Самарқанд давлат университети истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси
Самарқанд давлат университети
истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси
кафедраси мудири
Ҳасанов Шавкат Аҳадович
+99891 5517322. hasanovshavkat724@gmail.com
Шавкат Ҳасанов филология фанлари доктори, профессор. Самарқанд давлат университетида 1991 йилдан бери фаолият юритади. 2017 йилдан бошлаб СамДУ истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
1995 йилда “Ўзбек драматик достони” мавзусидаги номзодлик, 2004 йилда “ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек достонлари поетикаси” мавзусидаги докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 2 монография, 2 илмий рисола, 2 дарслик ва 3 та ўқув қўлланма ва 4 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунги қадар 2 Scopus, 1 Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда ҳамда республиканинг нуфузли журналларида 140 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган.
https://scholar.google.ru/citations?hl=ru&pli=1&user=GmrtKfgAAAAJ
Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси аъзолари
Умуров Ҳотам Икромович Ҳотам Умуров - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, филология фанлари доктори, профессор. СамДУ истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедрасида 1993 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1984 йилда “Психологизм муаммоси ва ўзбек романи” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ҳотам Умуров фаолияти давомида 7 дарслик, 10 ўқув қўлланма, 33 ўқув-услубий қўлланма, 12 монография, 12 рисола, 5 жилдлик сайланма ва 500 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган. Scopus базасига кирувчи журналда 2 мақоласи эълон қилган. http://online.anyflip.com/ljhgk/rwvd/mobile/ https://scholar.google.ru/citations?hl=ru&pli=1&user=JiwAPiEAAAAJ |
|
Насиров Азимидин Нормаматович Филология фанлари доктори, профессор. СамДУ истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедрасида 2000-йилдан буён фаолият юритиб келади. 1999 йилда "Тарихий ҳақиқат ва унинг бадиий талқини" мавзусида номзодлик, 2018 йилда ”Одил Ёқубов романлари поэтикаси” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Азимидин Насиров фаолияти давомида 2 дарслик, 1 ўқув қўлланма, 6 услубий қўлланма, 5 монография ва 250 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган. Халқаро журналларда 20 дан ортиқ, ОАК рўйхатидаги журналларда 34, Scopus базасига кирувчи журналларда 1 мақола эълон қилган. |
|
Қобилов Усмон Уралович Филология фанлари доктори, доцент. СамДУ истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедрасида 2002 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2001 йилда "Мумтоз адабиётда Исо Масиҳ образи" мавзусида номзодлик, 2019 йилда "Ўзбек адабиётида нубувват мотив ва образлари бадиий талқини" (ХIV-ХV асрлар) мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Усмон Қобилов фаолияти давомида 3 монография, 4 услубий қўлланма, 2 ўқув қўлланма, 200 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган. Шундан халқаро журналларда 20 га яқин, ОАК рўйхатидаги журналларда 30 дан ортиқ, халқаро ва республика миқёсидаги анжуманларда 50 дан ортиқ мақолалар нашр эттирган. 3 мақоласи Web of Science базасига кирувчи журналларда эълон қилинган. |
|
Давронова Маҳфуза Исроиловна Филология фанлари доктори, доцент. Шароф Рашидов номидаги СамДУ истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедрасида 2005 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2019 йилда "Ҳозирги ўзбек шеъриятида услуб поетикаси” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Маҳфуза Давронова фаолияти давомида 2 монография, 5 услубий, 4 ўқув қўлланма, 100 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган. Шундан халқаро журналларда 5 га яқин, ОАК рўйхатидаги журналларда 30 дан ортиқ мақолалар чоп этган. 2 та Scopus базасига кирувчи журналда илмий мақоласи эълон қилинган. |
