Самарқанд давлат университети
Компьютер илмлари ва технологиялари фанлари кафедраси  мудири 

Жаббаров Жамолиддин Синдорович

+99893-350-76-00 jamoliddin.jabbarov@mail.ru

    Жамолиддин Жаббаров техника фанлари  бўйича  фалсафа доктори. 2014 йилдан бери Самарқанд давлат университетида фаолият юритади. 2023 йилдан бошлаб компьютер илмлари ва технологиялар фанлари кафедраси мудири. 2023 йилда “Мураккаб фрактал тузилишли тиббий тасвирларни рақамли ишлаш усуллари ёрдамида геометрик моделлаштириш” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Фаолияти давомида хорижий илмий нашрларда 18, бошқа илмий нашрларда 60 га яқин мақолалар, 1 ўқув ва 3 услубий қўлланмалар муаллифи.

    Шунингдек, олим бугунга қадар Scopus, Web of Science нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда 5 дан ортиқ ва бошқа нашрларда 70 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган.

    Жамолиддин Жаббаровнинг Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда чоп этилган мақолалари:

  

Компьютер илмлари ва технологиялари фанлари кафедраси аъзолари

 

Лутфиллаев Махмуд Хасанович

el_kitob@rambler.ru

Физика-математика фанлари номзоди, доцент, педагогика фанлари доктори. 1989 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологиялар марказининг устувор йўналишлари дастури асосида жами 8 лойиҳада иштирок этмоқда. Махмуд Лутфиллаев раҳбарлигида 60 га яқин мултимедияли электрон дарсликлар биология, физика, информатика, инглиз тили фанларидан ва 40 дан ортиқ виртуал лабораториялар яратилган. Бундан ташқари олим  томонидан ишлаб чиқилган “Умуртқасизлар зоологияси” предметидан компьютер имитацион моделлари асосида 24 та виртуал лабораториялар яратилган ва ўқув жараёнларида фойдаланилмоқда.

Махмуд Лутфиллаев Германияда чоп этилган 2 монография муаллифи. Scopus маълумотлар базасига кирувчи хорижий нашрларда 3 та мақоласи чоп этилган.

Scopus ва Web of Science базаларидаги эълон қилинган илмий мақолалар электрон манзиллари:

​​https://www.ijitee.org/portfolio-item/l31811081219/
 https://archive.american-issue.info/index.php/asj/article/view/86 

https://american-issue.info/zhurnaly-ojs/%e2%84%9646-2021/

Ахатқулов Соҳобиддин Абирқулович

akhatkulov@gmail.com

Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 2015 йилда “On Conjugations of Circle Homeomorphisms with Break and Critical Points” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2017 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети компьютер илмлари ва технология фанлари кафедрасида ишлаб келмоқда.  
Соҳобиддин Ахатқулов илмий фаолияти давомида Scopus ва Web of Science базаларида индексланган илмий журналларда 18 мақола эълон қилган.
Соҳобиддин Ахатқуловнинг  Scopus ва Web of Science базаларида эълон қилинган илмий мақолалари электрон манзиллари:

 

https://doi.org/10.1063/1.4980971            

http://dx.doi.org/10.1088/1361-6544/aa6d94   

http://dx.doi.org/10.17576/jsm-2017-4608-21

https://doi.org/10.1063/1.4995825

 http://doi.org/10.12732/ijpam.v112i3.3

http://doi.org/10.1215/20088752-2019-0014   

http://doi.org/10.12732/ijam.v32i2.2

https://doi.org/10.1007/s40840-017-0535-3

Омонов Алишер Ахмад ўғли

o-alisher@samdu.uz, alisher41077@gmail.com

 Самарқанд давлат университети компьютер илмлари ва технологиялари фанлари кафедраси ўқитувчиси. 2008 йилдан буён мазкур кафедрада фаолият юритади. Алишер Омонов “Электрон таълим назарияси ва методологияси” илмий йўналишида, “Олий таълим ўқув жараёнларини симулятор дастурлари асосида такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради.  Шунингдек кафедранинг бош илмий мавзуси “Жараёнларни математик ва компьютерли моделлаштириш” бўйича ҳам илмий изланишлар олиб бомоқда.                                       

Олим фаолияти давомида 5 ўқув ва услубий қўлланмалар муаллифи.  Унинг Scopus ва Web of Science халқаро базаларга кирувчи илмий нашрларда 2, шунингдек, республика ва хорижий илмий журналларида 20 га яқин мақолалари эълон қилинган. Халқаро ҳамда республика илмий-амалий конференцияларида 50 дан ортиқ тезислари билан иштирок этган.

Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:

doi:10.31838/jcr.07.11.180

http://www.journal-aquaticscience.com/article_135225.html

Курбанова Шахноза Мавляновна

shaxnozak1983@gmail.com

2018 йилдан Самарқанд давлат университети компьютер илмлари ва технологиялари фанлари кафедрасида ассистент лавозимида фаолият  кўрсатиб келмоқда.

Шахноза Курбанова фаолияти давомида Scopus ва Web of Science халқаро базаларга кирувчи илмий нашрларда 2, шунингдек, республика илмий журналларида 8 га яқин мақолалари эълон қилинган. Халқаро ҳамда республика илмий-амалий конференцияларида 10 дан ортиқ тезислари билан иштирок этган.

Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:

https://bit.ly/46Fs4y3
https://bit.ly/3T3qLWB
http://dx.doi.org/10.31838/jcr.07.11.180
http://s-o-i.org/1.1/TAS-05-85-161
http://t-science.org/arxivDOI/2020/05-85.html
https://bit.ly/47ZEzFO

 

Сатторов Қувондиқ Мавлонович

sattarovquvondiq@samdu.uz, quvondiqsattarov87@gmail.com

2022 йилдан компьютер илмлари ва технологиялари фанлари кафедрасида ассистент лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Қувондиқ Сатторов илмий соҳада  бўлакли узлуксиз дифференциал тенгламалар ечимлари ва таълимда ахборот технологияларини тадбиқ этиш йўналишларида илмий тадқиқот олиб боради. Фаолияти давомида 2 халқаро журналларда мақола ва тезислар эълон қилган.

 

Компьютер илмлари ва технологиялари фанлари кафедраси ҳақида маълумот

Компьютер илмлари ва технологиялари фанлари кафедраси 2017 йилда ташкил этилган. Кафедрада 1 нафар фан доктори, профессор, 2 нафар фан номзоди – доцент, 1 нафари фалсафа доктори (DSc, математика), 1 нафар катта ўқитувчи ва 3 нафар ўқитувчи фаолият олиб боради.

Кафедрада ҳозирги даврда 60610100 – компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари, 60610600 – дастурий инжиниринг, 60540100 – математик инжиниринг, 60540100 – математика, 60540200 – амалий математика, 51100700 – информатика ўқитиш методикаси, физика, кимё, биология, география каби бакалавр ва магистратура йўналишларига 15 дан ортиқ фанлардан дарс бериб келинмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан 2017-2022 йилларда 5 та ўқув қўлланма тайёрланган.

Кафедранинг бош илмий тадқиқот иши мавзуси: Жараёнларни компьютерли ва математик моделлаштириш, таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.

Ушбу бош илмий тадқиқот иши мавзуси доирасида барча профессор-ўқитувчилар томонидан докторлик диссертациялари устида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

2017-2022-ўқув йилларида кафедра профессор ўқитувчилари томонидан халқаро илмий журналларда 100 дан ортиқ мақола, рэспублика илмий журналларида 23 та, халқаро конференцияларида 150 та, республика конференцияларида 60 та, олий таълим муассасалари конференцияларида 15 та мақола эълон қилинган.

 

 

Кафедрада оптимал бошқарув усуллари масалалари соҳасида (И.Исроилов, С.Очилов, С.Отақулов, Г.Собирова), динамик тизимларнинг математик ва Компьютерли моделлари соҳасида (И.Бозоров, С.Аҳаткулов, З.Жумаев, Т.Раджабов), таълим ва тарбияда электрон таълим методларини қўллаш соҳасида (М.Лутфиллаев, Т.Очилов, А.Омонов, Ф.Тугизбоев, Ш.Курбанова) илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилар жамоаси ЎзРФА Романовский номидаги Математика институти, ТАТУ Самарқанд филиали, Тожикистон Респубикаси Панжикент педагогика институти, Малайзия олий таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот марказлари билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатган.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Бакалавр таълим йўналишларида

  • Ахборот технологиялари
  • Компьютерни ташкил этишнинг назарий асослари (ўзбек ва рус тилларида)
  • Компьютер илмларига кириш
  • Математика ва информатика ўқитиш методикаси
  • Информатика ўқитиш методикаси
  • Транспорт логистикаси
  • Тизимли таҳлил
  • Умумтаълим дарсликлари мазмуни
  • Дискрет динамик тизимлар
  • Бошқарув масалаларини математик дастурлаш усуллари
  • Жавада дастурлаш

Магистратура таълим йўналишларида

  • Ихтисослаштирилган дастурий воситалар
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси

Кафедра ҳаётидан лавҳалар