Самарқанд давлат университети  жаҳон тарихи кафедраси

Кафедра мудири Ҳамроқулова Шоҳиста Шамшидиновна

 +99890 224-77-96   shohista.0107@mail.ru

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2011 йилдан бери Самарқанд давлат университети жаҳон тарихи кафедрасида фаолият олиб бормоқда. 2018 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети жаҳон тарихи кафедраси мудири сифатида ишлаб келмоқда.

Шоҳиста Ҳамроқулова 2020 йилда “Қозоғистондаги ўзбекларнинг Республика фан ва маданияти ривожига қўшган ҳиссаси (1925-2015)” мавзусида тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлган. Фаолияти давомида 1 та монография, 2 та ўқув қўлланма ва 30 дан зиёд илмий мақолалар эълон қилган. Шунингдек, Scopus базасига кирувчи журналларда 2 та, бошқа халқаро журналларда 10 дан ортиқ мақолалари нашр этилган.  

 

                                                                            Жаҳон тарихи кафедраси​ аъзолари

Тўрақулов Беҳзод Тўрақулович

turaqulovbehzod@samdu.uz

Тарих фанлари номзоди, доцент. 1973 йилдан бошлаб Жаҳон тарихи кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 1983 йилда “Карл Либкнехтнинг инқилобий фаолиятида парламент ва парламентдан ташқари кураш услубларининг қўлланилиши” мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Шу кунга қадар 50 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 2 та ўқув қўлланма, 5 та монография, 10 га яқин рисола ва 30 дан зиёд мақолалар муаллифи ҳисобланади.

 

Раҳматуллаев Мустафо Раҳматуллаевич

rahmatullayevmustafo@samdu.uz

 

Тарих фанлари номзоди. 1973 йилдан бошлаб жаҳон тарихи кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 1991 йилда “Ўзбекистонинг маданий тараққиёти муаммолари тарихий адабиётларда (ХХ асрнинг 60-80 йиллари)” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Мустафо Раҳматуллаев муаллифлигида жами 40 дан зиёд илмий ишлар нашр этилган. Жумладан, 2 ўқув қўлланма, 2 монография, 4  рисола ва 30 дан зиёд илмий мақолалари мавжуд.

 

Ҳошимова Муқаддас Муродхоновна

hoshimovamuqaddas@samdu.uz

 

Тарих фанлари номзоди, доцент. 1998 йилдан бошлаб СамДУ Жаҳон тарихи кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2004 йилда “ХХ аср ўртасида Марказий Осиёга депортация қилинган Шимолий Кавказ халқлари тарихи (Қозоғистон Республикаси мисолида)” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Муқаддас Ҳошимова томонидан 10 дан ортиқ монография, ўқув, ўқув-услубий қўлланмалар, 20 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар нашр қилинган.

Ўсаров Сирожиддин Раҳматуллаевич

usarovsirojiddin@samdu.uz

 

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd). 2007 йилдан кафедрада ўз фаолиятини бошлаган. Сирожиддин Ўсаров 2021 йилда “Ўзбекистон Республикаси ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари ўртасида давлатлараро ҳамкорликнинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи (Индонезия, Малайзия, Сингапур мисолида)” мавзусида тарих фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлган.

Сирожиддин Ўсаров фаолияти давомида 40 га яқин илмий ишлар нашр эттирган. Шу жумладан, 3  ўқув қўлланма, 4 рисола, 4 услубий қўлланма ва 30 га яқин илмий мақолалар муаллифи.

Рашидова Феруза Шомуҳамедовна

rashidova.feruza@inbox.ru

 

2006 йилдан буён Самарқанд давлат университети жаҳон тарихи кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2019 йилда “Вклад зарубежных инвестисий в становление и развитие молого бизнеса и частного предпринимателства в Узбекистане (исторический подход)” мавзусида тарих фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олган.

Феруза Рашидованинг шу кунга қадар жами 30 дан зиёд илмий ишлари нашр этилган. Жумладан, 1 монография, 1 ўқув қўлланма ва 30 га яқин илмий мақолалари мавжуд.

Пиримқулова Саодат Шодмонқуловна

pirimqulovasaodat@samdu.uz

 

Самарқанд давлат университети жаҳон тарихи кафедраси ассистенти. 2009 йилдан бошлаб жаҳон тарихи кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. “Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга кўчириб келтирилган болалар масаласи” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Саодат Пиримқулова муаллифлигида жами 20 га яқин илмий ишлар нашр этилган.

Элимов Лочин Шавкатович

elimovlochin@samdu.uz

Самарқанд давлат университети жаҳон тарихи кафедраси ассистенти. 2018 йилдан бошлаб СамДУ Жаҳон тарихи кафедрасида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Европа ренессанси даври тарихида Амир Темур роли” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Лочин Элимов томонидан жами 10 дан зиёд илмий ишлар нашр этилган.

Давронов Холбек Зокир ўғли

xolbek.19951204@gmail.com

 

Самарқанд давлат университети жаҳон тарихи кафедраси ассистенти. 2020 йилдан бошлаб СамДУ Жаҳон тарихи кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. “Усмонли элчи ва сайёҳлари асарларида Ўрта Осиё хонликларида кечган ижтимоий-сиёсий ва этномаданий жараёнларнинг ёритилиши” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Холбек Давроновнинг жами 10 га яқин илмий ишлари нуфузли халқаро ва рeспублика журналларида нашр этилган.