|
Тошпўлатов Акрам Ҳайдарович Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. СамДУ истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедрасида 2007 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2018 йилда "Ўзбек адабиётида новелла жанри ва унинг бадиияти" мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилган. Акрам Тошпўлатов фаолияти давомида 1 ўқув, 2 услубий қўлланма, 1 монография ва 40 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган. 1 та мақоласи Scopus базасига кирувчи журналда эълон қилинган. |
|
Жабборова Дилафрўз Эргашовна Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. СамДУ истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедрасида 2018 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2018 йилда "Истиқлол даври ўзбек адабиётшунослигида Чўлпон ижоди талқинлари” (шеърияти ва насрий асарлари мисолида)" мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. Дилафрўз Жабборова 1 монография, 1 рисола, 1 ўқув-услубий қўлланма муаллифи. 50 дан ортиқ илмий мақолалари республика ва хорижий нашрларда эълон қилинган. 6 та Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалари нашр этилган. https://doi.org/10.47750/pnr.2022.13.S06.157 https://scholar.google.ru/scholar?oi=bibs&cluster=9526087187515390043&btnI=1&hl=ru |
|
Хурсанов Дилшод Бахтиёрович Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. СамДУ истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедрасида 2012 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2020 йилда “Ҳозирги ўзбек шеъриятида хронотоп поетикаси” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. Дилшод Хурсанов фаолияти давомида 1 монография, 2 ўқув-услубий қўлланма, 38 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Халқаро журналларда 2, ОАК рўйхатидаги журналларда 11, халқаро ва республика миқёсидаги анжуманларда 25 дан ортиқ мақолалари нашр этилган. 2 Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалари эълон қилинган. |
|
Рахматуллаев Нодир Нематович Филология фанлари бўйича фалсафа доктори. СамДУ истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедрасида 2024-йилдан буён фаолият юритиб келади. 2024-йилда “Назар Эшонқул насри мифопоетикаси” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Нодир Рахматуллаев ўз фаолияти давомида 20 дан ортиқ илмий мақолалари эълон қилган. Шундан халқаро журналларда 2, ОАК рўйхатидаги журналларда 6, халқаро ва республика миқёсидаги анжуманларда 10 дан ортиқ мақолалар нашр эттирган. |
|
Эрназарова Гулбаҳор Исаковна ernazarovagulbahor246@gmail.com Филология фанлари бўйича фалсафа доктори. СамДУ истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедрасида 2017 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Ҳозирги ўзбек шеъриятида тасаввуф анъаналари” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Гулбаҳор Эрназарова фаолияти давомида 20 дан ортиқ илмий мақолалари эълон қилинган. Шундан халқаро журналларда 2, ОАК рўйхатидаги журналларда 6, халқаро ва республика миқёсидаги анжуманларда 10 дан ортиқ мақолалар нашр эттирган. 1 мақоласи Scopus базасига кирувчи журналда эълон қилинган. https://scholar.google.ru/citations?hl=ru&pli=1&user=sd0X6wgAAAAJ |
|
Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси ҳақида Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси СамДУнинг дастлабки кафедраларидан бири ҳисобланади.У 1927 йилда “Ўзбек адабиёти тарихи” номи билан ташкил этилган. Кафедранинг шаклланишида А.Фитрат, С.Айний, А.Саъдий, В.Абдуллаев, О.Шарафиддинов каби йирик адабиётшунос олимларнинг хизмати катта бўлди. 1984 йилда кафедра таркибидан ҳозирги замон ўзбек адабиёти кафедраси ажралиб чиқди. 2015-2016 ўқув йилидан эътиборан ўзбек тили ва адабиёти кафедраси номи остида бирлаштирилган. 2017 йилдан истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси сифатида фаолият юритиб келмоқда. Кафедрада турли йилларда фаолият юритган адабиётшунос олимлар қатор муваффақиятларга эришганлар. Н.Хотамов, Ш.Холматовларнинг “Адабиётшуносликка кириш”, Д.Шермуҳаммедовнинг “Ҳозирги замон ўзбек адабиёти тарихи”, Ҳ.Умуровнинг “Адабиётшунослик назарияси”, “Бадиий ижод асослари”, “Адабиёт назарияси” каби асарлари ана шу ютуқлар самараси бўлиб, республикамиз олий ўқув юртлари филология факултетлари талабалари учун дарслик вазифасини ўтамоқда. |
|
Кафедра аъзолари бошданоқ педагогик ишни илмий тадқиқот ишлари билан қўшиб олиб бормоқдалар ва яхши натижаларга эришмоқдалар. Самарқанддан етишиб чиққан олимлар турли йилларда ҳозирги замон ўзбек адабиётидан докторлик диссертациясини ҳимоя қилдилар. Жумладан, Ориф Икромов (1970), Саъдулла Мирзаев (1973), Нуриддин Шукуров (1973), Раҳим Муқимов (1975), Ҳотам Умуров (1984), Шавкат Холматов (1986), Исроил Мирзаев (1991), Шавкат Ҳасанов (2004), Абдураҳим Солиев (2012), Азмиддин Носиров (2017), Маҳфуза Давронова (2019), Усмон Қобилов (2019) шунингдек, турли йилларда кафедра ёрдамида кўплаб аспирант, докторант ва ёш тадқиқотчилар номзодлик диссертациясини ҳимоя қилдилар. Буларнинг аксарияти Ўзбекистоннинг турли шаҳар ва вилоятларидаги университет ва педагогика олийгоҳларида, муассаса, нашриёт, газета ва журналларда фаолият кўрсатиб, мамлакатимизда илм-фан, мактаб-маориф, тараққиётига ўз ҳиссларини қўшдилар ва қўшмоқдалар. |
|
Кафедрамиз профессор-ўқитувчилари бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда фаолият юритмоқдалар. Кафедра томонидан тайёрланган дарслик, ўқув қўлланмалари, ўқув-услубий қўлланмалар, услубий тавсиялар янги педагогик технологиялар асосида яратилмоқда. Ҳозирги кунда кафедрада 5 та фан доктори, профессор, 4 та PhD – 3 та доцент, 1 та ўқитувчи бўлиб, жами 9 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатиб келмоқда. А.Тошпўлатов, Д.Жабборова, Д.Хурсанов докторлик диссертацияси устида ишламоқдалар. Кафедра қошидаги “Шалола” ва “Беҳбудий издошлари” тўгараклари фаолияти янада жонланиб бормоқда. Тўгарак аъзолари университет ва вилоят миқёсида турли тадбирларда иштирок этиб муносиб тақдирланмоқда. Кафедрамизнинг келажакдаги мақсадларидан бири бугунги кунда докторлик диссертациялари билан шуғулланиб келаётган ўқитувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг олдига қўйилган мақсадларини амалга ошишига кўмаклашишдир. Кафедрамиз профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув машғулотлари замон талабларига мувофиқ янги педагогик технологиялар асосида ўтказилмоқда. |
|
Бугунги кунда кафедрада янги илмий, бадиий китоблардан иборат кутубхона ташкил этилган. Бу кутубхонадан факултет талабаларининг барчаси фойдаланиб келмоқда. Кутубхонада янги мустақиллик мафкураси ғояларига жавоб берадиган китоблар жамланган. Келгусида профессор-ўқитувчиларимиз томонидан кутубхона фондини янада кенгайтириш кутилмоқда. Кафедра ўқитувчилари томонидан бугунга қадар 30 дан ортиқ дарслик, ўқув қўлланма, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма, мажмуа ва кўрсатмалар яратилган. 20 дан ортиқ монографиялар, 10 дан ортиқ илмий мақолалар тўплами, 800 дан ортиқ илмий мақолалар нашр этилган. Кафедра “Адабий тур ва жанрлар поетикаси” номли бош мавзу юзасидан илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Кафедрадан етишиб чиққан таниқли олимлар: Профессор Умуров Ҳотам Икромович – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Ёшлар мураббийси; Профессор Нуриддин Шукуров – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби; Профессор Сайдулла Мирзаев – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби; |
|
Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари: Бакалавр таълим йўналиши бўйича:
Магистратура мутахассисилиги қув режаси:
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар