Факультет декани

Тиллаев Санжар Усмонович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +99866 239-10-84; +99893-998-34-40
  •  Электрон почта:  s-tillayev@samdu.uz

Биография

2000 - 2004 – йиллар Самарқанд давлат университети талабаси 
2004 - 2006 – йиллар Самарқанд давлат университети Аналитик кимё кафедраси магистранти 

2006 - 2009 – йиллар Самарқанд давлат университети Аналитик кимё кафедраси аспиранти
2010 - 2011 – йиллар Самарқанд давлат университети Аналитик кимё кафедраси кабинет мудири

2011 - 2012 – йиллар Самарқанд давлат тиббиёт институти биоанорганик, биоорганик, биологик кимё ва фармакология кафедраси ассистенти
2012 - 2013 – йиллар Самарқанд давлат университети Органик ва ноорганик кимё кафедраси доценти
2013 - 2018 – йиллар Самарқанд давлат университети Органик ва ноорганик кимё кафедраси мудири

2018 - 2020 – йиллар Самарқанд давлат университети Кимё факултети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари
2020 - 2022 – йиллар Самарқанд давлат университети Органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси мудири
2022 – йилдан Самарқанд давлат университети Кимё факультети декани

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Факультетнинг қисқача тарихи

    Университетда кимёвий фанлар соҳасидаги тадқиқотларнинг бошланиши, кимё лабораторияси барпо этилган вақт – 1928 йилдан бошланади. 1933 йилда университетда кимё Факультети ташкил қилинади. Икки йил ўтгандан кейин унда кимё илмий текшириш институти иш бошлайди. Унинг лабораторияларида кимё фанининг муҳим бўлимлари: ноорганик, органик, аналитик, физикавий  ва коллоид кимё фанлари бўйича тадқиқотлар олиб борилади.

    Органик кимё бўйича илмий изланишларни 1920 йилларда профессор Л.Н.Парфентев бошлаб берган. 1933-1941 йиллар даврида синтез соҳасида, айрим фосфорорганик бирикмаларнинг хоссалари (Л.Н.Парфентев, М.Х.Шодиев, А.А.Шамшурин), натриёрганик (С.П.Лагерев, А.Н.Бин), олефинлар (К.М.Шодмонов) ва уларнинг ҳосилалари (А.А.Шамшурин, Р.А.Ибодулин) тўғрисда тадқиқотлар олиб борилган.

    Зарафшон водийсидаги ўсимликлар ресурслари тўғрисда қилинган илмий тадқиқот ишлари жуда муҳим ўрин эгаллайди (М.М.Абрамов, С.М.Стрепков) ўсимлик моддалари кимёси соҳасидаги тадқиқотларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшганлардан проф. Г.В.Лазуревский (кейинчалик Молдова Республикасининг академиги) ва академик О.С.Содиқовлар бўлиб, Ўрта Осиё республикаларидаги ўсимликлар хомашёси алкалоидларини ўрганишга дастлаб асос соладилар.

    1933 йилдан 1941 йилгача 200 га яқин талабалар ўқиганлар, шу йилларда кимё Факультетини 125 та талаба битирган, улардан 12 дан ортиғи номзодлик диссертацияларини ёқладилар. В.И.Эздаков, Н.Илясов, Б.Круглов, С.Юсуповалар докторлик диссертацияларини ҳимоя қиладилар. К.Шодмонов профессор унвонини олади.

    1941 йилда Иккинчи Жахон уруши бошланиши билан университетнинг бошқа Факультетлари қатори кимё Факультети ҳам ўз фаолиятини тугатади. Талабалар ва бутун ўқув жиҳозлари САГУ (Ўрта Осиё Давлат Университети)га қўшиб берилади.

    1944 йилда ЎзДУ  қайта тикланади, аммо кимё Факультети тикланмайди, фақат Факультетлараро хизмат қилувчи умумий кимё кафедраси очилади. Кафедрани кимё Факультетининг собиқ талабаси доцент Рашид Абдурахмонович Ибодулин бошқаради. 1959 йили кимё бўйича кечки бўлимга талабалар қабул қилинади. Ушбу бўлим талабалари ва умумий кимё кафедраси биология Факультетининг таркибида эди.

    1960-1961 ўқув йилларида университет таркибида кимё Факультети яна ўз фаолиятини бошлайди ва шу йили ҳам кундузги, ҳам кечки бўлимга талабалар қабул қилинади ва кимё мустақил Факультет сифатида биология Факультети таркибидан тўлиқ ажралиб чиқади. Урушдан кейин тикланган кимё Факультетининг биринчи декани бўлиб  Р.А.Ибодуллин сайланади. 1959-1964 йилларда Р.А.Ибодуллин Факультет раҳбари сифатида, унинг ривожланишига, ўқув жараёнини такомиллаштиришда, Факультетни юқори малакали ўқитувчилар ва лаборантлар таркиби билан комплектлашдаги хизматлари беқиёс каттадир.

    1964 йил Самарқандда архитектура-қурилиш ва меъморчилик институтининг очилиши муносабати билан домлани катта ташкилотчилик қобилиятини ҳисобга олиб у эрга ишга таклиф қилишади. Дастлаб проректор ва кейинчалик умрининг охиригача деканлик вазифаларида ишлайди. 1964-1974 йилларда кимё Факультетида деканлик вазифасини дотс. М.М.Абрамов бажаради. Бу даврда кимё Факультети университетнинг энг этук Факультетларидан бирига айланди. Бунда М.М.Абрамовнинг ҳам декан сифатида, ҳам анорганик кимё кафедрасининг мудири сифатида хизматлари катта.

    1974 йил декан вазифасини дотс. Х.И.Мардиев бажаради. 1975 йилда органик кимё кафедраси доценти Ш.В.Абдуллаев деканликка сайланади ва 1983 йилгача шу вазифада ишлайди. Ш.В.Абдуллаев – кимё Факультети урушдан кейин тикланганидан сўнг иккинчи битирувчи ёш раҳбар кадр эди.

    1970-1980 йй кимё Факультетининг ҳақиқий гуллаб яшнаган даврига тўғри келади. Кимё Факультетини шу даврда битирганларидан 64 киши кимё фанлари номзодлигини олиш учун диссертация ёқлайдилар, бир киши Д.И.Ивнитский МДУда докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилфди. Бу шу давр битирувчилари орасидан чиққан биринчи кимё фанлари доктори эди.

    1970 йилдан бошлаб Факультетнинг ҳар йилги  контингенти 550 кишига этди, улардан 250 киши кундузги бўлим, 300 таси кечки бўлим талабалари эди. Ҳозирда ҳам ҳар йили кимё Факультетини 200 га яқин талаба битириб чиқмоқда.

    Факультет жамоаси ҳам катта ва турли-туман ўқув, таълим-тарбия ишларини худди шу мақсадда олиб боришга интилмоқда. Самарқандлик кимёгар, олим-мураббийлар  мустақиллик  руҳига мос ғайрат билан ишлаб янги-янги ихтисосликлар бўйича йэтук кимёгар мутахассислар тайёрлаш учун тинмай изланмоқдалар.

Факультетнинг бугунги куни

    Кимё йўналиши бир неча йиллар Табиий фанлар Факультети таркибида, кейинчалик Биология ва кимё Факультети таркибида фаолият олиб борди. Унда учта кафедра “Аналитик кимё”, “Органик ва ноорганик кимё” ва “Физикавий кимё” кафедралари фаолият олиб борди.

    2018-йил сентябр ойидан бошлаб Кимё Факультети сифатида қайта номланди. Ҳозирда Факультетда бешта: “Аналитик кимё”, “Ноорганик кимё ва материалшунослик”, “Органик синтез ва биоорганик кимё”, “Физикавий ва коллоид кимё” ҳамда “Полимерлар кимёси ва кимёвий технология” кафедралари фаолият олиб бормоқда.

    Факультетда «Кимё», «Кимё ўқитиш методикаси», «Кимёвий технология» ва «Материалшунослик ва янги материаллар кимёси» йўналишлари бўйича бакалаврлар, «Кимё» мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланмоқда. Шунингдек, «02.00.01-Ноорганик кимё», «02.00.02-Аналитик кимё», «02.00.03-Органик кимё», «02.00.04-Физикавий кимё», «02.00.06-Юқори молекулар бирикмалар» ҳамда «02.00.12-Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология» ихтисосликлари бўйича таянч докторантура мавжуд.

    Факультетда мавжуд кафедраларда 10 та фан доктори, профессорлар, 1 та фан номзоди профессор, 32 та фан номзоди (ПҳД), доцентлар фаолият кўрсатмоқда, Факультет илмий салоҳияти 75,4 % га (2022) тенг.

    Факультетда аналитик кимё, ноорганик кимё, физикавий кимё ва органик кимё илмий мактаблари мавжуд бўлиб, бу мактаблар асосчилари ва уларнинг издошлари томонидан:

  • атроф-муҳит объектлари мониторинг учун турли аналитик усуллар ишлаб чиқиш;
  • оқова ва ичимлик сувлари кимёвий таркиби мониторинги;
  • турли заҳарли ва портловчан газларни узлуксиз автоматик усулда аниқлаш учун кимёвий сенсорлар ишлаб чиқиш;
  • анализнинг физик-кимёвий усулларини такомиллаштириш;
  • минерал ўғитлар ишлаб чиқариш технологияси;
  • координацион бирикмалар синтези ва тадқиқоти;
  • турли бирикмаларни хроматографик ажралиш жараёнини оптималлаштириш;
  • полимер геллар ва уларда моддаларнинг ажралиш жараёнларини тадқиқ этиш;
  • маҳаллий хом ашёлар асосида сорбентлар олиш;
  • наноматериаллар синтези ва тадқиқоти;
  • кимёвий жараёнларни компютер моделлаштириш;
  • турли биологик фаол органик моддалар синтези;
  • доривор препаратларнинг мақсадли синтези;
  • биофаол бирикмалар миқдорини аниқлаш учун аналитик услублар ишлаб чиқиш;
  • халқ хўжалиги учун турли фунционал материаллар синтези;
  • саноат чиқиндилари асосида кимёвий маҳсулотлар олиш технологияси;
  • нефт ва табиий газни кимёвий қайта ишлаш, нефт-кимёвий синтез;
  • маҳаллий хом ашёлар асосида клей ва боғлов материаллари олиш;
  • турли саноат жараёнлари учун селектив ва юқори самарадор катализаторлар ишлаб чиқиш;
  • кимё фанининг ўқитишнинг замонавий усуллари ва услубларини ишлаб чиқиш ва бошқа йўналишларда илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

    Факультетда илмий даража берувчи ПҳД.28.02.2018.К.02.05 рақамли илмий кенгаш фаолият олиб бормоқда. Унда “02.00.02–Аналитик кимё” ва “02.00.04–Физик кимё” ихтисосликлари бўйича илмий ишлар ҳимояси ўтказилмоқда.

    Факультет қошида энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ўқув ҳамда илмий лабораториялар мавжуд. Ушбу лабораторияларда қуйидаги тадқиқот ишларини амалга ошириш имконияти мавжуд:

1. Спектрофотометр “УВ-2600 Шимадзу” – моддаларнинг спектрал тавсивларини ўрганиш учун;

2. ИҚ-Фуръе спектрометр “ИРАффинитй-1С Шимадзу” – моддаларнинг спектрал тавсивларини ўрганиш учун;

3. Кукун рентген дифрактометри “Шимадзу Махима Х ХРД 7000” – материаллар тузилиши ва таркибини аниқлаш учун;

4. ВЕТ сорбтометр “Сорби-М” – материалларнинг ғоваклиги, юза сиртини аниқлаш учун

5. Спектрофлюориметр “ФлуороМах 4” – люминесцент моддалар билан ишлаш учун;

6. ЮССХ-МС “ЛCМС” – аралашмалар кимёвий таркибини аниқлаш учун;

7. Термик анализатор “ЛАБСЙС эво СТА 1600” – материалларнинг термик хусусиятларини тадқиқ этиш учун;

8. Энергодисперсион рентгенфлуоресцент спектрометр “НЭХДХ-8100П” – моддаларнинг кимёвий таркибини аниқлаш учун

9. Атом-абсорбсион спектрометр “Аурора” – жида кичик миқдордаги ионларни аниқлаш учун

10. Газ-суюклик хроматографи “Кристалл-Хроматек 9000” – газсимон ҳамда осон учувчан суюқликларни сифат ва миқдорий аниқлаш учун.

    Мустақиллик йилларида Факультетда таҳсил олган талабалардан 2 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиатлари (Н.И.Файзуллаев, А.П.Ишанкулов) ва 10 дан ортиқ фан олимпиадалари ғолиблари бўлдилар.

    Факультетда «Беруний» номидаги Давлат мукофоти лауреатлари (проф.А.Насимов, дотс.З.Нормурадов), «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи» (проф.А.Насимов), «Меҳнат-шуҳрати» ордени соҳиби (проф.Э.Абдураҳманов), Олий аттестация комиссиясининг Кимё-фармацевтика бўйича эксперти (проф.Н.Қ.Мухаммадийэв) ва Россия Табиий фанлар академиясининг мухбир аъзоси (проф.С.Д.Аранбаев) фаолият кўрсатмоқдалар.

    Факультетнинг профессор-ўқитувчилар жамоаси ЎзРФА қошидаги илмий тадқиқот институтлари, республикамиз ва хориждаги 40 дан ортиқ олий таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот марказлари билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатилган.

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

Бакалавриат йўналиши малака талаблари

5110300    Кимё ўқитиш методикаси
5320100    Материалшунослик ва янги материаллар технологияси (тармоқлар бўйича)
5320400    Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича)
5140500    Кимё

Магистратура йўналиши малака талаблари

5А140501 Кимё (фан йўналиши бўйича)

5А140502 Материаллар ва моддалар кимёси (материаллар бўйича)