Самарқанд давлат университети

 ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси мудири
 

                                                                                         

Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси аъзолари

 

 

 

Хаджаев Джуракул Хаджаевич

xadjayevjoraqul38@gmail.com     

Биология фанлари доктори, профессор. СамДУ ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедрасида 1963 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1968 йилда “Ғўзанинг совуққа чидамлигига микроэлементларнинг таъсири” мавзуcида номзодлик, 1985 йилда “Ғўзанинг совуққа, қурғоқчиликка, иссиқликка чидамлилиги ва ҳосилдорлигига микроэлементлар таъсирининг физиологик асослари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Джуракул Хаджаев фаолияти давомида 1 монография, 14 ўқув, услубий қўлланмалар,  1 дарслик ва 250 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Олим бугунга қадар 3 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

https://www.sumc.lt/index.php/se/article/view/1951

Кабулова Флора Джаббаровна

f_kabulova@mail.ru

Биология фанлари номзоди, доцент. СамДУ ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедрасида 1983  йилдан буён фаолият юритиб келади. 1981 йилда “Формовое разнообразие и некоторые биологические особенности облепихи крушиновидной в долине реки Зарафшан” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Флора Кабулова фаолияти давомида 2 монография, 4 ўқув, 4 амалий ва 20 ортиқ услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 10 нуфузли халқаро илмий журналларда мақолаларини эълон қилган. Умумий чоп этилган ишлари 160 та.

Фаолияти давомида 10 дан ортиқ халқаро ва республика грантларини бажарилишида иштирок этган.  

линк

 

Жураева Зухра Джуракуловна

zjorayeva66@gmail.com

Қишлоқ хўжалиги фанлар номзоди,  доцент. СамДУ ўсимликлар физиологияси  микробиология   кафедрасида 1993 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2002 йилда “Зарафшон водийсига яқин ерларда гречиха етиштиришнинг биотехнологик асослари“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2006 йилда доцентлик унвонини олган ва ҳозирга қадар шу кафедра доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

Зухра Жураева фаолияти давомида 85 та республика ва хорижий илмий нашрларда мақолалар, 3 ўқув, 8 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олима бугунга қадар 2 Scopus базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган .

https://scholar.google.com/citations?hl=ru&user=Qo2TfLEAAAAJ

Атаева  Шохира 

atayeva  shoхira@gmail.com

Кафедра ассистенти.  СамДУ ўсимликлар физиологияси  микробиология   кафедрасида 1975 йилдан буён фаолият юритиб келади.
Ш.Атаева  фаолияти давомида, 3 ўқув, 8 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олима бугунга қадар 2  Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. 10 га яқин хорижий журналларда 50 дан ортиқ илмий ишлар эълон қилган.

 

https://sciendo.com/article/10.2478/eko-2022-0033

Келдиёрова Хуршида Худоёровна

khurshidakel@gmail.com

Қишлоқ хўжалиги фанлар номзоди,  доцент. СамДУ ўсимликлар физиологияси  микробиология   кафедрасида 2001 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2004 йилда “Зарафшон водийсида кузги буғдойнинг қишга чидамлилиги ва ҳосилдорлигига экиш муддатларининг таъсири“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2008 йилда доцентлик унвонини олган ва ҳозирга қадар шу кафедра доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

Хуршида Келдиёрова фаолияти давомида 80 республика ва хорижий илмий нашрларда маколалар, 4 ўқув, 8 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олима бугунга қадар 3 Scopus базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

https://journalppw.com/index.php/jpsp/article/view/10042

 

Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси ҳақида

Самарқанд давлат университети ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси  1929-1937 йиллар Олий педагогика институти (1927-1930) Олий Педагогика академияси (1930-1933), Ўзбекистон давлат университети таркибида ўсимликлар физиологияси кафедраси номи билан  ташкил топди. 1944 йилда ЎзДУ тиклангач ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси сифатида фаолият кўрсатди. 1977-1987 йилларда ўсимликлар систематикаси кафедраси билан қўшилиб ўсимликлар систематикаси ва физиологияси кафедраси номи билан юритилди. 1987-2005 йилларда яна ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси номи билан аталди. 2006-2018 йилларда ботаника кафедраси билан қўшилиб ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси, 2018 йил сентябрдан бошлаб ҳозирга қадар ўсимликлар физиологияси ва микробиология  номи билан фаолият кўрсатмоқда.

Самарқанд давлат университетида 1929 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача ўсимликлар физиологияси соҳасида илмий тадқиқот ишлари бажарилмоқда. Дастлабки йилларда (1929-1341 й.й.) кафедра мудирлари проф.Тихомиров, проф. А..Фащевский ва доцент П..Марсаковалар асосий эътиборни олий маълумотли   физиолог кадрлар тайёрлашга қаратдилар. Бу кафедрани биринчи бўлиб, 1936 йилда 8 киши: Атауллаев,  Б.Гафаров., Абаева, С.Рацкевич, Л.Данилова,  К Фролова, П.Дейненко  ва У.Султоновлар тугатди. Улар турли институтларда илмий ишларни давом этирдилар. Булардан профессор Н.Атауллаев ва доцент Б.Гафаров  Самарқанд қишлоқ хўжалиги интитутида умрининг охиригача илмий фаолият ва таълим-тарбия соҳасида тинимсиз хизмат қилдилар.

Ушбу кафедрада бугунги кунда 2 нафар фан доктори, профессор, 2 нафар фан доктори ва 4 нафар фан номзоди, доцентлар, 2  нафар PhD, доцентлар ва 2 нафар ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. 

Кафедра  аъзолари ЎзМУ, ГулДУ, БухДУ, АнДУ, ФарДУ, ҚарДУ, ТерДУ Навоий ва Жиззах ОТМ лари ва республикадаги  бошқа  олий ўқув юртларидаги турдош кафедралар, ЎзФА қошидаги Ботаника институти, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Микробиология институти, Академик С.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти, Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтлари ҳамда Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Самарқанд илмий тажриба станцияси, Сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Самарқанд тажриба станцияси, Зарафшон миллий табиат боғи каби ташкилотлар олимлари билан илмий ишлар олиб бормоқдалар.

Шунингдек, кафедра аъзолари  Исландия қишлoқ хўжалиги университети, Россия федерациясининг “Всероссийский научно-исследивательский институт селекции плодовых культур”, Башкерия давлат университети, Америка қўшма штатларининг Юта давлат университети (Utah State University), Венгриянинг Сегед университети (Szeged University), Венгриянинг Экология ва ботаника институти (Institute of Ecology and Botany), Америка қўшма штатларининг Невада универиситети (University of Nevada), Италиянинг Болонья университети, Германиянинг Берлин ва Гумбольдт университетлари ва бошқа хорижлик мутахассис олимлар билан яқин алоқалар олиб бормоқда.

Ҳозирда кафедрада Башкерия давлат университети профессори Ишмуратова Майя Мунировна,  Барселона универсиети профессори Араус Ортега, Венгриянинг Сегед университети профессори Ференс Лантошлар фаолият юритмоқда.

Кафедра қошида 2018 йилдан “Ўсимликлар физиологияси” номли талабалар илмий тўгараги ҳам фаолият юритади. Кафедранинг иқтидорли талабалари турли хил республика танловида иштирок этиб келмоқда. Кафедра битирувчилари орасида Президент, атоқли арбоблар номидаги стипендиялар соҳиблари ва республика миқёсидаги олимпиадиалар ғолиблари етишиб чиққан.

Кафедра ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар 60 дан ортиқ дарслик,  ўқув қўлланма, услубий қўлланма ва кўрсатмалар  яратилган. Шунингдек, 10 дан ортиқ монография, 20 га яқин тавсиянома, 10 га яқин муаллифлик гувоҳномалари, 1000 дан ортиқ илмий мақолалар нашр этганлар.

Кафедрада бугунги кунда “Самарқанд вилояти шароитида етиштирилаётган, интродуцияланаётган ҳамда яйлов ўсимликларининг физиологик ва биокимёвий хусусиятлари (2021-2025 йй.)” мавзуси юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Ўтган йиллар мобайнида 1000 дан ортиқ олий маълумотли физиологлар тайёрланди. 70 нафар фан номзоди, 14 нафар фан доктори – профессорлар етишиб чиққан.

Кафедрадан етишиб чиққан таниқли олимлар:

Академик Ж.К.Саидов (1914-1994) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби.

Профессор Н.А. Атауллаев (1916-1981) – Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти профессори.

Профессор Б.Х.Гафаров (1919-1984) – Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти профессори.

 Доцент С.С. Абаева (1916-2008) – Самарқанд давлат университети ташкилотчиларидан бири, ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси мудири ва Ўзбекистонда ўсимликлар физиологияси мактабининг асосчиларидан ҳисобланади.

Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

Бакалавр

  • Микробиология ва вирусология
  • Умумий микробиология
  • Ўсимликлар физиологияси
  • Ўсимликларнинг физиологик жараёнлари
  • Ўсимликлар экофизиологияси
  • Умумий биологияни ўқитиш методикаси (10-11 синфлар)
  • Фитогормонлар
  • Ўсимликлар физиологияси тадқиқот усуллари
  • Маданий ўсимликларни етиштириш
  • Тупроқшунослик ва ўсимликшунослик

Магистратура

  • Стресс омиллар таъсирига ўсимликларнинг чидамлилиги
  • Ўсимликларнинг биологик фаол моддалари
  • Ғўза физиологияси ва биокимёси
  • Буғдой физиологияси ва биокимёси
  • Ўсимликларнинг фотосинтез ва нафас олиш физиологияси
  • Ўсимликларнинг минерал озиқланиш физиологияси
  • Ўсимликлар ўсиши ва ривожланишининг биофизиологик асослари

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар