirova.2020@mail.ru

СамДУ инглиз тили кафедрасида 2018 йилдан буён ўқитувчи лавозимида ишлаб келади. Мустақил тадқиқотчи сифатида ушбу мавзуда “Teaching English reading skills to the 1st year students of higher education” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради.  Феруза Кадирова фаолияти давомида халқаро ва ОАК базасига кирувчи журналларда 10 га яқин илмий мақолалар эълон қилган.

Кучимова Нилуфар Туранбаевна

kuchimovanilufar7@gmail.com

СамДУ инглиз тили кафедрасида 2018 йилдан буён ўқитувчи лавозимида ишлаб келади. “Олий таълим ташкилоти талабаларининг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш” мавзусида педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияни ҳимоя қилган.  Нилуфар Кучимова  фаолияти давомида 11 илмий мақолалар муаллифи. 1 мақоласи Wеb of Science базасига кирувчи журналда эълон қилинган.

Сатторова Фазилат Эрмаматовна

fazilat_sattorova@mail.ru

Фазилат Сатторова педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2014 йилдан буён Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедраси ўқитувчиси лавозимида фаолият юритади.   

2022 йилда  “Нофилологик таълим йўналиши талабаларининг инглиз тилини ўқитишда коммуникатив компетенцияларини такомиллаштириш” мавзусида педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Фаолияти давомида республика ва хорижий журналларда 20 илмий мақола   эълон қилган . 

Нурова Гулчехра Тишабаевна

gulanurova_19972@gmail.com

2020 йилдан бери СамДУ инглиз тили кафедраси ўқитувчиси лавозимида фаолият юритади. Қиёсий адабиёт, қиёсий тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича илмий тадқиқот олиб боради. Шу кунга қадар 10 халқаро мақолалари чоп этилган. 

Расулова Дилфуза Сайфиддиновна

rasulova.dilfuza18121985@mail.ru

2019  йилдан бери Самарқанд давлат университети инглиз тили  кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келади.Дилфуза Расулова фаолияти давомида 1 услубий қўлланма муаллифи. Шунингдек, бугунга қадар 13 дан ортиқ илмий мақолалари халқаро журналларда эълон қилинган.

Расулова Инобат Илхомовна

  ilxomovna1992@gmail.com

СамДУ инглиз тили кафедрасида 2020 йилдан буён ўқитувчи лавозимида фаолият юритади. Инобат Расулова  фаолияти давомида хорижий журналларда 9 илмий мақолалар эълон қилган.

Самарқанд давлат университети инглиз  тили кафедраси ҳақида

Самарқанд давлат университети инглиз   тили кафедраси чет тили кафедраси номи билан 1962 йил СамДУ чет тиллар факультети қошида ташкил топган. Бу кафедра факультетлараро кафедра бўлиб, асосан талабаларга инглиз  тилидан сабоқ берган. Кафедрага дастлаб профессор Л.А.Клетнова, катта ўкитувчи Р.М.Маматов, доцент Б.Т.Турсунов, кейинчалик профессор А.М.Бушуй, профессор Сафаров Ш.С, доцент А.Н.Нурмухамедов,  доцент М.Б.Бегматов, доцент Атаева Г.М, доцент Т.С.Исмаилов  мудирлик қилган бўлса, ҳозирги кунда кафедрани профессор Р. Гаргеш  бошқармоқда.    Инглиз  тили кафедраси ўз фаолияти давомида М.М.Нушаров, А.М.Бушуй, Б.Т.Турсунов каби таниқли профессорларни, А.Нурмухамедов, Пошали Усмон каби таниқли етук мутахассисларни етказиб берди. Кафедрада доцент Л.Л.Арустамян, доцент Юзликаева А.М, доцент Д.И.Фахрутдинова, катта ўқитувчилар: Х.Мирмухаммедова, Д.Ш.Мамажонова, К.З.Ходжаева, Кушшаева М.С,  К.О.Мамадалиевалар талабаларга инглиз тилидан сабоқ берганлар. 

Ҳозирги кунда кафедрада Равиндер Гаргеш профессор лавозимида,  Г.М.Атаева Н.Исакова, Ш.Хушмуродова, С.Рузиева  доцент лавозимида, Н.Холмуродова, Б.Азизова, О.Умарова, С.Усмонов, К.Маҳкамова, Ф.Негова, С.Содикова, Д.Собирова, А.Уразкуловалар катта ўқитувчи лавозимида,  М.Акабирова, Н.Кучимова, С.Тохирова, Ш.Рофеева, Ф.Кадирова, А.Бурханова, Д.Расулова, И.Расулова, С.Хасановалар ўқитувчи лавозимида фаолият кўрсатмоқдалар.

Кафедра Япониядан  келган ўқитувчи Нозоми Кусака талабаларга дарс бериб келмоқда.

Кафедранинг ўқитувчилари халқаро илмий конфренцияларда  ўз мақолалари билан мунтазам иштирок этиб келмоқда. Кафедранинг илмий салоҳияти 26%.

 Инглиз тили кафедраси умумий илмий мавзуси “Замонавий тилшунослик масалалари ва хорижий тилларни ўқитиш услубияти” мавзусида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда кафедра илмий ишларини савиясини ошириш мақсадида сўнгги уч йил давомида  3 та монография,   20 дан ортиқ услубий қўлланмалар яратилди. Кафедра аъзоларининг 100 дан ортиқ илмий мақолалари халқаро конференция тўпламларида, 50 та хорижий илмий журналларда чоп этилган. Кафедранинг ёш ассистентлари докторлик диссертациялари устида иш олиб бормоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

Бакалавр

  •  Инглиз тили
  •  Асосий ўрганилаётган тил
  •  Инглиз тили фразеологияси ва стилистикаси
  •  Соҳада йўналтирилган инглиз тили
  •  Умумий ўрта таълимда инглиз тили
  •  Инглиз тили адабиёти ва тарихи
  •  Амалий грамматика
  •  Назарий грамматика
  •  Стилистика
  •  Таржимашуносликка кириш.
  •  Америка адабиёти тарихи

Магистратура

  • Бадиий таржиманинг когнитив масалалари
  • Қиёсий адабиётшунослик когнитив масалалари
  • Фонетика фонология ва умумий тилшунослик масалалари
  • Амалий бадиий таржима
  • Таржима амалиёти ва бадиий таҳлил
  • Таржимон маҳорати ва этикаси

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар