Инсон ресурсларини бошқариш илмий-тадқиқот маркази
Инсон ресурсларини бошқариш илмий-тадқиқот маркази директори
Aрабов Нурали Уралович
- Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
- Телефон: +99893 991-34-58
- Электрон почта: a-nurali@samdu.uz
Биография
1993-1998 йй. – Самарқанд давлат университети иқтисодиёт факултети талабаси
1998-2002 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси ўқитувчиси
2002-2005 йй. - Тошкент давлат иқтисодиёт университети аспиранти
2005-2009 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси ассистенти
2009-2010 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси катта ўқитувчиси
2010-2015 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси мудири, доцент
2015-2016 йй. - Самарқанд давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт факултети декани вазифасини бажарувчи
2016-2018 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт факултети доценти
2018-2019 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва тадбиркорлик кафедраси профессори
2019-2020 йй - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва тадбиркорлик кафедраси мудири
2020 -2021йй - Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш кафедраси мудири
2021й-ҳ.в-Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш факултети декани
МАРКАЗ ҲАҚИДА
Марказ Самарқанд давлат университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Марказ бевосита Университетга бўйсунади. Университет Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади.
Марказ мустақил юридик шахс эмас, у ўзининг мустақил балансига, банк муассасаларида ҳисоб ва валюта рақамларига, ўз белгиси туширилган муҳр ва тамғага эга эмас. Самарқанд давлат университети балансида фаолият юритади.
Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Университет қарорларига амал қилади.
Марказ ўз фаолиятини Университет топшириқлари ва буюртмалари, вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари асосида амалга оширади.
Марказнинг расмий номи:
давлат тилида – Самарқанд давлат университети қошидаги Инсон ресурсларини бошқариш илмий-тадқиқот маркази, қисқача: ИРБ Маркази;
инглиз тилида – Research Center for the Management of human resources at Samarkand State University, қисқача: MHR Center;
рус тилида – Научно-исследовательский центр Управление человеческими ресурсами при Самаркандском государственном университете, қисқача: Центр УЧР.
Марказ Cамарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уйда жойлашган, Почта индекси: 140104.
МАРКАЗНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Қуйидагилар Марказнинг асосий мақсади ҳисобланади:
Инсон ресурсларини бошқариш тизимини битирувчиларни ўз мутахассисликлари бўйича бандлигини таъминлашга янгича ёндашув, замонавий таълим дастурларини яратиш, шунингдек бошқарув, инсон ресурсларини бошқариш, кадрлар салоҳиятини оширишнинг методологик ва амалий асосларини ўрганиш, инновацион илмий тадқиқотларга оид фаолиятни такомиллаштириш, инсон ресурсларини самарали бошқаришнинг замонавий тизимлари асосида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва улар билан ишлаш механизмларини янада такомиллаштириш, янги авлод кадрларини мақсадли тайёрлаш, меҳнат бозоридаги ўзгариб бораётган ташқи ва ички конъюнктурага мос равишда кадрлар салоҳиятини доимий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, меҳнат бозорида ижтимоий ҳамкорлик механизмини шакллантириш, талабаларнинг мақсадли амалиёт ва стажировка режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ўқув юртларига қабул қилинаётган талабаларга меҳнат бозоридаги талабни ўрганиш, мутахассис-кадрларга иқтисодиёт тармоқларидаги талабни истиқболлаш-тириш бўйича тадқиқот ишларини олиб бориш.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Инсон ресурсларини бошқаришнинг назарий, услубий ва амалий асосларини ўрганиш жараёнида тажрибали, етук олимлар ва профессионал фидойи ёш тадқиқотчилар ҳамкорлигида дунёнинг энг илғор илмий марказлари усуллари асосида илмий тадқиқотларни йўлга қуйиш;
университет учун тадқиқот объекти доирасида замон талабларидаги дарслик, ўқув қўлланма, монография, рисолалар яратиш;
илмий тадқиқот ишларидан олинган янгиликларни патентлаш, уларни Университет мустақил ўқув жараёнига тадбиқ қилиш, таклифлар киритиш ва лозим топилса чет эл илмий-ўқув марказларига сотиш;
инсон ресурсларини бошқариш билан боғлиқ дастурларни ишлаб чиқиш;
чет эл университет, таълим ва илмий марказларининг етакчи олимлар иштирокида инсон ресурсларини бошқариш йўналишида илмий алоқалар ва тадқиқот ишларини амалга ошириш;
инсон ресурсларини бошқариш бўйича янги фанлараро таълим дастурларини ишлаб чиқиш;
инсон ресурсларини бошқариш йўналишида материалларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тизимлаштириш;
инсон ресурсларини бошқариш бўйича республика ва халқаро грантларда иштирок этиш;
хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда стажировкадан ўтиш, маҳорат дарслари, ихтисослаштирилган таълим дастурларини ташкил этиш, тегишли сертификатлар бериш;
инсон капитали ва ижтимоий ривожланиш йўналишларида назарий ва амалий жиҳатдан асосланган тадқиқотларни, хорижий тажрибаларни, ушбу соҳада чоп этилган янги адабиётлар обзорини ёритиб бориш;
Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида инсон ресурсларини бошқариш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, шу жумладан, нодавлат ташкилотлар билан мутахассисларни айирбошлашни ташкил этиш;
илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишларини олиб бориш, шу жумладан, Марказни ривожлантиришнинг илмий концепция ва дастурларини ишлаб чиқиш.
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Марказга шартнома асосида (шу жумладан, соатбай ҳақ тўлаш асосида) ўқитувчи ва амалиёт ходимлари (экспертлар)ни жалб этиш;
Университетдан ажратилган маблағлар ҳамда грантлар ҳисобидан белгиланган тартибда зарур жиҳоз ва анжомларни сотиб олиш;
олдинга қўйилган мақсадлар ва вазифалар бажарилишини таъминлаш бўйича ҳамда хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузиш;
шартнома асосида асосий фаолият йўналиши бўйича маслаҳатлар бериш, бошқа хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш;
Марказ фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулкни бошқариш;
инсон ресурсларини бошқариш билан боғлиқ ҳар хил масалалар бўйича белгиланган тартибда ташаббус кўрсатиш;
халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ўз ваколатлари доирасида ҳамкорлик қилиш;
ўз фаолияти тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида, расмий веб-сайт, шунингдек Интернет тармоғида жойлаштириш;
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда қатнашиш;
Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни Университет билан келишган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
МАРКАЗНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ
Марказ халқаро ҳамкорлик қилиш, хорижий шериклар билан шартномалар тузиш, муайян халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ўзаро манфаатли асосда илмий ахборотлар алмашиш ишларини йўлга қўяди шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро алоқаларни амалга оширади.
Марказ тингловчилар учун ўқув жараёнининг муайян қисмини ва профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириши ва тажриба орттиришини етакчи хорижий илмий ва ўқув марказларида, фирмаларда ва халқаро ташкилотларда ташкил этиши мумкин.
Марказда чет эл фуқароларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, Марказ профессор-ўқитувчилари ва тингловчиларининг хорижий давлатлардаги ўқув ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ҳамда тажриба орттириши халқаро шартномалар, давлат органлари ўртасида тузилган битимлар асосида амалга оширилади.
2022 йил 29 март куни Инсон ресурсларини бошқариш факультетида илмий семинар бўлиб ўтди. Кун тартибида: Ш.Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети “Тармоқлар иқтисодиёти” кафедраси таянч докторанти А.М.Амировнинг 08.00.17-“Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари)” ихтисослиги бўйича “АГРОТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲУДУДИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ(Самарқанд вилояти мисолида)” мавзусидаги иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация, “Тармоқлар иқтисодиёти” кафедраси таянч докторанти С.Б.Шариповнинг 08.00.05-“Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари)” ихтисослиги бўйича “ХИЗМАТ КЎРСАТИШ КОРХОНАЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМИ” мавзусидаги иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ҳамда “Рақамли иқтисодиёт” кафедраси таянч докторанти Б.А.Қўзибоевнинг 08.00.17-“Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари)” ихтисослиги бўйича “ҲУДУДЛАРДА ИНКЛЮЗИВ ТУРИЗМНИ САМАРАЛИ РИВОЖАЛАНТИРИШНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ” мавзусидаги иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация муҳокамаси ўтказилди.
Инсон капитали ва ижтимоий ривожланиш журнали
"Бухгалтерия ҳисоби" ўқув қўлланмаси
"Рақамли иқтисодиёт асослари" дарслик
"Корхоналарни рақобатбардошлигини баҳолаш" ўқув қўлланма
"Ходимларни бошқаришнинг халқаро ва маҳаллий амалиёти" Монография
"Корхоналарнинг молиявий таҳлили" ўқув қўлланма
"Электрон тижорат ва бизнес" ўқув қўлланмаси
“Корхоналарнинг иқтисодий фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш” ўқув қўлланмаси