Самарқанд давлат университети одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси
Самарқанд давлат университети
одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси мудири
Кузиев Мирзоҳид Садуллоевич
+99894 287-43-26 mkuziev.4326@gmail.com
Биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2015 йилдан бери Самарқанд давлат университетида фаолият юритади. 2018 йилдан Самарқанд давлат университети одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси мудири. 2018 йилда “Рационида аммонийлашган озуқалардан фойдаланилган эчкиларнинг овқат ҳазми жараёнлари ва маҳсулдорлиги” мавзусида биология фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 1 услубий қўлланма, 3 ўқув қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро илмий техник базага кирувчи журналларда 60 га яқин илмий мақолалар эълон қилган.
https://scholar.google.com/citations?user=qncotjEAAAAJ&hl=ru
DOI: 10.5958/2320-3188.2022.00011.0
Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси аъзолари
Ражамурадов Зайниддин Турабович
Биология фанлари доктори, профессор. СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 2000 йилдан фаолият юритиб келади. "Ҳайвонларнинг озиқланиши, овқат ҳазми, физиологияси, биокимёси, микробиологияси ҳамда олинадиган маҳсулотлар миқдори ва сифатига таъсир механизмлари" йўналишида илмий тадқиқотлар олиб боради. Зайниддин Ражамурадов фаолияти давомида 4 дарслик, 6 услубий қўлланма, 6 ўқув қўлланма, хорижий илмий нашрларда 120 га яқин илмий ишлар эълон қилган. DOI: 10.5958/2320-3188.2022.00029.8; https://doi.org/10.4236/ojas.2022.123038; DOI: 10.5958/2320-3188.2022.00010.9 |
|
Сафин Марс Габдулхакович
Биология фанлари номзоди, профессор. СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 1991 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади. 1985 йилда "Медь в гепатоцитах каракульских овец в норме и при нарушениях ее обмена” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Марс Сафин фаолияти давомида 1 монография, 2 дарслик, 17 услубий қўлланма, 15 ўқув қўлланма, хорижий илмий нашрларда 15, республика журналларида 165 га яқин илмий ишлар эълон қилган. |
|
Ражабов Aсатилло Иргашевич
Биология фанлари номзоди, профессор. СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 1974 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2000 йилда “Агроэкологическое аспекты и эффективность применения микроэлементов в табакаводстве Ургутского района” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Aсатилло Ражабов фаолияти давомида 2 монография, 10 дарслик, 6 услубий қўлланма, 21 ўқув қўлланма, хорижий илмий нашрларда 50 ва бошқа журналларда 125 га яқин илмий ишлар эълон қилган. |
|
Aминжонов Шарифқул Aббосович
Биология фанлари номзоди, доцент. Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келади. Шарифқул Аминжонов 1988 йилда “Возрастная динамика адаптивных реакций у детей и подростков по вегетативным показателям” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шарифқул Aминжонов фаолияти давомида 5 монография, 15 услубий қўлланма, 1 ўқув қўлланма, хорижий илмий нашрларда 9 ва бошқа турдаги журналларда 70 га яқин илмий ишлар эълон қилган. |
|
Базаров Бахритдин Махаммадийевич
Биология фанлари номзоди, доцент СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 2000 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2002 йилда "Ёзги ва қишки уйқуга кетувчи айрим умуртқалилар вакилларида олий нерв фаолияти, уйқу жараёнлари ва уларнинг бошқарилувида бомбезин нейропептидининг роли" мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Бахритдин Базаров фаолияти давомида 2 дарслик, 1 монография, 6 услубий қўлланма, 3 ўқув қўлланма, хорижий илмий нашрларда 45 ва бошқа турдаги журналларда 110 га яқин илмий ишлар эълон қилган. |
|
Исмайилова Марҳамат Aбдирашидовна
Биология фанлари номзоди, доцент. СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 1996 йилдан буён фаолият юритиб келади. Марҳамат Исмайилова 2012 йилда "Индуцирланган канцерогенез шароитида гипо- ва гипертериоз ҳолатини моделлаштиришда тимус инволюциясини ўрганиш" мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Марҳамат Исмайилова фаолияти давомида 1 та монография, 4 та услубий қўлланма, 1 та ўқув қўлланма, хорижий илмий нашрларда 25 та ва бошқа турдаги журналларда 24 га яқин илмий ишлар эълон қилган. |
|
Рузиев Юнус Самандарович
Биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 2006 йилдан буён фаолият юритиб келади Юнус Рузиев 2002 йилда "Зарафшон водийсида яшовчи эмизикли аёлларда эссенциал гемопоэтик микроэлемент-темир алмашинуви" мавзусида фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Юнус Рузиев фаолияти давомида 1 та услубий қўлланма, 6 та ўқув қўлланма, хорижий илмий нашрларда 12 та ва республика журналларида 60 га яқин илмий ишлар эълон қилган. |
|
Ҳайитов Даврон Ғайбуллаевич
Биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 2005 йилдан буён фаолият юритиб келади. Даврон Ҳайитов 2019 йил “Қуён зотлари организмининг физиологик-биокимёвий ва чидамлилик статусларига ноқулай омилларнинг таъсири” мавзусида биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Даврон Ҳайитов ўзининг илмий-педагогик фаолияти давомида жами 80 дан ортиқ, жумладан, 30 дан ортиқ илмий мақолалар, 50 дан ортиқ халқаро ва республика конференция материалларида тезислар, ҳаммуаллифликда 1 дарслик, 2 ўқув қўлланма ва 4 ўқув-услубий қўлланмалар чоп этган. |
|
Тожикулова Ойсора Журакуловна
Биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2019 йилда "Оғир металлар таъсирида индуцирланган митоходрия дисфункцияси механизмлари ва уларни ўсимлик бирикмалари билан коррекциялаш" мавзусида биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ойсора Тожикулова фаолияти давомида 1монография, хорижий илмий нашрларда 10 ва республика журналларида 34 мақола эълон қилган. |
|
Ҳайдаров Диловар Яқубович
Кафедра ассистенти. СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келади Диловар Ҳайдаров “Целлюлозалитик фаолликка эга пробиотикли озуқавий қўшимчаларнинг товуқлар ҳазм жараёнлари ва маҳсулдорлик кўрсаткичларига таъсири” мавзуси доирасида тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Фаолияти давомида 1 та услубий қўлланма, хорижий илмий нашрларда 3, республика нашрларида 20 га яқин илмий ишлар эълон қилган. |
|
Рахматова Нигора Ботировна Кафедра ўқитувчиси. Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедрасида 2013-йилдан фаолият юритиб келади. "Пробиотикли рационларнинг қуёнлар қонини морфо-биокимёвий кўрсатгичларига ва уларнинг маҳсулдорлигига таъсири" йўналишида илмий тадқиқотлар олиб боради. Рахматова Нигора фаолияти давомида 1 услубий қўлланма, 2 ўқув қўлланма, хорижий илмий нашрларда 40 га яқин илмий ишлар эълон қилган. |
|
Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси ҳақида Самарқанд давлат университети одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедраси 1934 йилда ташкил этилган. Кафедра ташкил қилинган пайтда кафедра мудири лавозимида В. Попов ишлаган. 1944 йилда мазкур кафедра билан биокимё кафедраси қўшилиб одам ҳамда ҳайвонлар физиологияси ва биокимёси деб номланган ва кафедрани проф. П. Факторович бошқарган. 1970 йилгача кафедрани профессор Баҳром Юсупович Ҳамрақулов бошқарган. Бу даврда кафедрада «Озиқланиш физиологияси», «Электрофизиология», «Гематология» ҳамда «Микроелементлар биокимёси» бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган, ушбу илмий йўналишлар бўйича кафедрада Д.Чиануров, Мамайева, И. Aтауллаханов, Aбдуллайева, Қодирова, И. Исақов, Ф.Бақойев, A. Тоғайназаров, М. Сафин каби таниқли профессор-ўқитувчилар ўзларининг илмий тадқиқотларини олиб борган. 1970-1972 йилларда кафедрани университетнинг ректори лавозимида ишлаган, таниқли академик Ё.Тўрақулов бошқарган. 1972-1993 йилларда кафедра мудири лавозимида проф. М. Риш давом эттирган ва «Ўзбекистоннинг биокимёвий минтақаларида чорвачиликни ривожлантиришда микроелементлардан фойдаланиш» мавзусидаги илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиб, «Микроелементлар биокимёси» муаммовий лабораториясини ташкиллаштирган. Таниқли олимнинг раҳбарлигида 6 нафар фан доктори ва 60 нафарга яқин фан номзодлари тайёрланган. |
|
1993-1998 йилларда кафедрани профессор Е. Нуритдинов бошқарган. Бу даврда «Олий нерв фаолиятининг нейропептидли бошқаруви механизми» мавзусида илмий тадқиқот ишлари олиб борган. 1998 йилда кафедрага собиқ Самарқанд давлат педагогика институти «Одам анатомияси ва физиологияси» кафедрасининг қўшилиши муносабати билан кафедранинг илмий-педагогик салоҳияти янада ошган. 1999-2005 йилларда кафедрани профессор М. Ўралов бошқараган. Бу даврда кафедрада «Ҳайвонлар биологиясининг эволюцион, эко-физиологик ва биокимёвий асослари» мавзусида илмий изланишлар олиб борилиб, кафедра аъзоларидан A. Ражабов (илмий раҳбари проф. М.A. Риш), Б.М.Бозоров (илмий раҳбари проф. Е.Нуритдинов), Г.Душанова (илмий раҳбари проф. Н. Хайитова)лар номзодлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2005 йилда кафедрага «Генетика ва биотехнология кафедраси» бирлаштирилди ва унинг номи «Физиология, генетика ва биокимё» кафедраси билан аталди. 2005-2011 йилларда кафедрага доцент М. Сафин мудирлик қилган. У киши кафедрани бошқарган пайтда профессор Уролов М.билан биргаликда №31.04 халқаро грант лойиҳаси бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Шунингдек, шу даврда яъни 2009 йилда кафедра аспиранти М.Иоселевич номзодлик диссертациясини мувафақиятли ҳимоя қилган. Шу йиллар давомида кафедрада 3 та мутахассислик (5A420105-Одам ва ҳайвонлар физиологияси, 5A420109-Биокимё, 5A420110-Биотехнология) бўйича магистратура мавжуд бўлган. |
|
Ушбу кафедрада бугунги кунда 1 нафар фан доктори, профессор, 2 нафар фан номзоди, профессор, 3 нафар фан номзоди доцент, 4 нафар PhD ва 3 нафар ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Кафедра аъзолари СамДТУ, СамВМБИ, ЎзМУ, ФарДУ, АнДУ, ТошПДУ, ГулДУ, БухДУ, ҚарДУ, ТерДУ, Навоий ва Жиззах педагогика университетлари кабилар ҳамда Фанлар академиясига ҳузуридаги Микробиология илмий текшириш институти, Ўсимлик моддалари кимёси институти, ЎзМУ ҳузуридаги Биофизика ва биокимё илмий текшириш институти, Исаев номидаги Паразитология ИТИ, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти ва Ветеринария илмий текшириш институтларининг тегишли лабораториялари билан ҳамкорлик шартномалари тузилган ва тузилган шартномалар доирасида кафедра профессор-ўқитувчилари, докторантлари, магистрантлари каби тадқиқотчилари ўзларининг тадқиқот ишларини олиб бормоқда, шу билан биргаликда АҚШнинг “VetVittles” компанияси, Акад. Л.К. Эрнст номидаги Чорвачилик федерал илмий тадқиқот маркази филиали Бутунроссия Ҳайвонларнинг физиологияси, биокимёси ва озиқланиши илмий-тадқиқот институти ва Россия Фанлар Академиясининг Бутунроссия паррандачилик илмий-тадқиқот ва технологик институти, Жанубий Қозоғистон Тиббиёт академияси тегишли кафедралари ва илмий лабораториялари билан ҳам хамкорлик алоқалари ўрнатилган. Ҳозирда кафедрада “VetVittles” компанияси бошлиғи, биология фанлари доктори, профессор Э.Гурман фаолият юритмоқда. |
|
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар 50 дан ортиқ дарслик, ўқув қўлланма, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма, мажмуа ва кўрсатмалар яратилган. Шунингдек, 20 га яқин монография, 900 га яқин илмий мақола ва 150 дан ортиқ илмий оммабоп мақолалар нашр этганлар. Кафедрада бугунги кунда “Зарафшон воҳасида (ўрта оқими) қишлоқ ҳўжалиги ҳайвонларининг маҳсулдорлик кўрсаткичларини оширишнинг морфо-биокимёвий ва физиологик жиҳатлари” мавзуси юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Келажакда кафедрада иқтидорли бакалаврларни, магистрантларни танлаб олиб, тегишли ихтисосликлар бўйича таянч докторантура, докторантурани (DSc) давом эттириш орқали кафедранинг илмий салоҳиятини ошириб бориш, республика ва хорижий етакчи ОТМлар, ИТИлари ҳамда илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш орқали кафедрада бажариладиган илмий тадқиқот ишларининг салмоғини ошириб бориш орқали халқаро ва республика миқёсидаги илмий лойиҳалар ҳамда инновацион лойиҳалари бажарилишида иштирок этиш, хўжалик шартномалари асосида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш режалаштирилган. |
|
Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари Бакалавр
|
|
Магистратура
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар