Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти оптика ва спектроскопия кафедраси
Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти оптика ва спектроскопия кафедраси мудири
Шарифов Ғайрат Набиевич
Ғайрат Шарифов физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ Муҳандислик физикаси институти оптика ва спектроскопия кафедрасида 2009 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2021 йилда “Ароматик углеводородларнинг протонодонор ва протоноаксептор хусусиятлари ва уларнинг комбинацион сочилиш спектрларида намоён бўлиши” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. 2021 йилдан Самарқанд давлат университети оптика кафедраси мудири.
<p text-align:justify"="" style="text-align: justify;">Ғайрат Шарифовфаолияти давомида 1 дарслик, 2 ўқув, услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 65 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп этган. 4 мақоласи Scopus базасига кирувчи журналларда эълон қилинган.
https://doi.org/10.1016/j.vibspe
https://doi.org/10.1080/15421406.2022.2068479
https://doi.org/10.1080/15421406.2022.2068478
Муҳандислик физикаси институти оптика ва спектроскопия кафедраси аъзолари
Абдувахид Жумабайэв Физика-математика фанлари доктори, профессор. СамДУ Муҳандислик физикаси институти оптика ва спектроскопия кафедрасида 1973 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1982 йилда "Исследование структуры и формы крела линии релеевского и комбинационного рассеяния света маловязких жидкостей и растворов" мавзусида номзодлик, 1993 йилда “Конденсирланган муҳитлардаги молекуляр релаксацион жараёнларни Релейча ва комбинацион сочилиш спектрлари бўйича ўрганиш” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 3 монография, 3 дарслик, 7 ўқув, услубий-қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 250 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар нашр эттирган. 50 дан ортиқ мақоласи Scopus ва Web of Scienceбазасига кирувчи журналларда эълон қилинган. 2016 йилдан буён ОАК эксперт аъзоси ҳисобланади. 2022 йил Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган фундаментал фанлар бўйича танловда ғолиб бўлиб, 2 миллиард 700 миллион сўмлик илмий грантни қўлга киритган https://doi.org/10.1016/j.vibspe. |
||
|
Негмат Низомов Физика-математика фанлари доктори, профессор СамДУ Муҳандислик физикаси институти оптика ва спектроскопия кафедрасида 1969 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1970 йилда "Спектроскопические исследования процессов межмолекулярных взаимодействий в растворах ксантеновых красителей" мавзусида номзодлик, 1985 йилда “Спектроскопические исследования процессов межмолекулярных взаимодействий и фотопревращении в растворах и пленках органических красителей” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Негмат Низомов фаолияти давомида 1 монография, 10 ўқув, услубий қўлланмалар ва 10 патентлар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 200 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар нашр эттирган. 55 мақоласи Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда эълон қилинган. https://doi.org/10.1016/j.saa.2020.119177 |
|
Урал Жураев Бойирович Физика-матемакти фанлари номзоди, доцент. СамДУ Муҳандислик физикаси институти оптика ва спектроскопия кафедрасида 1970 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1977 йилда “Ёруғликнинг сочилиш усули билан полимерли эритмалардаги тасирини ўрганиш” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Урал Жураев фаолияти давомида 2 дарслик, 10 дан ортиқ ўқув, услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 100 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп қилган. 7 мақоласи Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда эълон қилинган. |
||
Ғуломхон Муродов Физика-математика фанлари номзоди, доцент. СамДУ Муҳандислик физикаси институти оптика ва спектроскопия кафедрасида 1982 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1985 йилда “Исследование колебательных спектров комплексов со слабой водородной связи” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ғуломхон Муродов фаолияти давомида 2 дарслик, 7 ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 100 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар нашр эттирган. 25 мақоласи Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда эълон қилинган. |
||
Абдужалол Шодиев Физика-математика фанлари номзоди, доцент. СамДУ Муҳандислик физикаси институти оптика ва спектроскопия кафедрасида 1982 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1990 йилда “Влияние давления на оптика-акустеческие параметры ряда маловязких органических жидкостей” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Абдужалол Шодиев фаолияти давомида 1 дарслик, 3 ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 35 илмий мақола ва тезислар эълон қилган.
|
||
Абсанов Аҳмад Абдусаттарович Физика-математика фанлари номзоди, доцент. СамДУ Муҳандислик физикаси институти оптика ва спектроскопия кафедрасида 1999 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2006 йилда “Спектроскопическое проявление и расчеты межмолекулярных взаимодействий в некоторых низкомолекулярных соединениях” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Аҳмад Абсанов фаолияти давомида 2 монография, 4 ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 100 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп эттирган. 30 мақоласи Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда эълон қилинган. https://doi.org/10.1016/j.vibspe |
||
|
Курталийэв Элдар Нуриевич Физика-математика фанлари доктори, профессор СамДУ Муҳандислик физикаси институти оптика ва спектроскопия кафедрасида 2007 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2012 йилда "Спектроскопическое проявление взаимодействия родаминовых красителей с госсиполом и протеинами" мавзусида номзодлик диссертациясини, 2017 йилда “Стирил буёқлар ва унга яқин бирикмалар молекулалари фотоникаси” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Элдар Курталиев фаолияти давомида 1 ўқув, услубий қўлланма ва 1 патент муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 120 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп эттирган. 20 мақоласи Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда эълон қилинган. https://doi.org/10.1016/j.saa.2020.119177 |
|
Оптика ва спектроскопия кафедраси ҳақида Оптика кафедраси 1935 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга қадар Республикада илм-фан ривожига катта ҳисса қўшиш билан биргаликда, кўплаб юқори малакали мутахассислар тайёрлаб келмоқда. Бу кафедранинг ташкил этилишида проф. А.М.Титов, проф. М.Ф.Вукс, проф. М.В.Чулоновский, проф. М.М.Мўминов, проф. А.Н.Текучов, проф. С.У.Умаров, проф. М.С.Саидов ва академик А.К.Отахўжаевларнинг хизматлари каттадир. Академик А.Қ.Отахўжаев томонидан яратилган Самарқанд “Оптиклар мактаби” ни нуфузи нафақат Ўзбекистонда балки чет мамлакатларда ҳам тан олинган. Бугунги кунда бу илмий мактабнинг фаолиятини акад. А.Қ.Отахўжаевнинг шогирдлари муваффақият билан давом эттириб келмоқда ва олинган илмий тадқиқот ишлари натижалари «Раман спеcтросcопй», «Молеcулар Струcтура», «Молеcулар Лиқуидс», «Оптика ва спектроскопия» каби халқаро ва Республика миқиёсидаги илмий журналларда чоп этилмоқда. Шунингдек, илмий-тадқиқот ишларини умумлаштирган ҳолда, 1981 йилда «Спектральное распределение интенсивности в крыле линии рассеяния жидкостей и растворов», 2009 йилда «Динамика молекул в жидкостях», 2014 йилда «Структура молекулярных агрегатов в жидкостях и их проявления в спектрах комбинационного рассеяния» номли монографиялар «ФАН» нашриётида чоп этилган, бундан ташқари кафедра ходимлари томонидан Тожикистон Миллий университетй олимлари билан ҳамкорликда 2019 йилда тожик тилида “Оптика” дарслиги чоп этилган бўлса, 2021 йилда эса “Механика” дарслиги чоп этилди. Шунингдек, 2021 йилда 1 та ўқув ва 4 та услубий қўлланма чоп этилган. |
||
1996, 2001, 2006, 2013 йилларда Самарқанд «Оптиклар мактаби» базасида «Молекуляр спэктроскопиянинг долзарб муаммолари» га бағишланган халқаро конференциялар ўтказилди. Ушбу конференцияларда АҚШ, Германия, Полша, Россия, Укарина ва бошқа давлатларда соҳасининг етук олимлари иштирок этишди. Кафедрага ҳозирги кунда физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори Ғ.Шарифов раҳбарлик қилиб келмоқда. Бугунги кунда кафедрада илмий, ўқув услубий ва таълим тарбиявий ишларни ташкил этишда: профессорлар – Н.Низомов, А.Жумабаев, Ҳ.А.Хушвақтов, Э.Курталиев, доцентлар - У.Б.Жураев, М.Ҳамрақулов, М.Кулиева, Ғ.Муродов, А.Шодиев, А.А.Абсановлар фаолият юритмоқдалар. Кафедранинг бир қатор техник–ходимлари ҳам ўқув жараёнини ташкил этишда хизмат қилиб келмоқда. 2021 йилда кафедранинг 2 нафар ходими: Хушвақтов Ҳ.А. физика-математика фанлари доктори (DSc) ва Шарифов Ғ. физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва 2022 йилда Худайкулов Б. муддатидан олдин физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертатсиясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Кафедрада 5 нафар таянч докторант ва 2 нафар стажёр-тадқиқотчилар таҳсил олмоқда. Кафедранинг халқаро ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган. Санкт-Петербург давлат университетидан проф. К.Г.Тохадзе ва Киев Миллий университетидан проф. И.Дорошенколар талабалар ва магистрларга маърузалар ўқишмоқда. Бундан ташқари, докторантурага талабгорлар илмий тадқиқотларини Санкт-Петербург давлат университетида ҳам олиб борадилар.
|
||
Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси
|
||
Магистратура мутахассислиги ўқув режаси
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар