Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. 

    СамДУ нинг амалиёт ўташ ва соғломлаштириш оромгоҳидан топилган ушбу ҳашарот “Gorbiscape zarafshanicus” деб номланди.

    Бу ҳақдаги маълумотлар Феруз Шодмонов ва россиялик олим Александер Фомичевларнинг Scopus базасига кирувчи “Acta Arachnologica” (Q2) журналида эълон қилинди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.