Самарқанд давлат университети органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси
Самарқанд давлат университети
органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси мудири
Тухтаев Давлат Бобомуродович
+998973917833 davlatuzb@mail.ru, tukhtaevuz@gmail.com
Давлат Тухтаев кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2012 йилдан бери Самарқанд давлат университети органик синтез ва биоорганик кимё кафедрасида турли лавозимларда фаолият юритиб келади. 2022 йилдан бери Самарқанд давлат университети органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси мудири. 2021 йилда “Аминокислоталар ва гомовератриламин асосида азот сақлаган гетероциклик бирикмалар синтези” мавзусида кимё фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. Турли биофаолликка эга азотли гетероцикллар дизайни ва синтези йўналиши бўйича илмий тадқиқот олиб боради. Олим республика илмий журналларида 10 га яқин мақолалар эълон қилган. Шунингдек, 1 та ўқув қўлланма муаллифи. Scopus, Web of Science халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 4 та мақола нашр этган.
Давлат Тухтаевнинг Scopus, Web of Science халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда чоп этилган мақолалари:
https://link.springer.com/article/10.1007/s10600-019-02782-9
https://link.springer.com/article/10.1007/s10600-019-02908-z
https://iucrdata.iucr.org/x/issues/2019/10/00/vm4042/index.html
https://ejchem.journals.ekb.eg/article_153911.html
Органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси аъзолари
Бозоров Хуршед Абдуллаевич
Кимё фанлари доктори, профессор. 2011 йилда “5,6-Диалмашган-2,3-полиметилен-3,4-дигидротионо[2,3-д]пиримидин-4-онларнинг электрофил алмашиниш ва конденсация реакциялари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2019 йилда “Биофаол пуринлар ва уларнинг аналоглари” тадқиқотларини ўтказиш учун Хитой Фанлар академияси президентининг халқаро грантига эга бўлган. 2021 йил “Янги аннелирланган пиримидинлар синтези, модефикацияси ва биологик фаоллиги” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Азот, олтингугурт ва кислородли пиримидинлар, турли биофаол гетероцикллар ҳамда кичик табиий бирикмалар дизайни ва синтези йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Хуршед Бозоров илмий фаолияти давомида дунёнинг нуфузли илмий нашрларида мақолалар эълон қилиб келмоқда. Жумладан, бугунга қадар Scopus ва Web of Science базаларида индексланган илмий журналларда 29 та мақоласи эълон қилинган. 10 та халқаро патентлар муаллифи. Шунингдек, 15 та маҳаллий илмий журналлларда мақолалар эълон қилган. 70 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференция ва симпозиумларда тезислари билан иштирок этган. Scopus ва Web of Science bazalaridagi ilmiy maqolalarning elektron manzillari:
https://urlis.net/wiyuowsz
|
|
Тураева Дилбар Акмаловна Кимё фанлари номзоди, доцент. 1988 йилда “Реакции Н-оксидов пиридиновых оснований с металл-кетиламин и дианионами ароматических кетонов” 1973 йилдан Самарқанд давлат университети органик кимё кафедрасида лаборант, стажёр-тадқиқотчи, ассистент, катта ўқитувчи, доцент ва профессор лавозимларида фаолият кўрсатиб келмоқда. Олима илмий фаолияти давомида кўплаб ўқув-услубий ишланмалар муаллифи ва етакчи хорижий илмий журналларда мақолалар эълон қилган. Жумладан, Scopus ва Web of Science базаларида индексланган илмий журналларда 7 мақоласи эълон қилинган. Асосий илмий йўналиши ароматик бирикмаларни пиридин асосларининг Н-оксидлар билан дегидрогенлаш, анион-радикал ва дианион ароматик ва алифатик ўрин олиш (САР-реакциялар), аналогик қайтарилиш-ўрин олиш, қайтарилиш-дегидродимеризасия, анион-радикал бирикиш, анион-радикал диспропорсияланиш, ароматик қайтарилиш радикал-нуклеофил ўрин олиш, анион-радикал конденсацияси реакциялари тадқиқидан иборат. Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари: https://link.springer.com/article/10.1007/s11178-005-0100-7 |
|
Зоҳидов Қосим Оқилович
Қосим Зоҳидов кимё фанлари номзоди, доцент. 1994 йилда “2-Оксо-, тиоксо-, селеноксо-, аминопиримидинон-4 лар синтези ва уларнинг полидентли анионларининг алкилланиши” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2010 йилдан буён Самарқанд давлат университети органик синтез ва биоорганик кимё кафедрасида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда. Пиримидин ва унинг конденсирланган аналогларининг синтези ва кимёвий ўзгаришлари ёъналишида илмий тадқиқот олиб боради. Олим 1 монография ва 4 ўқув-қўлланма муаллифи. Олим шунингдек, кўплаб илмий мақолалар нашр эттирган ва халқаро ҳамда республика илмий-амалий конференцияларда илмий ишланмалари билан иштирок этган. Олимнинг Scopus ва Web of Science базаларида индексланган илмий журналларда 1 та мақоласи эълон қилинган. Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:
https://link.springer.com/article/10.1007/s10924-023-02866-2 https://link.springer.com/article/10.1007/BF00630322
|
|
Баратов Норжигит Умирович
Кимё фанлари номзоди, доцент. 1992 йилда “Синтез физиологических активных соединений изохинолинового ряда” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2019 йилдан Самарқанд давлат университети органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда. Олимнинг асосий илмий йўналиши кичик молекуляр изохинолин алкалоидлари синтези, модефикацияси ва биологик фаолликлари тадқиқидан иборат. Норжигит Баратов фаолияти давомида 20 га яқин илмий ва илмий-услубий ишланмалар муаллифи. Scopus ва Web of Science базаларида индексланган илмий журналларда 2 мақоласи эълон қилинган. Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари: |
|
Иброҳим Эрол Полимерлар кимёси фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. 2022 йилдан бери Самарқанд давлат университети полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедрасида ишлаб келмоқда. Иброҳим Эрол, 2002 йилда "1,2,3,4-тетраҳидронафталин, 1,3,3-метакрилат мономерлари ва полимерлари бўлган Мезитил ҳалқалари трисубституе циклобутан кетоетил синтези ва характеристикаси" мавзуси бўйича кимё фанлари доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган. Иброҳим Эролнинг 84 та илмий тадқиқот мақолалари Web of Science базасига кирувчи журналларда эълон қилинган. Ҳ-индекс қиймати 18. Scopus базаси нашрларида 80 дан ортиқ мақолалари чоп этилган. Миллий ва халқаро симпозиум ва конференцияларда 30 дан ортиқ мақолалари билан иштирок этган. Иброҳим Эрол ҳозиргача 24 тадқиқот лойиҳасини амалга оширган. 14 дарслик ва ўқув қўлланмалар муаллифи. https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85135961930&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85139238330&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85117053810&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85132188469&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85123798733&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85125421893&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85139208351&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85134168607&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85133292173&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85126867717&origin=resultslist&sort=plf-f https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85126199575&origin=resultslist&sort=plf-f |
|
Насруллаев Азизбек Озодович
Кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2018 йилда “2,3-три, -тетраметилен-3,4-дигидрохиназолин-4-тионларнинг кимёвий ўзгаришлари” мавзусида кимё фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. 2020 йилдан буён Самарқанд давлат университети органик синтез ва биоорганик кимё кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келмоқда. Олимнинг асосий илмий йўналиши хиназолинтионлар синтези, модефикатсияси ва биологик фаолликлари тадқиқига бағишланади. Азизбек Насруллаев фаолияти давомида 3 ўқув қўлланма нашр этган. Унинг Scopus ва Web of Science халқаро базаларига кирувчи илмий журналларда 4, республика илмий журналларида 10 га яқин мақолалари эълон қилинган. Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари: https://doi.org/10.1007/s11164-018-03731-x http://scripts.iucr.org/cgi-bin/paper?S1600536812021228 https://scripts.iucr.org/cgi-bin/paper?S2056989022007800 https://scripts.iucr.org/cgi-bin/paper?BT5913 https://scripts.iucr.org/cgi-bin/paper?WM5655 |
|
Юсупов Алишер Бердиёр ўғли Кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), ассистент. 2022 йилда “Н(О, С)-сақлаган баъзи гетероҳалқали моно- ва дикарбон кислоталар қатори амидларининг синтези” мавзусида кимё фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. 2021 йилдан буён Самарқанд давлат университети органик синтез ва биоорганик кимё кафедрасида фаолият юритиб келади. Олимнинг асосий илмий йўналиши “Гетерохалқали амидлар, азотли гетероцикллар синтези ва биофаоллигини ўрганиш” мавзусида. Алишер Юсупов фаолияти давомида 2 ўқув ва услубий қўлланмалар муаллифи. Унинг Scopus ва Web of Science халқаро базаларга кирувчи илмий нашрларда 1, республика илмий журналларида 10 га яқин мақолалари эълон қилинган. Халқаро ҳамда республика илмий-амалий конференцияларида 25 дан ортиқ тезислари билан иштирок этган. Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари: |
|
Худайназаров Жахонгир Ортиқ ўғли Кафедра ассистенти. 2019 йилдан буён Самарқанд давлат университети органик синтез ва биоорганик кимё кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Асосий илмий йўналиши биодегидратацияланувчи материаллар, сувни тоззаловчи сорбентлар синтези ва технологияси бўйича. Жахонгир Худайназаров фаолияти давомида халқаро ва республика миқёсидаги илмий нашрларда 10 дан ортиқ мақолалар эълон қилган. Жумладан, Scopus ва Web of Science халқаро базаларга кирувчи илмий нашрларда 2 мақоласи эълон қилинган. Халқаро ҳамда республика илмий-амалий конференцияларида 15 дан ортиқ тезислар билан иштирок этган. Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:
|
|
Органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси ҳақида
1933 йилда кимё факультети ташкил қилинган. Икки йил ўтгандан кейин факултет қошида кимё илмий текшириш институти иш бошлади. Институт лабораторияларида кимё фанининг 4 та муҳим бўлимлари: органик, аналитик, физикавий ва коллоид кимё бўйича тадқиқотлар олиб борилди. Органик кимё боъйича илмий изланишларни 1920 йилларда профессор Л. Парфентев бошлаб берган. 1933-1941 йиллар даврида синтез соҳасида, айрим фосфорорганик бирикмаларнинг хоссалари (Л. Парфентев, М. Шодиев, А.Шамшурин), натриёрганик (С.Лагерев, А. Бин), олефинлар (К. Шодмонов) ва уларнинг ҳосилалари (А.Шамшурин, Р.Ибодулин) га оид тадқиқотлар олиб борилган. Зарафшон водийсидаги ўсимликлар ресурслари тўғрисида қилинган илмий тадқиқот ишлари жуда муҳим ўрин эгаллайди (М.Абрамов, С.Стрепков) ўсимликлар моддалари кимёси соҳасидаги тадқиқотларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшганлардан проф. Г.Лазуревский (кейинчалик Молдова Республикасининг академиги) ва академик О.Содиқовлар бўлиб, Ўрта Осиё республикаларидаги ўсимликлар хомашёси алкалоидларини ўрганишга дастлаб асос соладилар. |
|
Органик кимё кафедрасининг гуллаб яшнашига ЎзР ФА академиги О. Содиқовнинг шогирди проф. Й. Курбатовнинг хизматлари беқиёсдир. Унинг раҳбарлигида асс. Э. Сукерваник, доц. Ш. Абдуллаев, А.Курбанова, доц. Ф. Саидова, доц. Э. Орипов, доц. О. Баженова, М.Солихова, доц. А. Саттиқулов, доц. Д.Тўраева, доц. М. Алимова, асс. С. Бабажонова, асс. Қ.Зохидов, катта лаборант С. Касимовлар биофаол гетеростиклик бирикмалар синтези ва уларнинг модификацияси устида илмий тадқиқот ишларини олиб боришган. Пиридин, хинолин, изохинолин, пиримидин, хонозолинлар ҳамда флавоноидлар кимёси сохасида жуда катта ютуқларни қўлга киритишди. Кафедрада битта доктрлик ва 10 дан зиёд номзодлик диссертациялари ёқланди. Проф Й.Курбатовдан кейин кафедрани узоқ йиллар давомида доц. Д. Тўраева бошқарди. Ундан кейин доц. М. Алимова, дотс. З.Самаров, С. Тиллаевлар, хозирда эса доц. Д. Тухтаев бошқариб келмоқда. Органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси бир неча йиллар табиий фанлар факултети таркибида, кейинчалик биология ва кимё факультети таркибида органик ва ноорганик кимё кафедраси мақомида фаолият олиб борди. 2018 йил сентябрь ойидан бошлаб кимё факултети қошида органик ва биоорганик кимё кафедраси мақомида фаолиятини давом эттирган бўлса, 2019 йилдан буён органик синтез ва биоорганик кимё мақомида фаолият кўрсатмоқда. |
|
Кафедрада «5140500-Кимё», «5320400-Кимёвий технология» ва «5320100-Материалшунослик ва янги материаллар кимёси» йўналишлари бўйича бакалавр, «70530101-Кимё» мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрланмоқда. Органик синтез ва биоорганик кимё кафедрасида 13 та профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда, шулардан 3 фан доктори профессорлар, 9 фан номзоди ва фалсафа доктори доцентлар ва 1 та ассистент фаолият кўрсатмоқда. Кафедранинг бугунги кундаги илмий салоҳияти 93 % га тенг. Кафедрада 2020 йилга қадар “Иккита гетероатом сақлаган гетероҳалқали биологик фаол моддалар синтези” мавзусида фундаментал грант бўйича илмий ишлар олиб борилди. Бу мавзу икки йўналишда бўлиб трициклик хиназолин-4-онлар синтези ва изохиналин ҳалқаси сақлаган бирикмалар синтези ва кимёвий ўзгаришлари деб номланган. Айни вақтда “Табиий бирикмалар кимёси” номли илмий лабораторияни ташкил этиш жараёни амалга ошмоқда. Университет ректори, Ўзбукистон Республикаси фан арбоби Рустам Халмурадовнинг ташаббуси билан ташкил этилаётган “Табиий бирикмалар кимёси” илмий лабораториясига кафедрамиз профессори, к.ф.д. Х. Бозоров мудир этиб тайинланди. |
|
Кафедрамизнинг профессор-ўқитувчилар жамоаси ЎзРФА С. Юнусов номидаги “Ўсимлик моддалари кимёси” институти, О. Содиқов номидаги “Биоорганик кимё” институтлари ва Хитой фанлар академияси, Туркиянинг хориждаги 10 дан ортиқ олий таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот марказлари билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатилган. Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари Бакалавр • Органик кимё • Органик бирикмаларнинг тузилиш назарияси • Органик кимёнинг танланган боблари • Биоорганик кимё • Биофаол бирикмалар кимёси • Биотиббий материаллар кимёси • Гетероциклик бирикмалар кимёси • Органик кимёдан масалалар ечиш • Умумий ўрта таълим дарсликларининг мазмуни |
|
Магистратура • Кўп ҳалқали азотли гетероциклик бирикмалар синтези ва хоссалари • Органик материаллар кимёси • Тиббий кимё • Органик бирикмалар тузилиши ва реацион қобилияти • Органик синтез • Органик кимёда хроматографик ва спектроскопик усуллар |
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар