Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчиларига саёҳат ташкил этилди…
Самарқанд давлат университети Касаба уюшмаси ташаббуси билан профессор-ўқитувчи, ишчи-ходимлар Қўқон, Фарғона, Марғилон, Андижон шаҳарларига саёҳат қилишди.
Ўқитувчи ва ходимлар саёҳат давомида Қўқон шаҳрининг Худоёрхон саройи, Жума масжиди, Дахмаи Шохон қадамжойини зиёрат қилди. Риштон туманидаги миллий ҳунармандчилик уйлари фаолияти билан танишди.
Саёҳатнинг иккинчи кунида Фарғонанинг диққатга сазовор жойларини кўздан кечириб, Фарғона водийси тарихий музейида бўлишди. Марғилон шаҳрининг атлас ва адрас миллий матоларининг тайёрланиши, уларнинг келиб чиқиш тарихи ҳақида маълумотга эга бўлишди.
Шунингдек, Андижон шаҳрининг тарихий жойларига саёҳат уюштирилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.