 Жаҳон тарихи кафедраси тарихидан

Жаҳон тарихи кафедраси Самарқанд давлат университетининг тўнғич кафедраларидан бири. У 1927 йилда ташкил этилган Олий педагогика институти таркибидаги дастлабки 12 та кафедранинг бири, университетимиз тенгдоши бўлиб фаолият кўрсатиб келмоқда. 1927 йилдан кафедрани қуйидаги профессор-ўқитувчилар бошқарди:

  • проф. Л.С.Антонович (1927-1932)
  • проф. С.В.Юшков (1933-1934)
  • доц. А.Қодиров (1934-1935)
  • проф. Ф.В.Евгеневич (1936-1939).
  • 1938 йил сентябрдан кафедра иккига бўлинди:
  •  Қадимги ва ўрта тарих кафедраси мудири – Г.И.Советский;
  • Янги тарих кафедраси мудири – проф. В.Э.Фаворский;
  • Янги тарих кафедраси мудири вазифасини бажарувчи – доц. А.Воҳидов (1940);
  • 1940 йилда икки кафедра яна бирлашиб, Умумий тарих номини олди.
  • проф. Д.А.Жаринов (1941-1945)
  • проф. Г.А.Максимович (1946-1947)
  • доц. Ш.Р.Марленович (1947-1949)
  • доц. Д.Н.Лев (1949-1967)
  • доц. К.Ҳ.Самибоев (1967 - 1977)
  • доц. И.Нарзиқулов (1977-1979)
  • доц. М.Артиков (1979-1985)
  • доц. Ш.Д.Пиримқулов (1985-1988)
  • доц Б. Т. Тўрақулов (1988-1990)
  • проф. Ш.Д.Пиримқулов (1990-2009)
  • доц. Б.Т.Тўрақулов (2009-2012)
  • доц. М.М.Хошимова (2012-2018).
  • Кафедранинг номи 2015 йил сентябрда Жаҳон тарихи деб номланди.
  • PhD. Ш.Ш. Ҳамроқулова (2018 йилдан ҳозиргача)

 Кафедрани 2009-2012 йилларда доц.Б.Тўрақулов бошқарган. 2012 йилдан 2018 йилгача доцент М.Ҳошимова бошқарди. 2018 йилдан бугунги кунгача Ш.Ҳамроқулова бошқариб келмоқда. Ҳозирги кунда кафедрада 12 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда.

 Халқаро ҳамкорлик: Кафедра ташкил этилган кундан бошлаб унинг аъзолари чет давлатлар олийгоҳларига мунтазам равишда илмий сафарларда бўлиб келмоқда. Бу анъана ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда.

2021 йилда Россия ФА “Умумий тарих” институти катта илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор А.С.Намозованинг тарих факультети талабалари учун “Европанинг кичик давлатлари” туркумида 20 соатлик факультатив дарс машғулотларини ўтказди. Шу билан биргаликда Москва давлат университети профессори Наргис Нурулла – Ходжаева 2021-2022 ўқув йилида Жаҳон тарихи кафедрасига 0.25 штат бирлигида ишга қабул қилинган бўлса, 2022-2023 ўқув йилида 0,5 штат бирлигида ишга қабул қилинди. Ҳозирги кунда Наргис Нурулла – Ходжаева тарих факультети талабаларига “Халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи” ва “Янги тарих” фанларидан дарс машғулотларини ўтиб келмоқда.

 Самарқанд давлат университети жаҳон тарихи кафедраси олимлари “Жаҳон мамлакатлари ва халқларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий тарихи” мавзусида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавр

  • Ўрта асрлар тарихи
  • Янги тарих
  • Халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи
  • Энг янги тарих
  • Ҳарбий санъат тарихи
  • Чингизхон ва унинг ворислари даври тарихи
  • Буюк ипак йўли ва жаҳон сивилизатсияси.
  • Яқин хорижий мамлакатлар тарихи.
  • ХХ аср иккинчи ярми ва ХХI аср бошларида Яқин Шарқда сиёсий инқироз.

 

Магистратура

  • Янги ва энг янги давр тарихи тарихшунослиги ва манбашунослиги: ривожланишнинг асосий йўналишлари
  • Янги ва энг янги давр халқаро муносабатлар тарихи
  • Қадимги Осиё тарихи тарихшунослиги ва манбашунослигининг назарий асослари
  • Ўрта асрлар тарихи тарихшунослиги ва манбашунослигининг долзарб масалалари
  • ХХ асрда Евросиёда сиёсий жараёнлар: мустабид тузумнинг қулаши
  • Янги ва энг янги замон даври халқаро муносабатлар тарихи
  • XVIII-ХIХ асрларда Россиянинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиши
  • Қадимги ва ўрта асрлар даври халқаро муносабатлар тарихи
  • Марказий Осиёда миграцион жараёнлар тарихи
  • XVII-XVIII асрларда Россиянинг Ўрта Осиё хонликлари билан алоқалари

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар